Latest news

12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  0 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  1 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  1 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   8 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  10 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  7 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  4

Катта интервью. Мартин Боаке: "Сепахон"га қарши 0:9 мағлубиятни таърифлаб берма олмайман" News

Катта интервью. Мартин Боаке: "Сепахон"га қарши 0:9 мағлубиятни таърифлаб берма олмайман"

Ўзбекистон чемпионатидаги биринчи италиялик футболчи Мартин Боаке Ўзбекистондаги фаолияти, "Андижон"га қандай қилиб келиб қолгани, ОЧЛдаги шармандали иштирок, тактик услуб ва Суперлига даражаси ҳақида батафсил гапириб ўтди.

- Мартин Суперлигадаги учинчи мавсумингни ўтказдингиз. Ўтган мавсум сиз учун қандай ўтди?

- Мавсум ўртача ўтди дея оламан. Ўзимни тўлиқ намойиш эта олмадим, мен бундан яхшироқ ўйнай оламан. Лекин шунга қарамасдан яхши мавсум бўлди, Осиё чемпионлар лигасида ўйнадим ва гол урдим ва кубокда финалга қадар етиб бордик.

- Мартин болалигингиз ҳақида айтиб берсангиз. Италиянинг қаеридансиз? Қандай қилиб футболга қизиқиб қолгансиз?

- Мен Валданода туғилганман. Валданьо Италиянинг шимолида жойлашган шаҳарча, Веронага яқин. Ота-онам асли ганалик, аммо улар Италияга кўчиб келишган ва мен ҳам Италияда туғилганман. Футболга ёшлигимдан қизиқар эдим, ҳар бир кичик болакай каби мактабдан сўнг кўчада футбол ўйнардим. Шундай қилиб футболга кириб келганман. Тўғриси болалигимда мактабга бориш ёқмас эди, фикри хаёлим фақат футбол билан банд бўларди.

- Катта футболдаги биринчи қадамларни ташлаётган вақтингиз ҳужумчи эмас, яримҳимоячи бўлиб ўйнаган экансиз. Шу гаплар ростми?

- Ҳа, футбол академиясида таҳсил олишни бошлаган вақтларим ярим ҳимоячи бўлганман. 16 ёшлик ўспирин Мартинга қайси позицияда ўйнашнинг аҳамияти йўқ эди. Муҳими майдонда бўлсам бўлгани. Муҳим учрашувларнинг биридан аввал жамоамиздаги асосий ҳужумчи жароҳат олган эди. Бош мураббийимиз менга ҳужумчи амплуасида ўйнашни таклиф қилди ва мен рози бўлдим. Ҳужумчи сифатида ўйнаган биринчи учрашувдаёқ дубль қайд этдим. Шундан сўнг мураббийлар мени ҳужум чизиғига ўтказишганди. Ҳаммаси шундан бошланган (кулади).

- Европадаги фаолиятингиз ҳақида гаплашсак. Италия, Австрия, Люксембург ва Хорватия лигаларида фаолият юритгансиз. Европадаги фаолиятингиз ҳақида гапириб берсангиз?

- Биринчи клубим италиянинг "Солезинезе" жамоаси бўлган. Ҳозир у клуб қўйи лигаларга тушиб кетган. Кейин эса Австриянинг "Китзбюхель" ва "Хохэменс" жамоаларида ўйнадим. Австриядан кейин эса Люксембургнинг "Жэнесс Эш" жамоасига ўтдим. 2020 йилда эса "Славен"га жамоасига трансфер қилиндим. Хорватиядаги фаолиятим омадсиз кечди. Пандемия сабабли янги жамоага киришиб кета олмадим ва жисмоний ҳолатим ёмонлашди. Бош мураббий ҳам менга деярли ўйин амалиётига эга бўлишга имкон бермаганди, у менга ишонмагандир балки.

- Европа лигаларида ўйнагансиз. Бироқ қандай қилиб Ўзбекистонга келиб қолдингиз. "Андижон" клубига келишингиздан аввал ушбу клуб ва Суперлига ҳақида нималарни билардингиз?

- Пандемия якунланганидан сўнг янги жамоа қидиришни бошладим. Агентим менга таклифлар борлигини айтди. Ушбу таклифлар орасида "Андижон" ҳам бор эди. Менга "Андижон" клуби ўз олдига катта мақсадлар қўйишганини айтишди ва мен ушбу таклифга рози бўлдим. "Андижон"даги биринчи мавсумимда бор-йўғи 6та учрашувда майдонга тушдим. Ўзбекистондаги дастлабки 6 ой қийин кечган. Янги мамлакат ва янги чемпионатга кўникишим осон бўлмади. Суперлига мен кутгандан қийинроқ мусобақа бўлиб чиқди. Суперлигада кўп жамоалар зич ва тартибли ҳимояланишади ва ушбу жиҳат гол уришни қийинлаштириб юборади. Ўзбекистондаги биринчи мавсумдан сўнг мен бошқа чемпионатга кетмоқчи эдим, аммо яқинларим мен яна бир мавсум бу ерда қолишим ва кейинги мавсумдан яхшироқ ўйин намойиш эта олишимга ишонтиришди.

- Ҳужумчи сифатида суперлигада тўп тепиш осон эмас дедингиз. Ўзбекистонга энди келаётган легионер ҳужумчиларга нима маслаҳат берган бўлар эдингиз?

- Яхшироқ тайёргарлик кўришни. Суперлигада гол уриш учун вазиятлар кам бўлади ва сен 90 дақиқа давомида битта имкониятдан фойдаланишинг керак бўлади. Бу осон иш эмас. Кўп жамоалар 4-5 нафар ҳимоячи билан ўйнашади ва марказий ҳужумчини камида 3 нафар ҳимоячи қўриқлайди.

- Суперлигадаги сиз учун энг қийин учрашув қайси бўлган эслай оласизми?

- "Пахтакор"га қарши биринчи учрашувимда жуда қийналганман. Ўша вақти Анзур Исмоилов "Пахтакор"да эди ва унга қарши ўйнаш жуда қийин иш. Ў жуда тажрибали ва ўз ишининг устаси.

- Европа ва Ўзбекистондаги фаолиятингизда қандай фарқни сезгансиз. Масалан тактика ёки ўйин тезлигида?

- Европада тактика анча ривожланган. Мен фаолият юритган клубларда ўйиндан аввал камида 2та режа тайёр бўлар эди. Яъни учрашув бошланишидан аввал биз ўйин учун 2-3та тактикада ишлатишимиз мумкин эди. Ўзбекистонда эса кўпроқ футболчига эркинлик беришади. Мен ҳужумчи сифатида рақиб дарвозасига гол уриш асосий вазифам уни қандай бажариш эса иккинчи масала. Индивидуал маҳорат бу ерда анча катта роль ўйнайди, дея оламан.

- Ўтган мавсум ОКМК ОЧЛда иштирок этди. Сиз ҳатто "Ал-Иттиҳод" дарвозасига гол урдингиз, аммо жамоа шармандали натижа қайд этди. Бунга сабаб нима?

- Менимча биз ушбу мусобақага тайёр эмас эдик. Тақвим жуда зич бўлди. Жисмоний жиҳатдан тикланишга улгурмадик. "Эйр Форс"га қарши кечган биринчи баҳсда тезкор гол ўтказиб юбордик ва ушбу гол ўйин тақдирини ҳал қилди. "Сепахон"га қарши мезбондаги учрашувни ҳам ёмон ўтказмадик, аммо жуда кўп асосий таркиб футболчилари жароҳатланган эди. "Сепахон"га қарши 0:9 ҳисобидаги мағлубиятни эса таърифлаб берма олмайман тўғриси. Мен жуда чарчаган эдим ва шу сабаб ўйиним қовушмади.

- ОКМК билан шартномангиз якунланди ва шартномангни узайтирмадингиз. Кейинги режаларингиз қандай?

- Ҳозир таътилдаман ва футбол ҳақида ўйламаяпман. ОКМКда ажойиб дамларни ўтказдим ва барча жамоадошларимга раҳмат айтаман. Кейинги режаларим ҳақида аниқ бир нарса дея олмайман ва ҳозирги вақтда эркин агентман.

- Суперлиганинг қайсидир жамоасига ўтишингиз мумкин? Ўзбек клубларидан таклифлар бўлдими?

- Таклиф бўлса кўриб чиқаман. Кейинги клубим қайси мамлакатда бўлиши аниқ эмас.


Абдусалом Джалилов суҳбатлашди

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика