Latest news

20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  0 20:08Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"  0 20:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Жайхун" "Олимпик" дарвозасига 3 та тўп киритди  1 19:46Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"  0 19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  3 19:08Кроос: "Нойер – барча даврларнинг энг яхши дарвозабони"  8 18:28Суперлига. "Хоразм" - "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  7 18:25Манба: Шаҳбоз Умаровнинг янги жамоаси маълум  4 17:57Беллингем Мадридда ўзи ва онасига уй олиш учун 32 млн евро сарфлади  5 17:26Нкунку "Бавария"га ўтиш арафасида  0 16:53"Арсенал" АПЛда бурчак зарбаси орқали 31 та гол урди  1 16:31Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти  40 16:00Соядаги қаҳрамон Салиба, омади чопмаган "қизил иблислар" — "Арсенал" қийин ўйинда "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди   5 15:37"Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда дурангни ғалабага айлантирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:20Матия Кривокапич: "Ғалабадан ҳамма хурсанд, лекин эртага янги кун бошланади"  0

Катанец ваъдасида турди, Ўзбекистон Туркманистон устидан ишончли ғалабага эришди — тактика ва таркибдаги ўзгаришлар ҳақида News

Катанец ваъдасида турди, Ўзбекистон Туркманистон устидан ишончли ғалабага эришди — тактика ва таркибдаги ўзгаришлар ҳақида

Ўзбекистон терма жамоаси кеча "CAFA Nations Cup" мусобақасининг 2-тур баҳсида Туркманистон терма жамоаси билан тўқнаш келди ва якунда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шомуродов тарихий натижа қайд этган учрашувда Туркманистон терма жамоаси футболчиларимизни анча қийнаб қўйди.

Таркибдаги ўзгаришлар

Туркманистон терма жамоасига қарши учрашувда мураббийлар штаби таркибни анча ўзгартиришди ва янги футболчиларга имкон беришди. Ўмон терма жамоасига қарши асосий таркибда ўйнаган бор-йўғи 4 нафар футболчимиз Эшмуродов, Насруллаев, Машарипов ва Шукуров Туркманистон терма жамоасига қарши ҳам асосий таркибдан жой олишди. Қолган позицияларда эса ўзгаришларга қўл урилди. Неъматов, Ҳусанов, Саитов, Мозговой, Собирхўжаев, Турғунбоев ва Шомуродов кечаги учрашувни асосий таркибда бошлашди.

Соғлиғидаги муаммолар сабаб Словенияга жўнаб кетган терма жамоамиз бош мураббийи ўз ваъдасида турди ва "эскперимент"ларни иккинчи турдан бошлаб юборди. Янги таркибни майдонда кўриш жуда қизиқ эди ва таркиб янгилангани боис биринчи таймда бир оз ўйинимиз чиқмади. Биринчи таймни жуда ёмон ўтказдик ва шу сабабдан иккинчи таймда бош мураббий ёрдамчиси Владо Радманович асосий таркиб футболчиларини майдонга ташлашга мажбур бўлди.


Тактика ва услуб

Туркманистон терма жамоасига қарши кечган учрашувда терма жамоамиз 4-2-3-1 схемасини танлади. Биринчи ўйинда 3 та марказий ҳимоячи билан ҳаракат қилган терма жамоамиз кечаги учрашувда 4 та ҳимоячи билан ўйнашни афзал кўрди. Қанот ҳимоячиларимиз ҳужумга ўтишда анча "актив" бўлишди ва қанотдан уюштирилган барча ҳужумларда иштирок этишди. Одил Хамробеков ўрнига асосий таркибдан жой олган Акмал Мозговой ўтган учрашувдаги Одилнинг "функцияси"ни тўлиқ бажариб берди. Иккинчи таймда эса Хамробеков унинг ўрнига яна майдонга қайтди. Шукуров ва Мозговой (Ҳамробеков) "тандеми" яна майдон ўртасида тўпни олиб қўйиш билан банд бўлди, ҳужумга ўтаётган чоғимизда эса улар тўпни назорат қилишга ёрдамлашишди. Сардор Собирхўжаев эса кечаги учрашувда Жамшид Искандеров позициясида ҳаракатланди ва иккинчи тайм аввалида захирага олинди, бунга сабаб терма жамоамизнинг биринчи таймдаги омадсиз ўйини бўлди, шекилли. Азизбек Турғунбоев эса Остон Ўрунов ўрнини эгаллаб, ўнг қанот вингери сифатида ҳаракат қилди. Терма жамоамиз ихтиёрига келиб қўшилган Шомуродов ўзининг позициясидан жой олди ва ўтган учрашувда кўп саволлар туғдирган марказий ҳужумчи позициясини тўлдирди. Иккинчи тайм бошланишидан аввал таркибимизда учта ўзгариш рўй берди: Собирхўжаев ўрнига Ўрунов, Тўрғунбоев ўрнига Ҳамробеков, Мозговой ўрнига Эркинов майдонга тушди. Остоннинг майдонга тушиши терма жамоамиз ҳужумларини ҳавфлироқ бўлишини таъминлади. Ўрунов узоқдан берган зарбаси билан дарвоза тўсинини пойлашга ҳам улгурди. Эркинов эса ўз қанот тезлигини ишга солди ва биринчи голга ассистентлик қилди. 

Иккинчи таймнинг 60-дақиқаларига келиб Ўрунов Машарипов билан позицияларини алмашишди ва Жалолиддин Машарипов майдон марказида ўтиб, ўйнай бошлади. 73-дақиқада эса Машарипов ўрнига Искандеров майдонга тушди ва майдон маркази Жамшид Искандеровга топширилди. Гол ўтказиб юборганидан сўнг Туркманистон терма жамоаси кўп ҳужумлар уюштирди ва бир нечта хавфли вазиятлар яратди. Дарвозамиз томон берилган вазиятда Насруллаев елкаси билан тўпни қайтарган бўлса, кейинги ҳужумларида рақибларимиз икки маротаба дарвоза тўсинини нишонга олишди. Кўпроқ ҳужумга ўтишга мажбур бўлган рақибларимиз майдон марказида тўпни йўқотишди, Искандеров эса ажойиб паси билан Ўруновни дарвозабон билан бирга-бир чиқарди, дарвозабон тўпга биринчи бўлиб етиб борди ва тўпни тепиб юборди. Қайтган тўпга эга чиққан Жамшид бу сафар тўпни Элдорга узатди ва Элдор бўш қолган дарвозани ишғол этди. Элдор кечаги голлари билан Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.


Умумий фикрлар

Ўзбекистон терма жамоаси кеча икки хил тайм ўтказди. Биринчи таймда янги таркиб бўлгани учунми ёки рақибни менсимаслик сабабми терма жамоамиз ўзига ўхшамади. Иккинчи таймда эса асосий таркиб футболчиларимиз майдонга қайтди ва масала ҳал этилди. Таъкидлаб ўтиш керакки, Туркманистон терма жамоаси кечаги учрашувда анча яхши ҳаракат қилди ва камида битта гол уришга лойиқ эди.


Абдулвосит Бектемиров

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика