Latest news

08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  0 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  3 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  3 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  6 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  4 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  1

Катанец учун жиддий синов ёхуд Ўмонни нима учун ютишимиз шарт? (таҳлил) News

Катанец учун жиддий синов ёхуд Ўмонни нима учун ютишимиз шарт? (таҳлил)

Афтидан барчанинг ҳаёлида Ўмон билан учрашув шунчаки ўртоқлик мақомида ўтади-кетади.

Бу ташқаридан берилаётган оддий бир баҳо. Лекин бугунги учрашув амалда кейинги тақдиримизни белгилаб бериши, айрим жиҳатларга аниқлик киритиши керак. 

Шомуродовсиз Ўзбекистон ёхуд Катанецда "Б" режаси борми?

Бугун терма жамоамизнинг сўнгги 5 йилликдаги муҳим фигураси ва алмаштириб бўлмаса ўйинчисига айланган Элдор Шомуродов Ўзбекистонга ёрдам бера олмайди. Қоидага кўра ФИФА кунлари 12 июнь санасидан бошланади ва бунгача бўлган вақт оралиғида яъни бугун "Специя" А Серияда қолиш учун "Верона" билан ўйнайди. Сайтимиз орқали аввал ҳам Катанец Шомуродовсиз қандай йўл тутиши, агарда дисквалификация, жароҳатлар бўлган тақдирда унинг ўрнини қандай тўлдириши борасида чиқиш қилганмиз. Статистикага эътибор берамиз, Элдор сўнгги бор терма жамоа либосида 2021 йил февраль ойида майдонга тушмаган. Кейинги икки йилда Ўзбекистоннинг барча 20та ўйинида ўйнаган, 14та гол урган. Айниқса бу кўрсаткич Катанец келганидан сўнг асосий планга чиқди. Энди жаноб мураббийда захира режаси борми? Бугун унда Бобур Абдихолиқовдан бошқа вариант йўқ. Жасур Яхшибоевни ҳам яққол ҳужумчи, дея олмаймиз. Ички чемпионатимизда форвардлар глобал муаммога айланиб бўлган (Тўпурарлар жадвалида бари легионерлар). Машғулотлар жараёнида бу ишландимикин? Осиё кубогида пешона деворга текканда кеч бўлмасдан бу жиҳатларни инобатга олиш шарт. Футболда ҳеч ким ҳеч нарсадан кафолатланмаган. 

Жаҳон чемпионати саралашига таъсири ҳақида

Ҳозирда ФИФА рейтингида Ўмон билан ёнма-ён кетмоқдамиз. 6 апрель ҳолатига кўра Ўмон 73, Ўзбекистон 74 ўринни эгаллаб турибди. Осиёда эса 10 ўриндамиз ва бу ўз-ўзидан ЖЧ-2026 саралаш баҳслари олдидан бизнинг иккинчи саватчадан жой олишимизни билдиради. Жанубий Корея, Япония, Австралия каби кучли жамоалар жой оладиган 1 саватчага қўшилиши учун 9таликка киришимиз мажбурий. Демак ФИФА рейнтигида Ўмонни қувиб ўтиш талаб қилинади. Улар билан кўрсаткичларимиздаги фарқ 15,18ни ташкил қилмоқда. 

Бу ҳақида таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев батафсил тўхталиб ўтди. Ўмон билан ўйиндаги ғалаба бизга 2,6, дуранг 0,1 балл берса, мағлубият2,4 баллга камайтиради. Иккинчи турда Ўмон Тожикистон билан тўқнаш келади. Бу ўйинда ғалабага 3,6, дурангга 1,4 балл беради. Мағлубият -6,4 балл камайтиради. Ўзбекистонга иккинчи турда Туркманистон рақиб. Бу беллашувда ғалаба 2,9 балл тақдим қилади (дуранг -2,1 мағлубият -7,1). Агар Ўзбекистон икки ўйинда ҳам ғалаба қозонса, Ўмон бирорта очко тўплай олмаган тақдирда учинчи тур олдидан орадаги фарқ 0,68га қисқаради. Учинчи турдаги ғалабалар вакилларимизнинг рейтингда бир поғона юқорига кўтарилишига сабаб бўлади. "Оқ бўрилар"нинг Тожикистон устидан қозонилган ғалабаси 3,7 балл, Ўмон Туркманистонни ютган тақдирда 2,8 очко билан сийланади. Майдонда барчаси ўзгариб кетиши эҳтимоли йўқ эмас.  Саватчаларга қайтсак, ФИФА рейтинги ва Осиёдаги ўрнимизни кўтарилиши бизга мундиал саралашининг дастлабки квалификацион раундида нисбатан енгилроқ рақибларни туҳфа қилади. 

2019 йил 6 апрель  ҳолатига кўра Ўзбекистон ФИФА рейнтингида 85, Осиёда 11 ўринни эгаллаб турган ва натижа илк саралаш босқичидаёқ Саудия Арабистони рўбарў келган. ЖЧ-2018 саралашига қуръа ташланаётган паллада Осиёда кучли 6 ликда бўлганмиз, рақиблар КХДР, Филиппин, Бахрайн эди. 

Аслида оддий қаралаётган битта ўйин кўп нарсани ўзгартириб юборади. Демак бугун бизга фақат ғалаба керак.

P.S: Ўмон деб ёзилаётган ва таҳририят томон билдирилаётган танқидларга муносабат. Президент матбуот хизмати ва бошқа расмий манбаларда Ўмон, деб берилмоқда. Шунга кўра эндиликда мақола, хабарларда шу номдан фойдаланилади. 

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика