Latest news

12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  0 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  2 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  10 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  3 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  18 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  10 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  11 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  1

Катанец тўғри хулосалар чиқарди, аммо Ҳиндистонга қарши ўйиндаги ғалабага ортиқ баҳо бериб юбориш керакмас News

Катанец тўғри хулосалар чиқарди, аммо Ҳиндистонга қарши ўйиндаги ғалабага ортиқ баҳо бериб юбориш керакмас

Николай Егоричевнинг кечаги ўйин ҳақидаги фикрлари.

Championat.Asia мухбири Николай Егоричев кеча бўлиб ўтган Осиё кубоги доирасидаги Ҳиндистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин якуни бўйича кичик матн тайёрлади.

Кечаги ғалабани ортиқча баҳолаб юбориш керакмас. Ҳа, Ҳиндистон терма жамоаси унчалик кучли рақиб эмас, аммо Сурия ҳам ютиб бўлмайдиган жамоалардан эмасди.

Ўсиш кўриниб турибди ва биринчи навбатда бунга асосий таркибдаги ўзгаришлар сабаб. Катанец биринчи ўйинда бўлгани каби "велосипед ихтиро қилмади". Асосий таркибга сурияликларга қарши ҳам илк дақиқалардан ўйнаши керак бўлганлар тушди.



Қизиқарли вазият шунда бўлдики, барча уч гол ҳам Сурияга қарши асосий таркибда майдонга тушмаганлар ҳисобига ёзилди. Файзуллаев иккита голда иштирок этди, Сергеев гол урди ва учинчи тўпда ёрдам берди (ҳимоячи билан курашди), Насруллаев эса илк голга берилган ассистдан олдин узатма ижро этди, шундан сўнг эса ўзи ҳам тўп киритди. Ҳеч ким, эҳтимол Шерзоднинг ўзи ҳам голли ҳужумда бунчалик юқорига кўтарилишини кутмаганди.

Машарипов ва Сайфиевни айниқса биринчи тайм учун қайд этиб ўтаман. Уларнинг иккисига ҳам Осиё кубогидаги илк ўйиндан сўнг кўплаб танқидлар ёғдирилганди. Уларни ажойиб ўйин кўрсатди дейиш қийин, аммо сурияликларга қарши ўйиндан анча яхши ҳаракат қилишди. Сайфиев Насруллаевга ассист берди, Машарипов эса бир нечта яхши ҳаракатлар қилди, масалан тўп устунга текканда ижро этган жарима тўпи ва биринчи бўлимнинг сўнггида Файзуллаевга берган паси ва Аббос дарвозабоннинг ўзига зарба берган вазият. Илк бўлимда Машарипов ва Файзуллаев бир-бирлари билан яхши ўйнашди, эҳтимол уларда "боғлам" ҳосил бўлаётгандир.



Одил Ҳамробековнинг ўйинини ҳам қайд этиш лозим. У биринчи таймда жуда фойдали ҳаракат қилди: тўпни олишга киришган ҳолда рақибнинг бир нечта ҳужумларини барбод қилди ва майдон марказида ҳужумларни кесди. Доимгидек мудофаа чизиғимиз ҳам ишончли эди. Ўткир Юсупов яхши ўйин ўтказди. У айрим вазиятларда хато қилди, аммо ўз хатоларини тўғирлади (дарвозамизни устун қутқарган вазиятдан ташқари).

Ўзбекистон терма жамоаси кутилганидек иккинчи бўлибда ўйинни секинлаштирди. Албатта, олдинда рақибга босим ўтказиш мумкин эди, аммо Австралияга қарши ўйиндан олдин кучни тежаш голлар фарқидан (керак бўлиши аниқ ҳам эмас) муҳимроқ. Шу билан бирга, вазиятлар умуман бўлмади дейиш қийин. Чап қанот орқали кўплаб хавфли вазиятлар яратилди, шунингдек якунда Искандеровнинг шедевр зарбасини эсдан чиқармаймиз. Афсус, тўп дарвозага кириб кетмади – ажойиб гол бўлган бўларди.

4-3-3 / 4-2-3-1 схемаси ҳозирги Ўзбекистон терма жамоасига кўпроқ мос тушади деб ҳисоблайман. Аммо, Катанец кейинги ўйинларда уч нафар марказий ҳимоячи схемасига қайтса керак. Умуман олганда кечаги ўйинга терма жамоа мураббийлар штабининг қандай муносабатда бўлиши қизиқ. Илк ўйиндан тўғри хулосалар чиқарилди.

Яхши бўлган пайти мақташ керак. Аммо, ўз кучига ортиқча баҳо бериш ҳам ярамайди. Худо хоҳласа, олдинда Осиё кубоги доирасида бир неча ўйинларимиз бор.


Николай Егоричев 

Алишер Остонов таржимаси
Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика