Latest news

20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:18"Кристал Пэлас" — "Тоттенхэм". Лондон дербиси учун таркиблар маълум  0 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  0 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  3 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  8 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  11

Катанец Суперлигани кузатмайдими? News

Катанец Суперлигани кузатмайдими?

Сречко Катанец терма жамоанинг навбатдаги йиғинига жалб қилган футболчилар рўйхати эълон қилинди.

Сайтимиз журналисти Фахриддин Рўзиев эса телеграмдаги каналида баъзи саволларни ўртага ташлади:

Словениялик мутахассис чемпионатимиз тўпурарини йиғинга жалб қилмади (5 та тўп киритган Темурхўжани ҳам). Албатта, унинг наздида Эрон Про-лигасининг 11 ўйинида бирорта гол уролмаган ҳужумчилар ҳам Шоҳруздан кучли бўлиши мумкин. Лекин, охирги уч йилликни, ўн йилликни, ҳатто минг йилликни инобатга олсангиз ҳам, Норхонов Амонов билан Темировдан кўпроқ тўп киритган.

Демак, Сречко футболчиларнинг айни пайтдаги ҳолатига эмас, қайси чемпионатда тўп суришига эътибор беради ва иложи бўлса, хорижда ўйнаётганларни чақиряпти. 

Унда нега Беларусда рекордларни янгилаб ташлаётган, 10 ўйинда 11 та гол урган Бобир Абдихолиқов ҳам рўйхатда йўқ?

Ва энг оғриқли савол: Катанец Суперлигани кузатадими ўзи? Агар кузатса, "Навбаҳор" билан ўйинда тўхтаб турган машинадан ҳам секинроқ ҳаракатланган, жамоаси 15 та тўп ўтказиб юборган футболчини нега йиғинга чақирди? Охирги йилларда ҳаммадан барқарорроқ ўйнаётган Аъзамовга нега ҳеч жой топилмайди? Ёки у ҳам терма жамоада ўйнаш учун Эрон чемпионатига ўтиши керакми?

Муаллифнинг телеграмдаги шахсий блогига аъзо бўлинг.

Author :
Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика