Latest news

20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  431 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2

Карпенко: "Мураббий учун шогирдининг кучлироқ жамоага ўтиши катта ютуқ ҳисобланади" News

Карпенко: "Мураббий учун шогирдининг кучлироқ жамоага ўтиши катта ютуқ ҳисобланади"

Coca Cola Суперлигаси 17-тури доирасидаги "Динамо" - "Бунёдкор" (1:2) ўйинидан кейин Виктор Карпенко ўз фикрлари билан ўртоқлашди.



Жамоамиз яхши ўйин кўрсатди. 1-таймда яна кераксиз голни ўтказиб юбордик. Кўп имкониятларга эга бўлиб, гол урдик ва ўйин бўйича бугун ғалабага ҳақли эдик, бу кўриниб турибди. Аммо кўплаб вазиятлар, инобатга олинмаган гол ва ноаниқ пенальти – бу бизнинг оғриқли нуқтамиз. Уйимизда ҳам пенальтини ура олмагандик, энди сафарда ҳам бу юз берди. Йигитларга тасанно, уларга раҳмат. Шунингдек, Тошкентдан бизни қўллаб-қувватлаш учун келган мухлисларимизга алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчимиз. Йигитлар ғалабага чанқоқлиги кўриниб турганди, ишқибозларимизга ҳам майдондаги ҳаракатларимиз орқали кўрсатган ўйинимиз маъқул келди.

- Бугун сиз учун охирги ўйин бўлиши мумкинлигини айтгандингиз. Охирги имконият бўлиши ва футболчиларингиз шуни билган ҳолда ҳаракат қилишди. Бу тўғрими?

- Вазифани вақтинча бажарувчи лавозимда эканлигимни тушунишингиз керак. Биринчи ёки охирги ўйинми, мен мураббий вазифасини бажармоқдаман. Менда бош мураббий учун шартнома йўқ. Ўз ишимни қиляпман. Раҳбарият эса мени бош мураббий этиб тайинлаши ёки ўрнимга тажрибалироқ мутахассисни олиб келишни ҳал қилади. Йигитларга майдонда қандай ҳаракат қилиш кераклигини ўргатяпман, айрим жиҳатлар ўхшамоқда, бошқалари йўқ. Ҳар бир келадиган мураббий истъэфога тайёр туриши керак, чунки абадий ҳеч нарса бўлмайди. Ҳар доим натижалар ёки жамоавий ўйин маъқул келмайди, шу туфайли кучлироқ мутахассисни излашади. Фикримча, бугун йигитлар “Бунёдкор” учун ўйнашди, чунки энди пасайишга ҳаққимиз йўқ. Бугун футболчилар мен сўраган футболни намойиш этишди: қўрқмаслик ва футболдан завқ олиш. Улар буни уддалашди. Бугун биз учрашувнинг ўзидан ва ўйинчиларнинг ҳаракатларидан завқландик. Бу футболчилар ва мураббий учун энг олий мақтов ҳисобланади.

- Чиндан ҳам “Бунёдкор”нинг ёш футболчилари ўйиндан завқ олганини кузатдик. Кўрдикки, Умарали жамоангизда асосий ролни бажармоқда, у “Рубин” қизиқишлари доирасида. Мураббий сифатида уни йўқотиш сизга қандай таъсир кўрсатади: салбий ёки ижобий?

- Умаралини ўзим ўринбосарлар жамоасига олиб келганман. Ва мураббий учун шогирдининг кучлироқ жамоага ўтиши катта ютуқ ҳисобланади. Ривожланишда давом этишимиз керак. Қанча кўп легионерларимиз бўлса, улар кучли чемпионатлар ва яхши жамоаларда ўйнаса, бу терма жамоамиз учун ҳам фойда бўлади. Биз эса ўйинчиларимиз даражаси ўсиши, Европанинг етакчи клубларида ўйнаши тарафдоримиз. Буни уддалай оламиз, аммо бунинг учун мураббийлар штаби билан янада яхшироқ иш олиб бориши лозим. У академиямиз тарбияланувчиси ҳисобланади. “Рубин”нинг қуйи дивизионга тушиб кетгани яхши бўлмади, лекин улар кейинги йил юқори элитага қайтишса керак ва Умар бу жамоада юксалиб боради. Бу ўзбек футболи учун фақатгина фойда келтиради.

- Айнан Умаралининг захирага олиниши, бу нима билан боғлиқ?

- Қарор қабул қилиб бўлинганди ва захирага олинди. Бу унинг пенальтини ура олмагани билан боғлиқ эмас. Пенальтидан кимдир гол уради, кимдир эса йўқ. Ўйин бўйича ҳеч кимга эътироз йўқ, асосий таркибда майдонга тушганлар ва захирадан ўйинга қўшилганларга ҳам. Ҳамма тер тўкди, курашди ва роҳатланди. Бу эса ўйиндаги энг муҳим жиҳат эди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика