Latest news

22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  0 21:59Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф": Бензема ва Канте асосий таркибда!  5 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  3 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  4 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  5

Карантиндан кейин ПФЛнинг режалари қандай кўринишда бўлади? Мутахассислар жавоб беришди News

Карантиндан кейин ПФЛнинг режалари қандай кўринишда бўлади? Мутахассислар жавоб беришди

"Тезкор студия" меҳмонлари бўлган ПФЛ бош директори Даврон Шоқурбонов ҳамда директор ўринбосари Диёр Имомхўжаев кейинги режалар ҳақида ўз фикрларини билдиришди.

Карантин давридаги тўхталиш Ўзбекистон чемпионатига қанчалик таъсир ўтказади? Суперлига ўйинлари қишгача чўзилиши мумкинми? 

Бу саволларга ПФЛ бош директори Даврон Шоқурбонов шундай жавоб қайтарди: 

- Ассалому Алайкум, барча мухлисларга. Футболни ҳаммамиз соғинганмиз. Ўзимизнинг футболга қизиқадиганлар сони ниҳоятда кўп, шу боис кўпчилик қачон ўйинлар яна бошланишини интиқлик билан кутяпти. 

- Карантин қачон тугаб қачон ишга қайтишимизни билмаймиз. Шу боис Суперлига ўйинлари айтайлик, 1 майдан ёки 15 майдан давом эттирилади дегандан фойда йўқ. Қачонки ҳукумат спорт мусобақалари ўтказишга рухсат берса яна иш тизимига қайтамиз. Лекин бу ўринда ҳар қандай ҳолатга тайёр туришимиз керак. 

- Ҳозирда чемпионатни буёғига қандай давом эттириш борасида 2-3 хил вариантлар ишлаб чиқпямиз. Ҳаммаси ҳал бўлгач, шунга қараб ишни давом эттирамиз. 

Футболимиз фақат Суперлигадан иборат эмас. Ўзбекистон ва Кубоги ва Лига Кубоги каби мусобақалар ҳам бор. Учта мусобақани охиригача етказиб қўйишга вақт бўлармикан? 

Ушбу саволларга эса бош директор ўринбосари Диёр Имомхўжаев қуйидагича жавоб берди: 

- Лига Кубогида бу йил катта қадам ташлашни мақсад қилгандик, яъни халқаро турнир мақомини бериб. Ҳозир ҳамма иш қачон юқоридан рухсат тегишига қараб қолган. Бундан ташқари ФИФА ва ОФКнинг кейинги режалари ҳам муҳим роль ўйнайди. 

- Чунки март ойида ўтказилиши лозим бўлган ЖЧ-2022 саралаш баҳслари августга сурилди, қолаверса бу ёқда Осиё чемпионлар лигаси ҳам бор. Шу боис ПФЛ қарори ФИФА ва ОФК кейинги режаларини расман тақдим этганидан сўнг қабул қилинади. Бизда 2-3 хил вариант бор ва шунга қараб иш тутамиз.

Rating: -24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика