Latest news

23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  13 23:10"Лилль" — ПСЖ. Таркиблар маълум  4 22:55"Сельта" — "Атлетико". Таркиблар маълум  2 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  172 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  17 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  38 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  66

Карантин режимидаги Суперлигани тиклаш маркетлардаги ҳолатдан кўра хавфсиз?! News

Карантин режимидаги Суперлигани тиклаш маркетлардаги ҳолатдан кўра хавфсиз?!

Жанубий Корея чемпионати бошланиши ортидан кўплаб жаҳон ОАВлари мазкур мамлакат футболига катта эътибор қаратди.

Бизда ҳам карантин чоралари юмшади. Суперлига ўйинларига ҳукумат рухсат берса, чемпионатни қатъий карантин тартибларига тўлиқ риоя этган ҳолда ўтказиш мумкин, назаримда.

Масалан савдо марказларида нисбатан одам тўпланиши эҳтимоли юқори ва уларни маълум назоратда ушлаб туриш бирмунча қийин юмуш. Маркетларда ҳам масофа сақлаш ёки гигиеник қоидаларга тўлиқ амал қилинмаётганига ўзим дуч келдим. Айтмоқчи бўлганим, карантин чоралари юмшаш натижасида хотиржамлик ошди. Бу эса баъзиларда масъулият йўқолгандек тасаввур уйғотмоқда. Шуни унутмайликки, хотиржамлик яхши. Лекин бу масъулиятни йўқотишга хизмат қилмасин, аксинча, янада сергакроқ бўлишимиз лозим.

Маркетлардаги ҳолатни кўриб, футбол ўйинларини карантин режимида мухлисларсиз маълум тартибда ўтказиш мумкинлигига ва хавфсизлик нисбатан бу яхшироқ бўлишига ҳам ишоняпман. Яна бир яхши тарафи, барча жамоалар, футболчилар, мураббийлар ва футбол ўйинларида бевосита иштирок этадиган масъул ходимлар тиббий назоратда бўлади. Ўйлашимча, бу уйида ўтирган ва эҳтиёж туфайли барибир дўконга чиқадиган футболчилар учун нисбатан бу хавфсиз. Улар ҳозир уйида, лекин кунлик эҳтиёж учун кўчага чиқиши табиий. Назоратсиз. Чемпионат давом эттириладиган бўлса, унда карантин режимида ва тиббий назоратда бўлади. Қайси бири қулай ёки хавфсиз? Шахсий фикримча, иккинчиси.

Тўғри, футболсиз зерикдим/зерикдик, балки шу учун мен ёки сиз чемпионат рестартига эҳтиёж сезаётган бўлишингиз мумкин. Футбол соғинчи устунроқ кўринаётган бўлиши мумкин, яширмайман. Ҳар қандай футбол ёки бошқа исталган нарсалар ҳозирги даврда энг охирги даражада, қўшиламан. Муҳими, соғлиқ ва хавфсизлик! Бу борада ортиқча саволларга ўрин йўқ.

Шунчаки қолган соҳа ва йўналишлар ишга тушгани ва улар шунчаки гигиеник тартибга риоя этиб фаолият юритаётганидан келиб чиқсак, футболни мухлисларсиз карантин режимида ўтказиш нисбатан хавфсизроқдек туюлмоқда.

Бу борада ЎФА ва ПФЛ ўз режаларини нафақат ҳукуматга, балки оммага ҳам ошкор этишса ҳамда турли вариантларни муҳокамага қўйишса чакки бўлмасди. Ҳозир барча ўз соҳасини қайта тиклаш учун курашмоқда.

Яхши тарафи, Суперлигани қайта тиклаш учун бизда тайёр Жанубий Корея чемпионати ва Германия Бундеслигаси қўлланма сифатида ҳам ёрдам беради. Улардаги хавфсизлик чораларидан андоза олиш мумкин. Бу орқали эса уйда зерикиб қолган миллионлаб футбол ишқибозлари, мактаб ўқувчилари, коллеж/институт талабалари, нафақадаги инсонларга оз бўлсада завқ тақдим этиш мумкин. Кўплаб болажонлар ҳам уйда ва асосий вақтини телеэкран қаршисида ўтказмоқда. Онлайн ўтказилаётган дарсликлар, кўнгилочар дастурлар, мультфильм ёки кинолар архиви ҳам тугаб қолди. Айни дамда рестарт қилиниши мумкин бўлган футбол орқали янги авлодни футболимизга бўлган меҳрини уйғотишимиз, ўзбек футболи янги аудиторияни ҳам қўлга киритиши мумкин. Ўзбек спортини, хусусан футболимизни жаҳон миқиёсида эътибор марказига тушириш ва трансляция масалалари бўйича олдинга қадам ташланиши мумкин.

Мухлисларсиз футбол ва жонли эфир орқали томошабинларга тақдим этиладиган ўйинлар қанчадир аҳолига аъло кайфият тақдим этиши мумкин. Ҳар соҳа вакиллари ўз йўналишлари ва имкониятларидан келиб чиқиб мухлисларни хурсанд этишмоқда. Санъаткорлар уйида жонли эфир орқали концерт уюштираётган бир пайтда, карантин режимидаги футболни қўллаб кўрсак ёмон бўлмасди.

Чемпионатни қай тартибда ўтказиш бўйича вариантлар ПФЛда ҳам бор. ОАВда ҳам, хусусан сайтимизда Нодирхўжа Юлдашев бу борада Қашқадарёни марказлаштиришни таклиф этдилар. Аслида Тошкентни марказлаштириб чемпионатни тиклаш қулай ва осонроқ. Қашқадарё бўйича ҳам ечимлар бор. Муҳими, ҳукумат бу борада ЎФАга ишонч билдириши ва футболимиз жамоатчилиги бу ишончни суистеъмол қилмаслиги лозим бўлади.

Футболни бошлаш орқали, кайфият кўтариш мумкин. Қашқадарёда марказлашган чемпионат бошлаш таклифи 

Бундеслиганинг карантин режимидаги қиёфаси ва даҳшатли меню  

Тартиб қоида биринчи ўринда. Шунга амал қилган ҳолда ақлли юриш қилиш пайти ЎФАга келди. Бу борада Спорт вазирлиги ҳам ЎФАни қўллаб юбориши лозим.

Карантин даврида барчани уйга ўтиришга чорловлар кўп бўлди, халқимизни буни тўғри қабул қилиб, вазиятни тушунди ва тушунади. Уларни уйида зерикиб қолмаслиги учун бошқа соҳа вакиллари сингари футболимиз ҳам ҳаракат қилиб кўриши керак, назаримда. Хўш, сиз нима дейсиз?

Author :
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика