Latest news

01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  1 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   0 00:17Арне Слот: "Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин"  5 23:47Харри Магуайр: "Ниҳоят "Ливерпуль"ни мағлуб қилдик, бу ёқимли"  2 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар  1 23:10ЛаЛига. "Хетафе" - "Реал" учрашуви асосий таркиблари эълон қилинди  9 23:05А Серия. "Милан" - "Фиорентина" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  3 22:45Виталий Левченко: "Биз учун ҳар бир ўйин олти очколи"  4 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!  86 21:55Тудор "Ювентус"нинг мағлубиятига изоҳ берди  1 21:28Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизил карточка ва пенальти ўйинни ҳал қилди"  1 20:49Камолиддин Тожиев: "Режаларимизни очиқлай олмайман. Ҳар бир позицияга иккитадан футболчи бор"  5

Кападзенинг муаммолари жиддийми? U-23 Осиё Кубоги саралаши яқин... News

Кападзенинг муаммолари жиддийми? U-23 Осиё Кубоги саралаши яқин...

Хабарингиз бор, шу йилнинг 6-12 сентябрь кунлари пойтахтимиз Тошкентда U-23 Осиё Кубоги саралашининг "E" гуруҳи беллашувлари бўлиб ўтади.

Албатта, ушбу гуруҳдан Ўзбекистон олимпия терма жамоаси жой олган. Гуруҳда вакилларимизга Эрон, Гонконг ҳамда Афғонистон рақиблик қилади. Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг саралашдаги ўйинлар тақвими қуйидагича:

1-тур, 06.09.2023

Ўзбекистон – Афғонистон 

2-тур, 09.09.2023

Гонконг – Ўзбекистон 

3-тур, 12.09.2023

Ўзбекистон – Эрон


Демак, саралаш баҳслари бошланишига 3 ҳафтадан ҳам камроқ вақт қолди. U-23 терма жамоамиз бош мураббийи Тимур Кападзе олдида эса жиддий муаммолар пайдо бўлмоқдами? Олимпия терма жамоамизга номзод бўлган бир қатор футболчилар айни пайтда ўз клубларида захира ўриндиғида ўтиришибди ва ўйин амалиётисиз қолиб кетишмоқда.

1.Ҳусайн Норчаев ("Алания")

Норчаев шу йилнинг февраль ойида Владикавказнинг "Алания" жамоаси таркибига бориб қўшилган эди. 1 ой олдин бошланган Россия МФЛда ҳозиргача 5 тур ўйинлари ўтказилди. Ҳусайн барча ўйинда жамоасининг қайдномасига киритилди, аммо майдонга туширилмади. Яъни, ҳозир ҳужумчимизда ўйин амалиёти умуман йўқ.


2.Русланбек Жиянов ("Пари НН")

Жиянов шу йилнинг 10 февралида "Пари Нижний Новгород" жамоаси билан 2026 йилгача мўлжалланган шартномага имзо чеккан ва "Олимпик" клубига ёзгача ижарага берилган эди. Аммо, бош мураббий Сергей Юран уни 23 июнь куни Ўзбекистонда ички чемпионатнинг 1-давраси якунланмай туриб йиғинга чақириб олди. Ҳозирга келиб "Пари НН" Премьер-лигада 4та, кубокда эса 2та ўйин ўтказди. Русланбек эса ҳали бирор марта майдонга туширилмади. Унда ҳам ўйин амалиёти умуман йўқ.


3.Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА)

Файзуллаев 4 август куни расман ЦСКА ўйинчисига айланди. Шундан бери "армиячилар" Премьер-лига ва кубокда 3та ўйин ўтказишди. Аббосбек ҳозирча фақат захира ўриндиғида қолмоқда. Демак, унда ҳам ўйин амалиёти умуман йўқ.


4.Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор")

Эркинов ёзги трансфер ойнасида ижара асосида "Пахтакор"га қайтди. 2-даврада ҳозиргача "шерлар" Суперлига ва кубокда 5та баҳсда иштирок этди. Ҳожимат эса мана шу беллашувларда жами 69 дақиқа ўйнади. 450 дақиқадан 69 дақиқагина... Унда ҳам ўйин амалиётидан муаммо бор.


5.Улуғбек Ҳошимов ("Нефтчи")

Ҳошимов мавсум бошидан бери "Нефтчи"нинг Суперлига ва кубокдаги 19та ўйинида жами 1062 дақиқани майдонда ўтказди. 1710 дақиқадан 1062 дақиқа, 62 фоиз ўйнаган. Улуғбекда ўйин амалиёти бор, лекин етарли эмас.


Бу U-23 терма жамоамизнинг ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган ҳужумкор футболчилари. Яъни, Тимур Кападзе айни пайтда анчагина ўйланиб қолгани аниқ. Юқоридаги ўйинчиларнинг маҳорати ва даражасига шубҳа йўқ. Лекин, уларнинг ўйин амалиётисиз қолиб кетишаётгани жиддий муаммо.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. ОТЖда асосий таркибда ўйнашга номзод бўлган орқа чизиқ вакилларидан Иброҳим Ҳалил Йўлдошев "Пари НН"да жорий мавсум Премьер-лига ва кубокдаги 5 учрашувда бор йўғи 112 дақиқа ўйнади холос.

Франция вице-чемпиони "Ланс"га ўтган марказий ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ички чемпионатнинг 1-турида захира ўриндиғида қолди. У ҳам тезроқ майдонга тушишни бошлаши керак.

ОТЖнинг эҳтимолий асосий дарвозабони Абдувоҳид Неъматов ҳам айни пайтда "Насаф" асосий таркибидан тушиб қолган. "Насаф"да 3 ўйиндан бери Умиджон Эргашев асосий таркибда тушмоқда.


U-23 Осиё Кубоги саралашига оз вақт қолди. Кўплаб ўйинчиларимиздаги ўйин амалиёти билан боғлиқ муаммо мураббийларни ўйлантираётгани шубҳасиз...

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика