Latest news

14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  0 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  1 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0 12:58"Ливерпуль” "Реал" юлдузини нишонга олди. "Қизиллар" биринчи таклифни беришди  1 12:33"Милан" Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Ювентус" форварди "Барселона"га кетадиган бўлса, "россонерилар" Левандовскига ҳаракат қилиб кўради  0 12:04Бу йил Суперлига "ёнади", декабрда ҳам ўйинлар бўлади  5 12:00Бугунги ўйинлар: "Ман Сити" — "Челси", "Реал" — "Бетис" ва бошқалар  2 11:22"Барселона" Бастонининг трансфери бўйича қарор қабул қилди  5 10:43Пеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:15Драган Черан: “Андижонлик мухлислар нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон даражасидаги бренд”  12 09:48Лионель Месси фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин  5 09:20"Каттақўрғон" яна бир тажрибали футболчи билан шартнома имзолади  6 08:53Грузиялик футболчи фаолиятини "Сурхон"да давом эттиришга яқин  4 08:26Пўлатхўжа Холдорхонов фаолиятини водийда давом эттиради  5

Кападзе ваъдасининг устидан чиқди (ВИДЕО) News

Кападзе ваъдасининг устидан чиқди (ВИДЕО)

Олий лиганинг навбатдаги турида "Локомотив" ўз майдонида "Шўртан"ни қабул қилиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилган "темирйўлчилар" сардори Тимур Кападзе ўз голини жуда чиройли тарзда нишонлади.

Гап шундаки, у 52-дақиқада гол урганидан сўнг голни скрипка чалаётгандек нишонлади. Бундан эса кўпчилик ҳайрон қолган бўлса керак. Бунинг сабаби шундаки, Кападзе "Олмалиқ" билан кечган ўйинда тўп киритган вазият "Локомотив"нинг инстаграмдаги расмий саҳифаси (@pfc.lokomotiv)га қўйилгач, қозоғистонлик дарвозабон Алмат Бекбаев видео тагида "Тима, яна гол урсанг мен учун скрипка чалиб бер" мазмунда изоҳ қолдирганди.

Шунда Тимур Кападзе яна тўп киритса голни шундай нишонлашга ваъда берганди. Бироқ тажрибали ярим ҳимоячи "Қўқон-1912"га тўп киритганидан сўнг голни бундай нишонламаган, натижада Бекбаев "Ваъда қани?" мазмунда яна изоҳ қолдирганди. Ва ниҳоят, "Шўртан" билан кечган баҳсда "темирйўлчилар" сардори гол урганидан сўнг қўлларини скрипка чалаётгандек кўрсатди ва шундай қилиб ўз ваъдасининг устидан чиқди. Эслатиб ўтамиз, Кападзе Қозоғистондаги фаолияти давомида Алмат Бекбаев билан бир жамоада, "Актобе"да ўйнаган.

Х.Холиқов


TAS-IX 



TAS-IX эмас




Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика