Latest news

02:41А Серия. "Рома" Рим дербисида "Лацио"ни мағлуб этди, Шомуродов 74-дақиқада ўйинга қўшилди  12 00:37Спорт директор Берта "Атлетико"дан кетди. Итальян 2013 йилдан бери клубда ишлаётганди  0 23:35Дембеленинг 90+2 дақиқада урган голи ПСЖга "Монако" устидан ғалабани таъминлаб, Франция Суперкубогини тақдим этди  0 23:26АПЛ. "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  92 22:58"Насаф" Анталиядаги йиғинда кимлар билан ўйнайди?  0 22:24Тони Кроос: "Флориан Вирц "Реал" учун ажойиб харид бўлиши мумкин"  1 21:55Де Брюйне "Сити" билан шартномани узайтириш ҳақидаги саволга: "Менга барибир. Шунчаки ўзимнинг даражамга қайтишга уриняпман"  1 21:08"Ланс" бош директори: "Ҳусанов клубдан кетади"  16 20:59Лига 1. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Тулуза"га мағлуб бўлди  9 20:01Ўтган мавсумни "Бунёдкор"да ўтказган легионер "Локомотив"га ўтди  0 19:35"Милан" Ольмо билан ярим йилга шартнома имзолаши мумкин. Битимда июлда "Барса"га қайтиш борасида банд бўлади  3 19:03"Локомотив" "Металлург" собиқ ўйинчисини ўз сафига қўшиб олди  1 18:32Анчелотти қандай ҳолатда "Реал"дан кетади?  12 17:46Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери борасида янги маълумот эълон қилди  37 17:32"Ливерпуль" ва МЮ ўртасидаги ўйин кучли қорга қарамай ўтказилади  7

Канчельскиснинг юристи: "Мураббий ФИФА белгилаган жаримани камайтиришга рози, фақат "Навбаҳор"дан ҳам ҳаракат бўлиши керак" News

Канчельскиснинг юристи: "Мураббий ФИФА белгилаган жаримани камайтиришга рози, фақат "Навбаҳор"дан ҳам ҳаракат бўлиши керак"

Кеча "Навбаҳор" ҳамда Андрей Канчельскис ўртасида содир бўлаётган зиддиятли ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Канчельскиснинг ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган "Sila" компанияси юристи Михаил Прокопец билан суҳбат олиб бордик.

Демак, "Тезкор студия"нинг махсус сонида юштирилган интервьюни матнли кўринишда эътиборингизга ҳавола қиламиз.





- "Навбаҳор" нега айнан 1 млн 600 минг доллар тўлаши лозим? Бу сумма қаердан пайдо бўлди?
- Бу сумма 2 қисмга ажратилади:
Биринчиси, тўланиши лозим бўлган маош. Иккинчиси, компенсация. Бу узоқ муддатли шартнома томонларнинг бири томонидан бузилса, тўлананадиган сумма. ФИФА шартнома муддати тугагунига қадар бўлган даврдаги маошни тўлаб беришни талаб қилади. Шунинг учун сумма катта кўринмоқда. Бу қарз ва тўланиши шарт бўлган пулдир.

- Сиз бир неча ой олдин championat.asia сайти раҳбарияти орқали "Навбаҳор" клубига ушбу масала юзасидан мурожаат қилганингиз ростми?
- Ҳа, шундай. Мен ҳар доим ўз мижозларимга иш судга қадар етиб боргунча нариги томон билан ўзаро келишиб олишларини айтаман. Бу энг мақбул ечим. Бизни шахсан "Навбаҳор" футбол клуби билан қандайдир шахсий муаммомиз йўқ. Биз доимо келишишга уринамиз. Биз масалани тўғри йўл билан ечишга ҳаракат қилган эдик. Aфсуски, ундай бўлмади.

- Нима деб ўйлайсиз, "Навбаҳор" нима учун биринчи қадамни босишни, яъни сизга мурожаат қилишни хоҳламади?
- Биласизми, бунинг учун икки томон ҳам шуни хоҳлаши керак. Фақат бир томон хоҳлаб, иккинчи тараф буни истамаса, мақсадга эришиб бўлмайди. Умид қиламанки, "Навбаҳор"да масалани ҳал қилиш учун хоҳиш пайдо бўлган. Бизда ҳам, Канчельскисда ҳам клубга зиён келтириш ният йўқ. Биз ижобий ечим учун, масалан, қандайдир муддат беришга, ҳаммасига тайёрмиз. Фурсатдан фойдаланиб айтмоқчиманки, биз келишишга шаймиз ва клуб жабрланишини истамаймиз.

- Дастлаб Беленков, энди Канчельскис. Айтинг-чи, "Навбаҳор"нинг муаммоси айнан нимада?
- "Навбаҳор"нинг муаммосини батафсил ўрганиб чиққаним йўқ. Аммо ушбу 2 та конкрет ҳолатни мисол қилиб олсак, қандайдир молиявий тўсиқ бор. Сиз маълум бир шартларга кўра келишув тузсангиз, унга амал қилишингиз керак. Унга ҳозир амал қилиш лозим, эртага, индинга ёки кейинги йил эмас, айнан ҳозир. Ҳамма муаммолар мураббийларга маош бермай қўйишганда бошланган. Биз клубни бир неча марта огоҳлантирдик, аммо улардан айтарли жавоб қабул қилиб олмадик.

- Демак, Канчельскис пул тўланмагани учун "Навбаҳор"дан кетганми?
- Ҳа, бу пул ўз вақтида тўланмагани учун бўлган.

- Қанча қарз бор эди ўшанда?
- ФИФА шартнома узрли сабабларга кўра бекор қилинганда маош тўланмаслиги 2 ойдан ошмаслигини сўрайди. Аммо муддат 2 ойдан ошиб кетган.

- "Навбаҳор" клуби Андрей Канчельскис ичкилик ичганини айтиб ўтганди. Мураббий эса буни ғирт ёлғон деди.
- Мен "Навбаҳор"ни ўрнида бўлганимда, қандайдир ёлғон маълумотларни тарқатишдан кўра у билан учрашиб, келишишга уринардим. Ҳозир улар "ичган, рақсга тушган ва ҳоказо" (кулади) деган гаплардан кўра амалий ишни қилишлари фойдалироқ. Шу орқали Канчельскис катта пулдан воз кечиши ва муросага келиши мумкин. Улар Беленков ва Канчельскис иши бўйича судда шикоятларини билдиришган, суд эса бирорта далилни қабул қилмаган.

- "Навбаҳор" билан таниш бўлиб улгурдингиз. Клубнинг айнан қайси вакили билан суҳбатлашгансиз?
- Биласизми, "Навбаҳор" жуда қизиқарли клуб. Чунки улар негадир менга қўнғироқ қилишмайди. Улар менинг танишларимга, ҳамкасбларимга мурожаат қилишади. Мен клуб вакили саналган ким биландир гаплашганимни эслолмайман. Менга бошқа одамлар орқали алоқага чиқишади. Танишларим телефон қилиб, "Навбаҳор" мана буни таклиф қиляпти" деб айтишади. Дастурингиз ("тезкор студия" – championat.asia) орқали мурожаат қилмоқчиман – мен қўрқинчли одам эмасман. Алоқага чиқишингиз мумкин. Мана сайтингиз раҳбарида ҳам рақамим бор. Мен яширинмайман. Уларда хоҳиш бўлса, мен билан боғланишлари мумкин.

- "Навбаҳор" қарор юзасидан апелляция бермоқчи. Шундай қилса бўладими?
- Ҳа, албатта. Лозанна судига мурожаат қилишлари мумкин. Лекин Канчельскис ярашишга тайёр бўлиб турган бир пайтда буни қилиш ярамайди. Биринчидан, клуб апелляция берса, бу масалани ечолмаймиз. Иккинчидан, бунга узоқ вақт кетади, "Навбаҳор" ортиқча пул тўлайди, чунки бутун сумма учун фоиз олинади. Қайтараман, энг яхши йўли – келишиш ва яхши хайрлашиш.

- Ўзаро келишиш суммасини айтоласизми?
- Суммани аниқ айтишни хоҳламаган бўлардим. Аммо айтишим мумкин бўлгани, мураббий 30 фоиздан ошиқ суммадан воз кечишга рози. Бу яна муҳокама қилинади. У ярим миллион доллардан ортиқ суммадан кечишга тайёр. Ҳаммаси клуб муҳокама киришадими ёки йўқ, шунга боғлиқ.

- "Навбаҳор" ўз вақтида тўламаса нима бўлади?
- Фоизлар кўпайиб бораверади ва ФИФА турли санкциялар қўллайди. Дастлаб янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўяди, кейин очколар олиб ташланиши мумкин.

- Клубдан очколар олиб ташландан кейин ҳам тўлов қилинмаса, кейинги жазо жамоани қуйи дивизионга тушириб юборишми?
- Ҳа, очколар олиб ташланади ва кейинчалик жамоа қуйи дивизионга тушириб юборилади. Лекин ҳеч ким бундай бўлишини хоҳламайди.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика