Latest news

17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  0 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  1 17:10CAFA Nations Cup. Ўмон Ҳиндистон билан 3-ўрин учун беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  4 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  6 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  3 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  3 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  5 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  5 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  3 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  5 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  20 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  2

Камолиддин Мурзоев Денисов билан Жиззахга борган. Нега? News

Камолиддин Мурзоев Денисов билан Жиззахга борган. Нега?

Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоев билан суҳбатлашиб, ўзимизни қизиқтирган баъзи саволларга жавоб олдик.

— Камолиддин ака, ПФЛ ижроия қўмитаси қарзи бор клубларнинг янги футболчиларига лицензия берилмаслигини эълон қилди. Бу қарорнинг сиз ҳимоя қиладиган ўйинчилар учун салбий ва ижобий жиҳатларига тўхталсангиз.

— Бу қарор бизнинг ҳимоямизда бўлган ва узоқ муддатдан бери клубларидан ўз ҳақини ундиролмаётган футболчилар олдида улкан қулайлик пайдо қилади. Турли сабаблар билан амалдаги шартномасини бекор қилган мижозларимизга эса бироз мураккаб бўляпти. 

— Бу ижобий қадамми?

— Албатта, агар қарздорликлар ечимини шундай йўл билан ҳал қилмасак, бу "гирдоб"дан чиқиб кетишимиз қийин бўляпти. Чунки кўплаб жамоаларимизда ўйинчи олдидаги қарзлар йилдан-йилга ўтиб келмоқда. Кескинроқ чора қўлланмаса, бу ҳол яна узоқ йиллар давом этиши мумкин.

— Сизнинг ташаббусингиз билан "Players Red Button" иловаси Ўзбекистонга ҳам кириб келди. Ҳалол футболни тарғиб қиладиган бу лойиҳа барча ўйинчиларгача етиб бордими?

— Тўғри таъкидладингиз, уюшмамиз билан "Red Button" лойиҳасини юртимиз футболчиларига тақдим қилдик. Ҳозирча 50-60% ўйинчилар қамраб олинди. Мавсумнинг 2-ярмида аёллар ва Биринчи лигада тўп тепадиганларга ҳам ушбу иловани етказишни мақсад қилганмиз.

— Бугунги кунда Футболчилар уюшмаси аъзолари нечтага етди?

— Айни пайтда 500га яқинлашиб қолган. Йил якунига қадар яна кўпайиб қолишади. Умуман олганда, деярли барча ўзини Футболчилар уюшмаси аъзоси сифатида кўрса ҳам, расмийлаштириш жараёнида баъзи қийинчиликларга дуч келяпмиз.

— Камолиддин ака, кўп ҳолларда клубларда фаолият юритадиган ишчи-ходимлар ўз ҳақларини ололмай қолиб кетишади. Уларнинг ҳимоясини қандай таъминласак бўлади?

— Жуда муҳим мавзуни кўтардингиз. Ушбу масала юзасидан биз 2 йилдан бери ЎФА ва ЎзПФЛга ўз таклифларимизни бериб келяпмиз. Сизга ҳам айтаман, Ўзбекистонда ҳам Низолар палатасини очиш вақти келди. Бу давр талаби. Шу масалада баъзи музокараларимиз ҳам бўлган, баъзилари тўхтаб қолган. Агар мазкур муаммо ижобий ҳал бўлиб, ЎФА қошида Низолар палатаси ташкил қилинса, кўплаб ишчи-ходимларнинг мушкули осонлашарди...

— Албатта, бу жиддий муаммо. Айни пайтда клублардан ўз ҳаққини ололмаётган оддий ишчиларга сизнинг уюшмангиз қандайдир ёрдам бера оладими?

— Бизга мурожаатлар бўлиб турибди. Уларга ҳуқуқий маслаҳат беряпмиз. Қаерларга, қай тартибда мурожаат қилишлари мумкинлиги кўрсатяпмиз. Бевосита ечимга келсак, афсуски, ходимларнинг низоларини кўрадиган қўмитанинг ўзи йўқ.

— Бизда футболчилар ёки мураббийлар иштирокидаги низоларни кўрадиган махсус қўмита ҳам йўқ. Янглишмадимми?

— Шундай. Бугунги кунда ўйинчилар иштирокидаги низолар ЎФА қошидаги Футболчиларнинг ўтиши ва мақоми бўйича қўмитада кўрилади. Гарчи унинг вазифаси бутунлай бошқа бўлса ҳам... Бу камчиликлар қачондир ҳал бўлиши керак. ФИФАдаги сингари Низоларни ҳал қилиш палатаси пайдо бўлса, ишларимиз анча енгиллашади.

— Денисов кеча "Сўғдиёна" билан шартнома имзолади. Ўша пайтда сизни ҳам Жиззахдаги стадионда кўришган. Бу тасодифми?

— Йўқ, Виталий билан бирга боргандим. Хабарингиз бор, у Ўзбекистондаги дастлабки профессионал шартномасини имзолади. Музокараларда иштирок этиб, футболчига ҳуқуқий масалалар бўйича ёрдам бердик. Ҳам болаликдаги дўсти, ҳам ҳуқуқий маслаҳат берувчи мутахассис сифатида Денисовнинг ёнида бўлдим.

— Камолиддин ака, ўзингиз ҳам Виталий билан бирга тўп тепгансиз. Унинг Ўзбекистонга қайтиши кўплаб мухлисларни хурсанд қилгани аниқ. Сизнинг бу борадаги фикрларингиз қанақа?

— Бу трансфер маҳаллий ишқибозлар учун кутилмаган сюрприз бўлиб, кўпчиликни хурсанд қилгани аниқ. Денисовнинг тарихи, у ўйнаган савия бутунлай бошқа даража. Мухлислар уни жуда соғинишган эди. У "Сўғдиёна" ютуқларига ҳисса қўшишига ишонаман ва Виталийга Санжар Турсунов сингари фақат омад тилайман.

Oбуна бўлинг → ФА| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика