Latest news

12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  3 12:00Лунин қарор қилди  1 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  9 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  4 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0

Камолиддин Кенжаевга ёрдам берамиз акцияси ва "CA"нинг 4 йиллиги нишонланди News

Камолиддин Кенжаевга ёрдам берамиз акцияси ва "CA"нинг 4 йиллиги нишонланди

Бугун Тошкентдаги "Ёшлик" залида "Камолиддин Кенжаевга ёрдам берамиз" акцияси ва championat.asia сайтининг тўрт йиллиги кенг нишонланди.
Тадбирнинг дастлабки қисмида "Насаф-2006" жамоаси ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси фахрийлари бир-бирларига қарши тўп тепишди.

Қизиқарли кечган баҳсда 5:5 ҳисоби қайд этилди. Мухлислар яқин ўтмишнинг футбол юлдузлари иштирокидаги ажойиб ўйиннинг гувоҳига айланишди. Учрашувни таниқли шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев микрафон орқали шарҳлаб борди.



Ўзбекистон - "Насаф-2006" - 5:5
Голлар
: Шуҳрат Мақсудов, Жаъфар Ирисметов (2та), Нўъмон Ҳасанов, Миржалол Қосимов - Шуҳрат Раҳмонқулов (2та), Дилшод Мавлонов, Ойбек Усмонхўжаев, Зафар Холмуродов.
Ўзбекистон: Анвар Жабборов, Бахтиёр Ашурматов, Александр Мочинов, Миржалол Қосимов, Жаъфар Ирисметов, Шуҳрат Мақсудов, Нўъмон Ҳасанов.
"Насаф-2006": Пётр Гизимчук, Даврон Файзиев, Асрор Алиқулов, Зафар Холмуродов, Ойбек Усмонхўжаев, Шуҳрат Раҳмонқулов, Дилшод Мавлонов, Баҳром Ҳайдаров.

Шундан сўнг fifa.uz совриндорлари тақдирланишди. Илҳом Якуббеков (ilhom 82), Баҳодир Бобоев (qashtel), Умиджон Миршаев (FC DIPLOMAT) мос равишда олтин, кумуш ва бронза медалларини қабул қилиб олишди. 

Сўнгра CA талқини бўйича 9та йўналишда энг яхшилар тақдирланишди.

Қуйида барча ғолиблар билан танишиб олинг:
Йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси - Достон Ҳамдамов "Бунёдкор".
Йилнинг энг яхши дарвозабони - Александр Лобанов "Пахтакор"
Йилнинг энг яхши ҳимоячиси - Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф"
Йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси - Сардор Рашидов "Бунёдкор"
Йилнинг энг яхши ҳужумчиси - Зоҳир Қўзибоев "Машъал"
Йилнинг энг яхши легионери - Артур Геворкян "Насаф"
Мавсумнинг кашфиёти - Александр Мерзляков "Пахтакор"
Йилнинг энг яхши мураббийи - Самвел Бабаян "Пахтакор"
Йилнинг энг яхши футболчиси - Жамшид Искандеров "Пахтакор"



Йил давомида сайт вакилларини экипировка билан таъминлаган, “Жома” компаниясининг Ўзбекистондаги расмий диллери Санжар Усмонов, хорижда бўлиб ўтадига сафарлар давомида ўз ёрдамини аямай, сайт вакилларининг ижодига қулайликлар яратиб бераётган Абдураҳмон Фозилов ва Камолиддин Кенжаевга бағишлаб ўтказилган акцияда ёрдам бераман деб, ўз ишини унутиб қўйган, Қаршида бўлиб ўтган тадбирни “Насаф” жамоаси билан ҳамкорликда жуда ажойиб тарзда ўтказиб берган Зиёдулла Сафаров "CA"нинг дўсти дипломи билан тақдирланишди. 

Тошкентга атайин ташриф буюрган Камолиддин Кенжаевнинг тадбир давомида хурсанд эканлиги кўриниб турди. Мухлислар, футболчилар ва мураббийлар у билан бирга расмга тушишди, ўз тилакларини билдиришди.



Тадбир олий лигамизда фаолият олиб бораётган футболчилар ва сайтимиз ўқувчилари иштирокидаги ўртоқлик учрашуви билан якунига етди. Бу баҳсда "кўклар" жамоаси 9:8 ҳисобида ғалаба қозонишди. Мухлислар ва футболчилар ўртасидаги ўйинни эса ҳазилкаш Абдураҳмон Фозилов шарҳлаб борди. 

"Оқлар" - "Кўклар" 8:9
Голлар
: Жамшид Болтабоев 3та, Александр Лобанов, Достон Ҳамдамов, Саъдилла Аҳмедов, мухлис 3та - Санъат Шихов 3та, Санжар Шоаҳмедов, Акбар Исматуллаев, мухлис 3та.
"Оқлар": Александр Лобанов, Достон Ҳамдамов, Забиҳилло Ўринбоев, Жамшид Болтабоев, Иброҳим Абдуллаев, Рустам Акбаров, Музаффар Тиллабоев, Саъдилла Аҳмедов.  
"Кўклар": Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Шаҳбоз Эркинов, Санъат Шихов, Акбар Исматуллаев, Санжар Шоаҳмедов, Баҳром Собитов, Ҳамза Жўраев, Қобилжон Шокиров.



Тадбир атрофидаги воқеалар, интервьюлар, фото ва видеолар сайтимиз орқали тақдим этилади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика