Latest news

07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  9 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  21 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  64 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  73

"Жуда муҳим ва керакли ғалабани тантана қилдик" - Шота Арвеладзе иштирокидаги матбуот анжумани News

"Жуда муҳим ва керакли ғалабани тантана қилдик" - Шота Арвеладзе иштирокидаги матбуот анжумани

"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе ОЧЛ доирасидаги "Пахтакор" - "Персеполис" (1:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида иштирок этди ва ўз фикрларини билдирди.

Шота Арвеладзе: - Кутилганидек жуда қийин ўйин бўлди. Кеча ўйиндан аввалги матбуот анжуманида ҳам буни таъкидлагандим. "Персеполис" рақибга ўйин бермайди ва жуда яхши прессингни амалга оширади. Шунингдек, қарши ҳужумда хавфли ўйнайди. Биринчи бўлимда ўйин ўзгариб турди. Баъзан биз уларга ўйнаш имкониятини тақдим этган бўлсакда, баъзан улар бизга бундай имконият беришди. Лекин иккинчи таймда анча яхши ўйнадик. Танаффусдан кейин ўйин тизгинини қўлга олдик  ва ҳақли равишда ғалабага эришдик.  Кўплаб вазиятлар яратдик, рақибга нисбатан фаол бўлдик. Айниқса иккинчи бўлимда жамоамиз ғалабага кўпроқ лойиқлигини исботлади. Жуда муҳим ва қийин ғалабани тантана қилдик. Бу билан барча ўзбек футболи мухлислари, Рамазон ойининг илк кунидаёқ бизни қўллаб-қувватлаш учун келган ишқибозлар, экран қаршисида бизга омад тилаган мухлислар, клуб ходимлари, раҳбарият ҳамда футболчиларни табриклайман.

Игорь Сергеев узоқ кутилган голни урди, деган фикрга қўшилмайман. Чунки Сергеев "Локомотив" билан бўлган баҳсда ҳам жамоамиз учун муҳим голни киритганди. Захирадан уни майдонга туширгунча ҳеч қандай сеҳрли сўзларни ишлатганим йўқ. Майдонга тушишидан аввал унга ўзингни вазиятингни кут ва ундан фойдалан деб ўқтирдим. Жамоамиз учун навбатдаги муҳим голни урганидан хурсандмиз. 

Биринчи бўлимда маълум муддат ташаббусни рақибга топшириш аввалдан ўйланган режага киритилмаганди. Ўйин шундай рўсинда давом этди. Шунчаки биз рақибга штурм қилишни бироз кечиктириб қўйдик. Лекин муҳими буни уддаладик. Айнан шундай ўйин мухлисларга ҳам ёқади.

Жавоҳир Сидиқовни жароҳати албатта кутилмаганда руй берди. Худога шукур жамоамизда бир-бирини ўрнини тўлдирадиган футболчилар мавжуд. Собит учун бугун ОЧЛдаги дебют баҳс бўлди. Ўйинга яхши қўшилди. Яқиндагина, ўтган ҳафтада "Пахтакор" сафида чемпионатда дебютини нишонлаганди. Бугун эса ОЧЛда майдонга тушди. Шундай ўйинлар орқали Синдаров керакли тажрибани тўплайди.

Рақиб жамоа бош мураббийи Бранко Иванковичнинг ҳакамлар бизнинг энг яхши ўйинчимизга айланди деган гапини муҳокама қилишни истамайман. Бу яхши эмас. Лекин айнан мен бугунги ҳакамликдан умуман норозиман. Ҳакамлик борасида айнан ҳамкасбим айтган гапларни такрорлашим мумкин. Ўйиндан кейин ҳиссиётлар жўнбушга келади. Шу боисдан ҳам рақиб мураббийининг гапини изоҳсиз қолдираман. Нафақат мен, балки мухлислар ҳам бугунги ҳакамнинг ишидан норози бўлишса керак.

Таркибимиз ҳақида гапирадиган бўлсам, Садриддин Абдуллаев бугун жарроҳлик амалиётидан кейинги реабилитациядан қайтди. Ўйлашимча, унга ҳали маълум муддат керак бўлади. Катта эҳтимол биринчи даврадан сўнг сафга қайтади. Сидиқов борасида аниқ бир нарса дея олмайман. Умид қиламанки, унинг жароҳати жиддий бўлмайди. Ҳаммаси тиббий кўрикдан сўнг маълум бўлади. Жамоамиз учун ҳар бир футболчи жуда қимматли. Мен футболчилардан жуда катта миннатдорман. Футболчилар узлуксиз, дам олишсиз мавсумни ўтказишмоқда. Улар учун жорий мавсум энг қийини бўлмоқда. Чунки мавсум якунлангач футболчилар Осиё Кубогига тараддуд кўришди ва мусобақадан кейин тезда жамоамиз билан ОЧЛ ўйинларини бошлашди. Эътибор беринг, ҳали эндигина мавсум бошланди ва биз ҳозиргача 14 ўйин ўтказдик. Агарда мавсум давомида чемпионатда стандарт 30 ўйин ўтказилса, бу деярли ярим мавсум ўтиб бўлганини англатади. Мавсум яқиндагина бошланганди ва биз 14 ўйинга майдонга тушишга улгурдик. Ҳали кубок ўйинлари ёки лига кубоги бошлангани йўқ. Футболчиларга катта раҳмат айтаман. Улар жуда тез тикланиб боришмоқда. Ёшлар ҳам ўзларини кўрсатишлари керак ва захирада ўтиришга ҳам муносиб эканликларини исботлашлари керак бўлади. Умид қиламанки, Яхшибоев ҳам тез орада сафга қайтади. Ҳамма футболчи биз учун қадрли ва уларнинг барчаси бизга керак.


Матбуот анжуманида учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Жалолиддин Машарипов иштирок этди ва ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Жалолиддин Машарипов: - Биз доим ОЧЛда бошқача иштиёқ билан тушамиз. Ўйинга бўлган муносабат ҳам анча ўзгаради. Футболчиларга ОЧЛда ўйнаш чемпионатда иштирок этишдан кўра осонроқ бўлиб қолган. Чунки бу мусобақада биз тўлиқ консентрация ва жиддий ёндошув билан майдонга тушамиз. Биринчи тайм ҳужумларимиз яхши ўхшамади. Бунга об-ҳаво ва кам келган мухлислар сабабчи бўлди. Қачонки бизни қўллаб-қувватлаш учун минглаб ишқибозлар келишса, шунда жамоамиз ўйини ҳам анча енгиллашади. Мухлислар бизни майдонда илҳомлантириб туради. Уларнинг қўмаги бизга руҳан қўшимча куч ва иштиёқ беради. "Пахтакор" исталган пайт ўзини кўрсата оладиган жамоа. Буни жамоамизни аввалдан биладиган зукко мухлислар билишади. Саудия Арабистонидаги ўйин биз учун финалга тенг бўлади. Жамоа олдига гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилган ва биз керакли очкони қўлга киритиш учун сафарга борамиз. Тўғри, Саудияда об-ҳаво иссиқ бўлади. Шунга мослаб тайёргарлик кўриш керак бўлади. Тўпни асосан ўзимизда сақлаган ҳолда иссиқни ҳам енгишга ҳаракат қиламиз.

Rating: +56   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика