Latest news

12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  0 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  8 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0 10:30“Барселона“ Ямал ва Рафинья учун 7 та футболчидан воз кечишга тайёр  11 10:21Сергей Лебедев: “Маҳоратли футболчилар мезбонлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди”  2 09:53“Рома“ ҳужумчисига Туркия грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  16 08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  1 08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  2 07:51Аббосбек Файзуллаев кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  5 07:24Дахшат. “Аякс“ чемпионликни ПСВга “совға“ қилмоқда  6 02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  5 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  54

Жозе Моуриньо: “Борнмут” бир киши кам бўлиб қолганда нима қилиш керак бўлса, шуни қилди” News

Жозе Моуриньо: “Борнмут” бир киши кам бўлиб қолганда нима қилиш керак бўлса, шуни қилди”

“Манчестер Юнайтед” устози Жозе Моуриньо АПЛ 27-турида жамоасининг “Борнмут”га (1:1) қарши баҳсидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биз биринчи бўлимни ажойиб тарзда ўтказдик ва камида 3:0 ёки 4:0 ҳисобида олдинда бўлишмиз лозим эди. Аммо якунда бор йўғи дурангга эришдик. Бунда кимни айблаш мумкин? Албатта ўзимни, бошқа ҳеч кимни эмас. Биз қулай имкониятни қўлдан чиқардик.

Иккинчи бўлимда биз бир киши кам бўлиб қолган жамоа билан куч синашдик. “Борнмут” футболчилари ҳисобни сақлаб қолиш учун ҳимояда мустаҳкам туришди. Қолаверса, рақиб посбонининг ўйинини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Ўйин тугаши сари жамоанинг ҳужум сифати тушиб кетди. Биз шунчаки гол ура олмадик.

Ҳакамлар иккита энг муҳим вазиятда ҳар иккала дарвозага ҳам пеналти белгилашди. Қолган қарорлар бўйича шарҳ беролмайман. Ҳакамлар бригадаси ўйинни яхши ўтказишди.

Баъзида 10 кишига қарши ўйнаш яхши, баъзида қийин. Агар биз иккинчи бўлим бошида тезкор гол урганимизда, кейинчалик яна гол уришимиз осонлашарди. “Борнмут” эса бир киши бўлиб кам бўлиб қолганда, қандай ҳаракат қилиш лозим бўлса, худди шундай ҳаракат қилди. Бунинг учун уларни айбламоқчи эмасман”, дейди Моуриньо.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика