Latest news

09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  6 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  4 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0

Жон Стоунз: "Олдинда яна 90 дақиқа бор ва биз вазиятни ўз фойдамизга тўғрилашимиз мумкин" News

Жон Стоунз: "Олдинда яна 90 дақиқа бор ва биз вазиятни ўз фойдамизга тўғрилашимиз мумкин"

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Жон Стоунз кечаги учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Ўйиннинг сўнгги дақиқаларигача устунликни сақлаб турганимизга қарамай, икки вазиятда гол ўтказиб юборганимиз ҳаммамизни хафа қилди. Ҳимоячи сифатида бундай натижа, айниқса, мени кўпроқ ачинтиради. Шубҳасиз, учрашувларни яхшироқ тарзда якунига етказишимиз керак. Қийин вазиятларда ўзимизни кўрсатишимиз лозим.

"Бернабеу"га 2:1 ҳисобида устунлик билан бориш имкониятимиз бор эди, энди эса у ерда тафовутни тенглаштириш учун гол уришимиз талаб этилади. Ҳали ҳаммаси ҳал бўлгани йўқ; гарчи қийин бўлса-да ижобий кайфиятда қолишимиз керак.

Ўйинни қандай бошлаганимизга эътибор беринг, устунлик бизда эди. "Реал Мадрид"нинг иккинчи бўлимда ўйинни кучайтиришини билар эдик ва улар шундай қилишди ҳам. Юз берган воқеаларнинг олдини олиш мумкин эди, бунинг учун яхшироқ ўйин кўрсатишимиз керак эди. Эндиликда ижобий фикрлашда давом этишимиз ва олдинга қараб интилишимиз лозим. Олдинда яна 90 дақиқа бор ва биз вазиятни ўз фойдамизга тўғрилашимиз мумкин".


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика