Latest news

03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  4 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  6 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  0 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  8 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  8 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  13 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  12 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0

Жо Коул: “Азар Роналдудек бўлганида барча совринларни ютарди. Аммо муз тўлдирилган ванна у учун эмас” News

Жо Коул: “Азар Роналдудек бўлганида барча совринларни ютарди. Аммо муз тўлдирилган ванна у учун эмас”

“Челси” собиқ аъзоси Жо Коул “Реал” вингери Эден Азар ҳақида фикр билдири.

“Азар жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлиши керак эди. “Олтин тўп” Лука Модричга насиб этган даврда Азар уни қўлга киритса бўларди. Бироқ, у менга шу етади ва бундан бахтиёрман деб яшайди.

Эден қойилмақом тасвирчи. Мен ўйнаган футболчилар ичида энг яхшиси. Унда Месси ва Ронадуники каби фикрлаш йўқ ва бу нормал ҳолат.

У “Лилль” ва “Челси”да ўтган йиллари давомида мухлисларга хурсандчилик тақдим этди ва кўплаб титулларни қўлга киритди, бундан фахрланса арзийди. Буларнинг барчасига юзида табассум, футболдан завқ олган ҳолда эришди.

“Реал”даги фаолияти кўнгилдагидек ўтмаётганини тушунаман, аммо бу ерда афсусланадиган ҳеч нарса йўқ. У Роналду каби яшаши мумкин эди: тунги бирда музли ванналар қабул қилиш ва шу турдаги нарсалар. Бу Азарга тўғри келмайди.

Агар шундай фаолият олиб борганида, у барча индивидуал совринларни ўзиники қиларди. Аммо Эденнинг ўз йўли бор. У оиласига ғамхўр инсон. Спортдаги шон-шуҳрат ва майдон ташқарисидаги ҳаёт ўртасида баланс бўлиши лозим”, дейди Коул.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика