Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Жиззахда туғилган "Евро-2004" чемпиони ёхуд "гагарин"лик футболчи ҳақида (мутолаа учун) News

Жиззахда туғилган "Евро-2004" чемпиони ёхуд "гагарин"лик футболчи ҳақида (мутолаа учун)

Бугун халқаро "космонавтика" куни, сабаби айнан шу куни 1961 йил Собиқ Иттифоқлик учувчи Юрий Гагарин "Восток" фазовий кемасида коинотга учган, ушбу ҳодиса инсоният тарихидаги энг катта ютуқлардан бири.

Шу сабаб 12 апрель куни халқаро "космонавтика" куни нишонланади ва Юрий Гагарин номига кўплаб кўчалар ва шаҳарлар номланган, бизнинг юртимиз ҳам бундан истисно эмас. Биз бугун коинотдаги биринчи инсон шарафига номланган, Жиззах вилоятидаги кичик бир шаҳарда туғилган футболчи ва фаолияти давомида Европа чемпиони бўлишга мувофиқ бўлган ва Англия, Италия ва Испания чемпионатларида тўп тепган футболчи Димитриос Пападопулос фаолиятига назар ташлаймиз.


Болалиги ва футболга кириб келиши

Грек миллатига мансуб бўлган Димитрос - 1981 йилнинг 20чи октябрь санасида грециялик муҳожирлар оиласида туғилган. Димитриос болалик даврини Қозоғистон (Гагарин шаҳрининг аҳолиси асосан қозоқлар) билан чегарадош бўлган Гагаринда ўтказган. Димитриос футболдаги биринчи қадамларини Ўзбекистонда айнан Жиззахда ташлаган, қаҳрамонимиз мактаб жамоасида тўп тепишни бошлаган ва футболдаги биринчи сабоқларини Гагаринда олган. 1989 йилда Димитриос 7 ёшга тўлганда оиласи билан Грецияга кўчиб кетишган.

Футболчилик фаолияти

Грецияга кўчиб ўтганидан сўнг Димитриос Грециянинг "Акратитос" клуби академиясида тарбияланган ва шу клубнинг тарбияланувчиси ҳисобланади. Европа чемпиони 1999 йили "Акратитос" клубининг асосий таркибида дебют қилади ва 2001 йилга қадар ушбу клубда тўп суради ва икки мавсум давомида 57та учрашувда иштирок этиб 20та гол уради. 2001 йилда эса Димитриос Англиянинг "Бёрнли" клубига кўчиб ўтади. Пападопулос икки йил давомида Англияда тўп суради ва 35та учрашувда 6та гол уради. Англияда "кетмони учмаган" қаҳрамонимиз 2003 йил Грецияга қайтади ва "Панатинаикос" сафига бориб қўшилади ва ушбу жамоа сафида фаолиятидаги "олтин давр"ини ўтказади. 2003-2008 йиллар давомида қаҳрамонимиз "Панатинаикос" сафида 125та учрашувда майдонга тушиб 52та гол уришга мувофиқ бўлди. 2008 йилда эса футболчи бир мавсум Италия клуби "Лечче"да тўп сурди ва "Динамо Загреб"да ҳам ижара асосида тўп суришга улгурди. Италияда омадсизликка учраган Жиззах фарзанди 2010-2012 йиллар оралиғида "Ла лига" иштирокчиси "Сельта" сафида ҳаракатланди ва асосан захира футболчиси сифатида тўп тепди. 2012 йили Грецияга қайтган Пападопулос кейинги беш мавсум давомида Грециянинг: "Паок", "Пантракикос", "Атромитос", "Астерас" ва "Панетоликос" клубларида фаолият юритди ва фаолиятини "қадрдон" "Акратитос" клубида якунлади.

Терма жамоадаги фаолияти

Димитриос Пападопулос фаолияти давомида Греция терма жамоасида 22 учрашувда майдонга тушиб, 2та гол урган. Димитриос 2004 йилда Португалияда бўлиб ўтган Европа чемпионатида Греция таркибидан жой олган ва турнир давомида 2та учрашувда иштирок этган.

Қўшимча маълумотлар

Димитриос Пападопулоснинг отаси "Пахтакор" муҳлиси бўлган ва "Пахтакор" тариҳидаги энг яхши футболчилардан бири Василис Хадзипанагиснинг мухлиси бўлган.


Абдулвосит Бектемиров

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика