Latest news

03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  4 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  3 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  51 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

"JFL Tashkent"да 2006 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларга гуруҳ ёҳуд супер янгилик News

"JFL Tashkent"да 2006 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларга гуруҳ ёҳуд супер янгилик

Европа методикаси асосида фаолият бошлаган клубдан янгилик.

Испаниялик мутахассисни Ўзбекистонга ташриф буюриши ортида катта ютуқларга эришилди. Кико Зунига билан ҳамкорликда, энди "JFL Tashkent"га аъзо ва истеъдоди юқори бўлган футболчилар бир йилда бир маротаба Европанинг гранд клублари академияларига тавсия қилинади.

Ўзбек футболи ривожи йўлида нафақат "JFL Tashkent", балки бошқа клубдаги истеъдод эгалари ҳам шундай имкониятга эга бўладилар. Бу борада "Best Sport Media" компанияси томонидан ташкил қилинаётган мусобақаларда жамоалар фаол иштирок этсалар бўлгани.

Шу муносабат билан, "JFL Tashkent" қошида 2006 йилда таваллуд топган футболчилар учун янги гуруҳ очилганлигини маълум қиламиз. Бу гуруҳ шартнома тўловидан ташқари, имтиҳон асосида қабул қилинади. "JFL Tashkent"нинг устунлиги, халқаро муносабатларни ўрнатаётганлида. Ундан ташқари хориж клублари назарига тушадиган яхши футболчиларни ҳеч қандай қаршиликсиз қўйиб юборишида бўлади.

Шунингдек, 2007 ва 2008 йиллар учун янги гуруҳни очилганлигини маълум қиламиз.

Мазкур икки гуруҳ 2017 йилнинг июнь ойида ўз фаолиятини бошлайди.

"Ёз ойининг ўртасида Сизларни жуда катта янгилик кутиб турибди. Ҳозирча бу ҳақда индамай турганимиз маъқул. Водийда шу лойиҳани Одил Аҳмедов билан ҳамкорликда қиламиз. Сурхондарё бўйича ҳам иш бошлаб юборилди. Битта нуқтамиз Самарқандда бўлади. Мақсадимиз футболчиларни 20-22 ёшга киришини кутиш эмас, ҳозирданоқ уларга Европа эшикларини очиш. "JFL Tashkent" орқали вилоятлардаги истеъдод эгаларига катта майдонга йўл очишни режа қилаяпмиз. Биргина сурхондарёлик болани "Барселона" академиясига тавсия қилиниши биз учун жуда катта ютуқ. Шундай болалар ёз "JFL Tashkent"да катта ўйин амалиётига эга бўладилар ва улардаги маълумотлар уч ой давомида скаутларга тақдим қилиб борилади. Ҳудди шундай яхши болани Наманганда ҳам кўрдик. Ўзимизда ҳам икки нафар бола уларга маъқул келган. Энди улар билан ишлашимиз қолди холос.

2006 йил учун очиладиган жамоамиз футболчилари эса ҳозирча номи сир тутилиб турила қолсин, битта жуда машҳур хорижий клубнинг скаутлари нигоҳида бўлади", - дейди клуб Вице-президенти Нодирхўжа Юлдашев.


2006 йилларда таваллуд топган футболчилар учун: (+99894) 639-4699

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика