Latest news

02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  7 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  2 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

Жеррардда 6, Рунида 5, Роналдуда 4, Кейнда 3... News

Жеррардда 6, Рунида 5, Роналдуда 4, Кейнда 3...

Бугун Англия премьер-лигасида март ойининг энг яхши футболчиси номи эълон қилинди.

Унда Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ҳужумчиси Харри Кейн лауреат бўлди. Шундай қилиб, Англия терма жамоаси аъзоси фаолиятида учинчи бор АПЛда ойнинг энг яхшиси бўлди. 2015 йил январь ва февраль ойларида ҳам Кейн тенгсиз бўлганди.

Ушбу соврин 1994 йилдан буён ўз эгаларига топширилиб келинмоқда.

Ойнинг энг яхши футболчиси бўлиш бўйича "Ливерпуль" собиқ сардори Стивен Жеррард мутлоқ рекордчи. Айни пайтда АҚШда ўйнаётган ярим ҳимоячи олти марта шундай совринга эга чиққан. Робин ван Перси ҳамда Уэйн Руни ҳисобида бештадан соврин бор.



Деннис Бергкамп, Тьерри Анри, Френк Лэмпард, Криштиану Роналду, Пол Скоулз ва Алан Ширер тўрт мартадан ойнинг энг яхшиси бўлишган.

Харри Кейн каби 3 мартадан лауреат бўлганлар рўйхати: Серхио Агуэро, Робби Кин, Питер Одемвингие, Рууд Ван Нистелрой, Гарет Бэйл, Дуайт Йорк, Эшли Янг.



Олти марта бу соврин бир вақтнинг ўзида икки футболчига топширилган. Сўнгги марта шундай ҳолат 2014 йил март ойида содир бўлганди. Ўшанда "Ливерпуль" клубининг икки вакили Луис Суарес ва Стивен Жеррард энг яхши деб топилганди.



Совриннинг энг биринчи эгаси германиялик Юрген Клинсманн ҳисобланади. 1994 йил август ойида "Тоттенхэм" ҳужумчиси ушбу совринга лойиқ кўрилган эди.



Клублар борасида соврин энг кўп "Манчестер Юнайтед" футболчиларига топширилган - 33 марта. Кейинги ўринларни "Арсенал" (28) ва "Ливерпуль" (22) эгаллаб туришибди.

Тўрт футболчи кетма-кет икки ой бу совринга эга чиққан: Деннис Бергкамп (1997 август ва сентябрь), Криштиану Роналду (2006 ноябрь ва декабрь), Харри Кейн (2015 январь ва февраль), Жейми Варди (2015 октябрь ва ноябрь).


Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика