Latest news

10:01Пролига. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:30Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:58Sofascore. Кечаги учрашувда ассист қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 08:27Футзал. Ўзбекистон кубогида бугун чорак финал баҳслари бошланади  0 07:56Клаудио Раньери кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  2 07:25Шомуродов Довбик ҳақида фикр билдирди  1 04:26Анвар Бердиев: "Ҳимоявий футбол тарафдори эмасман, ҳамма билан ҳужумкор ўйнаймиз"  7 03:07Вадим Абрамов: "Илк голимизни уриб олгач рақиб очилди"  4 02:45Иван Бошкович: "Рақиб қандай ютганидан кўра, ўзимиз шундай ютқазганимизни афзал кўраман"  3 02:16Виталий Левченко: "Ҳимоявий ўйнадик? Асосийси натижа"  2 01:52А Серия. "Болонья" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  4 00:05Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида ғалаба қозонди, "Сўғдиёна" футболчиси автогол урди, "Динамо" эса сафарда ишончли ҳисобда зафар қучди  1 23:36"Реал" бир неча ҳафтадан бери Салибанинг вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда. "Арсенал" ҳимоячиси - испанияликларнинг устувор мақсади  2 23:02А Серия. "Рома" ўз уйида "Фиорентина"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўринга кўтарилиб олди, Шомуродов ғалаба голига ассистентлик қилди  46 22:27АПЛ. "Челси" ўз уйида ўтган турда чемпионликни расмийлаштирган "Ливерпуль"ни мағлуб этди  22

ЖЧ йўлидаги рақибларимиз: Эрон, Жанубий Корея, Хитой, Қатар ва Сурия News

ЖЧ йўлидаги рақибларимиз: Эрон, Жанубий Корея, Хитой, Қатар ва Сурия

Tags :  Қуръа
Бугун Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг 3-босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

ЯНГИЛАШ

“Mandarin Oriental” меҳмонхонасида бўлиб ўтадиган қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 13:30да бошланади. Унда 12 терма жамоа ЖЧ-2018 саралаши 3-босқичи учун ўз рақибларини билиб олишади. Жамоалар 6тадан икки гуруҳга бўлинган ҳолда ЖЧ-2018 финал босқичи йўлланмаси учун курашни давом эттирадилар. Қуръа ташлаш маросимида Осиёнинг машҳур футболчилари Сами Ал Жабер ва Парк Жи Сун қатнашишади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси қуръа жараёнида Саудия Арабистони билан бирга 3-саватдан жой олади ва бу жамоа билан тўқнаш келмайди.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

- Қуръа ташлаш маросими соат 13:30да бошланади. Қуръа механизми ҳақида тўлиқ маълумот қуйидаги видеода берилган.

- Маросим бошланди. 12та давлат байроқлари саҳнага олиб чиқилди.

- Катта экранда ҳар бир терма жамоанинг ўйинларидан лавҳалар берилди. Алифбо тартиби бўйича Ўзбекистон энг охирида намойиш этилди.

- Сауд Ал Муҳаннади нутқ сўзламоқда. Энди Осиё терма жамоаларининг Жаҳон чемпионатлари саралашларидаги иштироклари ҳақида видеоролик намойиш этилмоқда. Роликда қитъамиз жамоаларининг ЖЧ финал босқичларидаги энг муваффақиятли иштироклари ҳам ўрин олган экан. Умид қиламиз кейинги қуръа маросимида Ўзбекистон терма жамоасининг ҳам ўйинлари ўрин олади).

- Юқорида қуръа механизми барчага яна бир бор эслатиб ўтилмоқда. Дастлаб 6-саватча кейин 5, 4, 3, 2 ва 1-саватча гуруҳларга ажратилади. Саватчалардан олинган биринчи жамоа "A" гуруҳига, иккинчи жамоа эса "B" гуруҳига тушади.

- Қуръа жараёнини ОФК бош котиби Дато Уиндзор Жон олиб боради. Ҳар бир давлат ёзилган қоғозлар махсус шарларга жойлаштирилиб чиқилмоқда.

- ЎФФ матбуот хизмати Куала Лумпурда Ўзбекистон номидан қатнашаётганларнинг расмини тақдим этди. Бош мураббий Самвел Бабаян, терма жамоа менежери Рамиль Ильясов ва ОФК мусобақалар қўмитаси аъзоси Алим Арифов.


Диққат жараён бошланди!

"A" гуруҳи: Эрон, Жанубий Корея, Ўзбекистон, Хитой, Қатар, Сурия

"B" гуруҳи: Австралия, Япония, Саудия Арабистони, БАА, Ироқ, Таиланд



Rating: +60   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика