Latest news

20:58Назорат ўйини. "Қўқон-1912" дербида 4:3 ҳисобида ғалаба қайд этди  1 20:47Назорат ўйини. "Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни мағлуб қилди  1 20:16Назорат ўйини. "Локомотив" ва "Сурхон" дуранг ўйнади  1 19:59"Манчестер Сити" Рейндерсни сотиб олишни режалаштирмоқда  1 19:38"Ливерпуль" "Реал"дан Родригони сотиб олишга уриниб кўриши мумкин  0 19:16"Барселона" Хулиан Альваресга қизиқиш билдирмоқда  0 18:54Вазиятлардан фойдаланишдан бошқа ҳаммаси яхши. Ўзбекистон терма жамоасининг кечаги ўйинидан фикрлар  25 18:16"Манчестер Юнайтед" "Эвертон" футболчисини сотиб олиши мумкин  1 17:56Гюлерга "Реал"ни тарк этиб, "Интер"га ўтишни маслаҳат беришди  5 17:32"Барселона" "Байер" футболчисини сотиб олишни кўриб чиқмоқда  0 17:10А Серия гранди Доннаруммани қўлга киритмоқчи  0 16:46"Барса" ва "Ливерпуль" 18 ёшли ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 16:21Сречко Катанец: "Кеча ҳақиқий футбол кўрмадик, сабаби..."  72 16:19Breaking! "Барселона" Месси трансфери устида ишламоқда  8 15:54Кристиан Браузман: "Ўзбекистон билан оддий баҳс бўлмади, ўз ўйинимизни кўрсата олмадик"  11

ЖЧ саралашининг 7-тур якунлари. Япония вазифани бажарди, Эрон, Ўзбекистон ва Жанубий Корея мундиалга яқин News

ЖЧ саралашининг 7-тур якунлари. Япония вазифани бажарди, Эрон, Ўзбекистон ва Жанубий Корея мундиалга яқин

Кеча, 20 март куни қитъамиз бўйлаб ЖЧ саралаш босқичининг учинчи раунд 7-тур учрашувлари ўтказилди.

7-тур якунларига кўра, ўз майдонида ғалаба қозонган Япония терма жамоаси бутун дунё жамоалари орасида биринчи бўлиб ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди. 


"A" гуруҳи натижалари ва кейинги ўйинлар

Ўзбекистон - Қирғизистон 1:0

Эрон - БАА 2:0

Қатар - КХДР 5:1

Бизнинг гуруҳдаги ҳар учала ўйинда кутилганидек мезбонлар ғалабага эришди. Терма жамоамиз қийинчилик билан ғалаба ғозониб, ўз ҳисобига муҳим уч очкони ёзиб қўйди. БААнинг мағлуб бўлиши ҳам бизга қўл келди ва эндиликда очколар фарқи 6тага етди. Лекин барибир хотиржам бўлиш керак эмас, чунки олдинда яна учта тур бор ва буёғига фақат қийин ўйинлар қолди. 



Ғаленои ғалабани Бейранвандга бағишлади

Эрон ўз майдонида БААни қабул қилиб 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйиндан кейинги матбуот  анжуманида Эрон терма жамаси бош мураббийи Амир Ғаленои шундай деди: 

"Ғалаба учун хурсандмиз ва бемалол бу ғалабани дарвозабонимиз Алиризо Бейранвандга бағишласак бўлади. Чунки унинг моҳир сейвлари туфайли тўп дарвозамизга кирмади. Бизда жуда яхши жамоа бор ва бу жамоа билан бемалол ўз мақсадимизга эриша оламиз".


Паулу Бенту шогирдларини танқид қилмади

Гарчи мағлубиятга учраган бўлса-да, БАА терма жамоаси устози ўз шогирдлари ҳақида илиқ фикрлар билдирди:

"Биринчи таймни зўр ўтказдик, лекин тўпга кўпроқ Эрон эгалик қилди. Ўйлашимча, иккинчи таймда ҳам чиройли ҳаракат қилдик. Шогирдларимни танқид қилмоқчи эмасман, ҳамма бор кучи билан ўйнади. Фақат маҳорат бобида Эрон устунлик қилди. Энди КХДР билан ўйинни ўйлаймиз".

Гуруҳнинг учинчи баҳсида Қатар КХДРни йирик ҳисобда мағлуб этиб, ўз очколарини 10 тага етказиб олди. Шундай қилиб, БАА билан Қатарнинг очколари бир хил 10 тадан бўлди.


8-тур учрашувлари. 25 март

Қирғизистон - Қатар

Эрон - Ўзбекистон

КХДР - БАА



"B" гуруҳи натижалари ва кейинги ўйинлар

Жанубий Корея - Уммон 1:1

Ироқ - Кувайт 2:2

Иорадния - Фаластин 3:1

Жанубий Кореянинг ўз майдонида дуранг ўйнаши тур сенсацияси бўлди. Шунга қарамай, кореяликлар ҳамон пешқадам бўлиб қолмоқда ва катта эҳтимол бу жамоа гуруҳдан биринчи ўрин билан Жаҳон чемпионатига йўл олади.

Ироқнинг Басра шаҳрида кечган Ироқ - Қувайт баҳсида 2:2 қайд этилди. Бу ўйинни 63 минг атрофида мухлис кузатиб борди. Ўйинда кувайтликлар 2:0 ҳисобида олдинда бораётганди, аммо Ироқ терма жамоаси футболчилари 90+3 ва 90+11-дақиқада гол уриб, мағлубиятни дурангга айлантиришди. Шундан сўнг майдонда тортишув ва жанжалли ҳолат юзага келди. Бош ҳакам эса кувайтлик футболчини четлатди.

Гуруҳнинг учинчи ўйинида Иордания Фаластин дарвозасига 3 та гол уриб зафар қучди. Гуруҳдаги вазиятга қарасак, тўртта жамоа иккита йўлланма учун курашмоқда. Ҳатто Кувайтда ҳам имконият бор дея оламиз. Бу гуруҳда кураш охирги тургача кечишини тахмин қилиш қийин эмас.


8-тур учрашувлари. 25 март

Жанубий Корея - Иордания

Фаластин - Ироқ

Қувайт - Уммон


C гуруҳи натижалари ва кейинги ўйинлар

Австралия - Индонезия 5:1

Япония - Баҳрайн 2:0

Саудия Арабистони - Хитой 1:0

Индонезия устидан қўлга киритилган йирик ғалаба Австралияга иккинчи уч очкони тақдим этди. Бу жамоа саралашни яхши бошлай олмади, тўрт марта дуранг ўйнади, лекин ҳозир иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

Япония терма жамоаси Баҳрайндан устун келиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. "Самурайлар"нинг гуруҳ ўйинларини пешқадам сифатида тугатиши маълум эди. Гуруҳ ўйинлари тугашига учта тур қолганида Япония вазифани бажарди.

Хитойни кичик ҳисобда мағлуб этган Саудия Арабистони гуруҳда учинчи ўринга кўтарилиб олди. Эндиликда Австралия ва Саудия Арабистони иккинчи ўрин учун кураш олиб боради. Назаримизда, Индонезия курашдан чиқди, чунки жамоа яхши кетаётган бир пайтда мураббий ўзгарди ва шу билан ҳаммаси ўзгариб кетди. 


8-тур учрашувлари. 25 март

Япония - Саудия Арабистони

Хитой - Австралия

Индонезия Баҳрайн


Хайрулла Холиқов

Rating: +8   

Comments

+4   
21 mar 14:46:04
Shohruhbek777
FOJIYA YASAMANGLAR SHU 16 OCHKO BAA BIZDA 10 OCHKO BUGANDA NIMA QILEDELA AYTELA SHKUR QILISHNIYAM BILAYLIK AHIR
+3   
21 mar 15:19:11
Абдушукур Каримов
Бу сафар хам Узбекистонни охирги паллада ЖЧ дан колдиб кетиш имконияти афсус жуда катта. Эрон бундай Узбекистонни уз уйида сидириб чикаради ва ЖЧ масаласини хал кидали. БАА эса КНДР ни ва 9-турда уз уйида бундай Узбекистонга имкон колирмайди, ва туплар нисбатига кура олдинга чикиб олади. Охирги труда эса бизданам анча кучсиз булган Киргизни ютиш учун бор имкониятини ишга солади, керак булса рад этиб болмас даражадаги пулга сотиб олади...
+3   
21 mar 14:42:55
TuronQo‘qonNeftchi
Birinchi navbatda olg‘a O‘zbekiston! Keyin olg‘a KHDR, olg‘a Qirg‘iz og‘alar!!!
+2   
21 mar 16:12:34
No war
Reply to comment by ,Хаqiqiy Kazim.
Харпсанда чумо хД
Сан узини оиласига харом едирадиган бандасан
+2   
21 mar 15:46:32
No war
Reply to comment by ,Хаqiqiy Kazim.
Сенам бормисан шуларни ичида
Ман именно сандан 500.000 мингга билет сотволдим
+2   
21 mar 15:35:21
Soccerland777
БАА ҚХДРни енгса, Ўзбекистон Эронга ютқазса, ана томошаю мана томоша. БАА Ўзбекистон ўйини бўлади. Унда араблар 1:0 ютсаям, тўплар нисбати бўйича 3 чи ўринга равона бўламиз. Шундай бўлмайди деб ким кафолат беради. Ундан кейин биз Қатар БАА эса қирғизлар билан ўйнайди....
+2   
21 mar 14:50:39
Sahoyat Reise
БАА билан Қатар биздан қийин ахволда: улар умуман қоқилмаслиги керак, биттаси қоқилса, иккинчиси анча узоқлашади хамда бизни қоқилишимизни кутади. Олдин шунақа ахволда биз булганмиз.
Биз, мухлислар, лекин узуимиз учун аниқлаб олишимиз керак: бизга натижа мухимроқми ёки ютқазиб юрсак хам, чиройли уйнадик, деб кукракка уриб юришимизми?
+2   
21 mar 14:31:23
Betarofff
Assalamu Alaykum hammaga. Kechagi o'yin uchun hammaga rahmat. Judayam yaxshi o'ynashdi. Imkoniyatni yetarlikcha yaratishdi. Oson o'yinlar yo'q buyog'iga. Negative bulmaymiz. Undan ko'ra omad tilash kerak. Shunchaki to'p darvozaga kirmadi. Fojia yasamanglar.
+1   
21 mar 18:30:48
Mavr
Хуллас 4 очко олсак булди кандай булмасин чикамиз экан
+1   
21 mar 15:32:04
Soccerland777
Ўмон бир думалаб, яна Уммон бўвоптими?)
+1   
21 mar 15:04:58
M Xolikov
Ирокнинг дурранггидан Сунг Узбекистон терма жамомиз рейтингда Ирокни кувиб Утиб Осиёнинг 6 Чи жамосига айланди
+1   
21 mar 15:00:05
futboluzb
У́збекистонни кечаги у́йини бу́лса чиколмайди чунки У́збекистонни колган барча ракиблари кучли хаммасида жч чикишга имконият бор
+1   
21 mar 14:59:04
bekaka
Охирги 3та тур Узбекистон учун жуда кийин экан
БААга эса ракиблар осонрок экан
+1   
21 mar 14:47:02
Abdunazar.
Navruz bayrami bilan hammani tabriklayman
   
21 mar 21:17:09
Xan
хозирги урнимизга ва жамғарган очколаримизга ишониб туйдан олдин ноғара чалманглар,бизни олдинда ута қийин ва мухим уйинлар кутиб турибди,мана шу уйинлар бизни хавотирга солмоқда,кечаги уйинимизни куриб хавотиримиз янада кучайди,бир пайтлар биз грухда карвонбошилик қилиб хам якунда туплар нисбати буйича яни 1-2 та гол етмай ЖЧдан қолиб кетганларимизи унитманглар,халқимизда яхши бир нақл бор,бугинги кунни эмас эртанги кунни уйлаганлар яхши яшайди дейишади,так что бугинги жадвалдаги урнимизга алданиб хаммаси яхши булади деб алданиб қолманглар демоқчиман,кейинги уйинларга қатиқ таёрланиш керак,керак булса чет элдан вериминей мурабий ёллаб булсаям уйинииизи тартибга солиб олишимиз керак,футболчиларимиз уз имкониятидан хам кучлироқ уйнаса ЖЧга чиқамиз,э хаммаси зур Қиргизни 1-0 га ютдек зур уйнадек деб камчиликларимизга куз юмиб ура ура қилиб юрсак Эрони гапирмайман керак булса БАА хам Қатарам бизни қоқиб кетади
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика