Latest news

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  10 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

ЖЧ саралаш учинчи босқич якунлари. Тўртинчи босқич қачон бўлади? News

ЖЧ саралаш учинчи босқич якунлари. Тўртинчи босқич қачон бўлади?

Осиё қитъсида 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг учинчи босқич саралаш ўйинлари ўз якунига етди.

Саралаш баҳслари 2024 йилнинг 5 сентябь куни старт олганди ва шу йилнинг 10 июнь санасида тугади. Саралашда жами 18та жамоа иштирок этди. Жамолар 6тадан уч гуруҳга бўлинди. Мусобақа форматига кўра,ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа тўғридан тўғри Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқди.

Ўйинлар уй-меҳмон тартибида ўтказилиб, бунда ҳар бир жамоа 10тадан учрашув ўтказди. Ўз гуруҳларида 3-4 ўринларни эгаллаган жамоалар навбатдаги - саралашнинг тўртинчи босқичига йўл олди.

A гуруҳи якунлари
Бу гуруҳдан Эрон ва Ўзбекистон юқори икки ўринни банд этиб, ЖЧ йўлланмасига эга чиқди. БАА ва Қатар эса кейинги раундга йўл олди. Ўзбекистон терма жамоаси 10та учрашувнинг олтитасида зафар қучиб, уч марта дуранг қайд этди ва фақат битта ўйинда мағлуб бўлди. Натижада вакилларимиз 21 очко тўплаб тарихда илк бор мундиал бахтига муяссар бўлишди.




B гуруҳи якунлари
Жанубий Корея ва Иордания гуруҳдан чиқди. Ироқ билан Уммон эса тўртинчи раундга йўл олди. Жанубий Корея бу босқични мағлубиятсиз ўтказди: 6 ғалаба ва 4 дуранг. Иордания эса 16 очко тўплаб ҳам ЖЧга чиқса бўлишини исботлади.




C гуруҳи якунлари
Япония муддатидан аввал ЖЧ иштирокчисига айланди. Австралия масалани охирги турда ҳал этиб, иккинчи йўлланмани қўлга киритди. Саудия Арабистони билан Индонезия кейинги босқичга йўл олди. Япония терма жамоаси Эрон билан биргаликда бу босқичда энг кўп ғалаба қозонган жамоа бўлди: 7та.




ЖЧ иштирокчилари 10та бўлди

Маълумки, навбатдаги Жаҳон чемпионати 48та давлат иштирокида ўтказилади. Мусобақа мезбони сифатида АҚШ, Мексика ва Канада танланган. Ҳозирги пайтга келиб учта мезбондан ташқари мундиал иштирокчилари сони 10тага етди. Булар - Япония, Австралия, Эрон, Ўзбекистон, Иордания, Жанубий Корея, Аргентина, Бразилия, Эквадор ва Янги Зеландия.




Тўртинчи босқич қачон бошланади?

Учинчи босқич якунларига кўра, гуруҳдан чиққан 6та жамоа буёғига фақат Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўради. Жаҳон чемпионатига қадар яқин бир йил ичида ушбу олтита жамоа ФИФА ёки ОФК расмий турнирларида иштирок этмайди. Демак, биз ҳам фақат ўртоқлик учрашувлари орқали мундиалга ҳозирлик кўрамиз.

Ўз гуруҳларида 3-4 ўринларни эгаллаган жамоалар эса саралашни давом эттиради. Ўйинлар октябрь ойида марказлашган тартибда Саудия Арабистони ва Қатарда бўлиб ўтади. Саралаш тартибига кўра, 6та жамоа учтадан икки гуруҳга бўлинади.




Жамоалар бир-бири билан биттадан ўйин ўтказиб, якунда фақат гуруҳ ғолибларигина (2та жамоа) ЖЧга йўл олади. Иккинчи ўринни банд этган жамоалар ўзаро плей-офф баҳсларини ўтказиб (13 ноябрь/18 ноябрь), ютган жамоа қитъалараро плей-офф йўлланмасига эга бўлади, бу энди саралашнинг бешинчи босқичи ҳисобланади.

Тўртинчи босқич ўйинлари 8, 11, 14 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Қуръа ташлаш маросими 17 июлга белгиланган бўлиб, Япониянинг Осака шаҳрида ташкил этилади. Шундай қилиб саралашнинг тўртинчи босқичида Саудия Арабистони, Қатар, БАА, Ироқ, Уммон ва Индонезия иштирок этади.

Ҳозирча қайси гуруҳ қаерда ўйнаши аниқ эмас. Катта эҳтимол билан Саудия ва Қатар битта гуруҳга тушмайди, чунки улар саралаш мезбонлари ҳисобланади. Шундан келиб чиқсак, Саудия Арабистони гуруҳ ўйинларини ўзида, Қатар ҳам ўзида ўтказса керак. Бу эса бошқаларга ёқмаслиги табиий. Масалан, Индонезия бу хабарни эшитиши биланоқ дарров норозилик билдирди ва уй-меҳмон шаклида ўтказиш кераклигини таъкидлади.

Бундай норозилик кейинчалик БАА терма жамоасида ҳам пайдо бўлиши иумкин. Лекин бунинг бизга заррача қизиқ йўқ. Чунки Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига чиқиб бўлди. Бизда байрам давом этади, тўртинчи босқични бошқалар ўйлайверсин.

Х.Холиқов

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика