Latest news

17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  5 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  28 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  55 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  2 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  3 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5

ЖЧ олдидан. Италия-1934 News

ЖЧ олдидан. Италия-1934

ЖЧ бошланишига ҳам оз вақт қолмоқда. Биз ўтган жаҳон чемпионатлари ҳақида маълумотлар билан ўртоқлашамиз.

Футбол тарихидаги иккинчи жаҳон чемпионати 1934 йилнинг 27 май-19 июнь кунларида Италия яшил майдонларида ўтказилди. Унда яна мезбонлар ғолибликка эришди.

САРАЛАШ БОСҚИЧИ

Илк жаҳон чемпионати яхши ўтгани учун Италиядаги турнирда қатнашиш истагини билдирган жамоалар анчагина кўпайиб кетди. ФИФА турнирни 16 терма иштирокида ташкиллаштирмоқчи бўлганди, бироқ режалар ўзгариб, 32 терма билан мундиал ўтадиган бўлди. Шу боисдан ўша турнирда илк марта саралаш босқичи бўлиб ўтди.

Илк жаҳон чемпионатида Европа термалари қатнашмагани учун уругвайликлар Боливия ва Парагвай билан биргаликда Италияга боришни рад этишган. Шу боисдан Аргентина ва Бразилия саралашларсиз турнирда қатнашиш ҳуқуқига эга чиқишган. Ўшанда илк (ягона) марта амалдаги чемпион навбатдаги мундиалда қатнашмаганди.

Европадаги саралаш баҳслари анчагина шиддатли кечди. ЖЧ мезбони Италия Грецияга қарши баҳсда ғолибликка эришди. Жамоа "Сан-Сиро"да 4:0 ҳисобида рақибини доғда қолдирди. Греклар йирик ҳисобдаги мағлубият туфайли жавоб учрашувида қатнашишдан бош тортди. Ушбу турнирда илк (ягона) марта мезбон терма вакиллари саралашда қатнашиши керак бўлганди.

Шунингдек, яна бир неча қизиқарли воқеликлар ҳам содир бўлган. Саралашнинг бош бир гуруҳида Европанинг икки энг кучли термалари Австрия ва Венгрия ўзаро кураш олиб боришни исташмади. Улар ўзларидан кўра бироз кучсизроқ бўлган болгарлар билан баҳс олиб боришди. Венгерлар икки, австрияликлар эса бир марта ушбу рақиб билан учрашув олиб боришди.

СТАДИОНЛАР

Болонья, "Литториале". 38,279
Флоренция, "Жованни Берта". 47,290
Генуя, "Луижи Феррарис". 36,703
Милан, "Сан-Сиро". 55,000
Неаполь, "Жоржо Аскарелли". 40,000
Рим, "Национале ПНФ". 47,300
Триест, "Литторио". 8,000
Турин, "Бенито Муссолини". 28,140

ЎЙИНЛАР

Биринчи раунд
Германия - Бельгия 5:2
Аргентина - Швеция 2:3
Голландия - Швейцария 2:3
Чехословакия - Руминия 2:1
Австрия - Франция 3:2
Венгрия - Миср 4:2
Бразилия - Испания 1:3
Италия - АҚШ 7:1

Чорак финал
Германия - Швеция 2:1
Швейцария - Чехословакия 2:3
Австрия - Венгрия 2:1
Испания - Италия 1:1 (такр. ўйин. 0:1)

Ярим финал
Германия - Чехословакия 1:3
Австрия - Италия 1:3

3-ўрин учун
Германия - Австрия 3:2

Финал
Чехословакия - Италия 1:2

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика