Latest news

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  1 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

ЖЧ-2026 саралаши. Осиёда фақат Ўзбекистон, Эрон ва Япония йўқотишларсиз кетмоқда, гуруҳлардаги ҳолат News

ЖЧ-2026 саралаши. Осиёда фақат Ўзбекистон, Эрон ва Япония йўқотишларсиз кетмоқда, гуруҳлардаги ҳолат

Кеча Осиё қитъасида ЖЧ-2026 3-саралаш босқичининг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Қуйида мазкур турдан кейин уччала гуруҳдаги ҳолатни келтириб ўтамиз.

"А" гуруҳидаги натижалар.


"Б" гуруҳида қайд этилган натижалар.


"С" гуруҳида қайд этилган натижалар.


"А" гуруҳида Ўзбекистон ҳамда Эрон ҳозирча 100 фоизлик натижа қайд этиб туришибди. Кўпроқ гол урганимиз сабаб жадвалда биз биринчи ўриндамиз. 1-турда Қатарни енгга БАА ҳисобида 3 очко бор. Охирги иккита Осиё кубоги чемпиони Қатар эса икки турда бор йўғи 1 очко жамғарди.


"Б" гуруҳида бирданига 3 жамоа бир хил 4 очкодан йиғган. Булар: Иордания, Жанубий Корея ва Ироқ. Бу гуруҳда Ўмон ҳали очко олмади.


"С" гуруҳида Япония 6 очко йиғди, 12 та гол урди ва ҳали гол ўтказиб юбормади. Саудия Арабистонида 4, Баҳрайнда 3 очко. Австралия эса бор йўғи 1 очко олди.


ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи Осиё минтақасида 2 турдан кейин тўпурарлар пойгасида Такуми Минамино, Аясе Уэда, Хидемаса Морита (уччаласи Япония), Язан Ал Наймат (Иордания) ва Ҳассан Кадеш (Саудия Арабистони)лар иккитадан гол билан пешқадамлик қилишмоқда. Голли паслар борасида эса Юня Ито (Япония) ва Маҳмуд Ал Марди (Иордания) 3 тадан ассист билан етакчи. Ал марди ҳар уччала голли пасини айнан 2-турда Фаластинга қарши беллашувда берган. Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси чап қанот ҳимоячиси Шерзод Насруллаев ҳар иккала ўйинда ҳам биттадан голли пас берган ва ассистентлар борасида бир нечта футболчилар билан бирга иккинчи қаторда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Осиё қитъасида навбатдаги 3-тур учрашувлари 10 октябрь куни бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси ўша куни ўз майдонида Эронни қабул қилади.

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика