Latest news

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  24 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  79 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  11 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  22 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

ЖЧ-2022 йўлидаги илк рақибимиз Фаластин терма жамоаси ҳақида News

ЖЧ-2022 йўлидаги илк рақибимиз Фаластин терма жамоаси ҳақида

Ўзбекистон терма жамоаси бугун ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги дастлабки ўйинни Фаластинга қарши сафарда ўтказади.

Биз ўқувчиларимиз эътиборига Фаластин терма жамоаси ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

Фаластин терма жамоаси Осиёнинг ўртамиёна жамоаларидан бири ҳисобланади. Ушбу юрт терма жамоаси худди биз каби ҳеч қачон Жаҳон чемпионати финал босқичига чиқа олмаган. Бунга қадар икки бор Осиё Кубогида иштирок этган. 2015 йил Австралиядаги қитъа кубогида фаластинликлар гуруҳдаги учала ўйинда мағлуб бўлишганди. Шу йил бошида БААда ўтган Осиё Кубогида Фаластин Сурия ва Иордания билан дуранг ўйнаган ҳамда Австралияга 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйганди.

Фаластин 2019 йил июль ойида ФИФА рейтингида 102-ўринга тушди. Бу жамоанинг энг юқори натижаси 2018 йил қайд этилган (73-ўрин), энг паст натижа эса 1999 йил кузатилган (191-ўрин).


Фаластин футбол Ассоциацияси
Лақаби –
“Каньон шерлари”, “Рицарлар”.
Конфедерация - ОФК
Бош мураббий – Нуриддин Оулд Али (Фаластин)
Сардор – Абдулатиф Баҳдари
Энг кўп ўйин ўтказган – Рамзи Солиҳ, Абдулатиф Баҳдари (68)
Энг кўп гол урган – Фаҳад Аттал (14)
Уй стадиони - "Файсал Ал Ҳуссайни Халқаро" стадиони
ФИФА коди - PLE
ФИФА рейтингидаги ўрни - 102 (2019 йил 25 июль)

Биринчи расмий ўйин
Миср – Фаластин 8:1
1953 йил 26 июль, Александрия, Миср.

Энг йирик ғалаба
Фаластин – Гуам 11:0
2006 йил 1 апрель, Дака, Бангладеш.

Энг йирик мағлубияти
Миср – Фаластин 8:1
1953 йил 26 июль, Александрия, Миср.

Эрон – Фаластин 7:0

2011 йил 5 октябрь, Теҳрон, Эрон.

Осиё Кубогидаги иштироки – икки марта (2015, 2019)
Энг яхши натижаси - гуруҳ босқичи (2015, 2019)


Совринлари
ОФК Чақирув кубоги соҳиби – 2014
Бангабанду Кубоги соҳиби – 2018



НУРИДДИН ОУЛД АЛИ (Жазоир)
Туғилган сана:
23 июнь 1972 йил
Туғилган жой: Баб Эл Оуэд, Жазоир
Ишлаган жамоалари: Баҳрайн МТЖ, ёрдамчи (2010-2011), Фаластин МТЖ, ёрдамчи (2012), “МС Алжер”, ёрдамчи (2012-2013), Фаластин МТЖ, ёрдамчи (2014-2018). 2018 йил 28 апрелдан буён Фаластин терма жамоаси бош мураббийи бўлиб ишлаб келмоқда.

Нуриддин Оулд Али ҳеч қачон профессионал тарзда футбол ўйнамаган. Узоқ вақт Франциянинг Марсель шаҳрида ўқиган, у ерда тажрибали Франсуа Браччи билан танишиб қолганди. Айнан у Оул Алини мураббийлик фаолиятига замин яратиб берганди. Бир неча йил давомида Оулд Али кўплаб жамоаларда ёрдамчи мураббий сифатида ишлади. 2018 йил сўнггида Фаластин терма жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланди. У боливиялик Хулио Сесар Бальдивьесонинг ўрнини эгаллаган эди.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР
Ўзбекистон терма жамоаси бу рақиб билан шу кунга қадар уч марта тўқнаш келган. 2006 йилги Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги иккала ўйинда ҳам вакилларимиз бир хил 3:0 ҳисоблари билан ғалаба қозонишган. Тошкентдаги баҳсда Бахтиёр Ашурматов, Владимир Шишелов ва Сервер Жепаров гол уришган. Қатарда, нейтрал майдонда ўтган жавоб баҳсида Миржалол Қосимов, Сервер Жепаров ва Марат Бикмаев ўз ҳисобига голлар ёзиб қўйишган.
Фаластин билан ўзаро сўнгги баҳсимиз 2014 йил декабрь ойида бўлиб ўтган. Австралиядаги Осиё Кубогига тайёргарлик доирасида ўтган учрашувда Сардор Рашидовнинг ягона голи Ўзбекистонга ғалаба келтирган эди - 1:0.

Жамоалар ўртасидаги барча ўйинлар натижаси
09.06.2004 Ўзбекистон - Фаластин 3:0 | ЖЧ-2006 саралаши
08.09.2004 Фаластин - Ўзбекистон 0:3 | ЖЧ-2006 саралаши
13.12.2014 Ўзбекистон - Фаластин 1:0 | Ўртоқлик учрашуви

Ўзбекистон ва Сингапур билан ўйинларга бош мураббий 7 нафар легионерни чақиришга қарор қилди. Улар Швейцария, Миср, Марокаш, Кувайт, АҚШ, Португалия (қуйи лигаси) ва Иордания клубларида ўйнашмоқда. Бироқ Нуриддин Оулд Али Швеция олий лигасида фаолият олиб бораётган Аҳмад Авад ("Далкурд"), Маҳмуд Эйд ("Калмар") ва Мичель Терманини ("Торнс"), Словенияда ўйнаётган Жака Иҳбейшеҳ ("НК Браво") каби футболчиларни йиғинга чақирмади.



Фаластин терма жамоасининг Ўзбекистон билан ўйин учун таркиби:

Дарвозабонлар
Тофиқ Али ("Марказ Балата")
Рами Ҳамадех ("Ҳилол Ал Қудс")
Наим Абу Акер ("Аҳли Ал Ҳалил")

Ҳимоячилар
Муса Фарави ("Ҳилол Ал Қудс")
Абуллатиф Бахдари ("Марказ Балата")
Ёсир Хамид Маёр ("Португалете", Испания)
Абдулла Жобир ("Аҳли Ал Ҳалил")
Аҳмед Зреки ("Марказ Балата")
Муса Салим ("Шабаб Ал Халил")
Валед Қомбор ("Жабал Ал Мукабер Клуб")

Ярим ҳимоячилар
Ҳайтам Ҳаираллоҳ ("Фаластин Форсес")
Аҳмед Абу Хадижаҳ ("Шабаб Ал Биреҳ")
Маҳмуд Абу Варда ("Марказ Балата")
Муҳаммад Ямин ("Ҳилол Ал Қудс")
Муҳаммад Дарвеш ("Ҳилол Ал Қудс")
Шади Шабон ("Аҳли Ал Ҳалил")
Назми Албадави ("Норт Каролина", АҚШ)
Тамер Сеям ("Хассания Агадир", Марокаш)
Самеҳ Мараба ("Марказ Балата")
Ислом Батран ("Ал Жазира", Иордания)

Ҳужумчилар
Маҳмуд Вади ("Ал Масри", Миср)
Ҳолид Салим ("Марказ Балата")
Солиҳ Чихадех ("Тун", Швейцария)
Одай Даббағ ("Ал Салмия", Кувайт)



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика