Latest news

15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  1 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  2 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  5 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  8 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  1 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  5

ЖЧ-2022 саралаш. Ироқ Эрон ва Баҳрайнга қарши ўйинларни Иорданияда ўтказади News

ЖЧ-2022 саралаш. Ироқ Эрон ва Баҳрайнга қарши ўйинларни Иорданияда ўтказади

14 ва 19 ноябрь кунлари Осиёда ЖЧ-2022 саралаш босқичининг навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтади.

"C" гуруҳидан жой олган Ироқ терма жамоаси ўз майдонида 14 ноябрь куни Эронни, ундан кейин 19 ноябрда Баҳрайнни қабул қилиши лозим эди. Бироқ мамлакатда юзага келган нотинч вазият туфайли ФИФА Ироқ терма жамоасига ўз майдонида ўйин ўтказишга рухсат бермади. 

Натижада Ироқ футбол федерацияси бошқа вариантларни қидиришга мажбур бўлди ва навбатдаги иккита учрашувни Иорданияда ўтказишга келишиб олди. Бу ҳақда федерация раҳбари Абделхолиқ Масуд шундай деди: "Биз Иорданияни танладик, энди Эрон ва Баҳрайнга қарши баҳсларни шу давлатда ўтказамиз. Ҳозирча ФИФАнинг тасдиғини кутяпмиз". 

Эслатиб ўтамиз, Ироқ 10 октябрь куни Гонконг билан Басрада ўйнаб 2:0 ҳисобида зафар қучган, стадионга 32 мингдан зиёд мухлис ташриф буюрганди. Гуруҳ жадвалида Ироқ 7 очко билан биринчи, Баҳрайн ҳам 7 очко билан иккинчи, Эрон эса 6 очко тўплаган ҳолда учинчи ўринда боряпти.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика