Latest news

19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  5 18:22"Удинезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  4 17:49"Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" ўйинлари учун таркиблар маълум  16 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:54"Персеполис" — "Алуминиум Арак". Таркиблар маълум  1 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  0 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  13 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  4 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  2 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  7 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: “Сити”, “Бавария”, “Реал” ва бошқалар  0 11:34"Реал" Хаби Алонсони бугуноқ истеъфога чиқариши мумкин  29

ЖЧ-2022 саралаш. Бугун курашга кучлилар қўшилади News

ЖЧ-2022 саралаш. Бугун курашга кучлилар қўшилади

Бугун, 10 сентябрь куни Осиё қитъасида ЖЧ-2022 саралаш босқичининг иккинчи раунд 2-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Бугунги ўйинларнинг эътиборга молик жиҳати, қуръа жараёнида 1-саватчадан жой олган жамоалар бугундан саралашдаги юришни бошлайди. Жанубий Корея, Эрон, Австралия, Япония каби қитъа етакчиларининг курашга қўшилиши буёғига саралаш босқичини янада диққат билан кузатиб боришимизга сабаб бўлади. 

Албатта, биринчи навбатда Ўзбекистон миллий терма жамоаси жой олган "D" гуруҳи ўйинларига эътибор қаратамиз. Бугун Сингапур иккинчи бор ўз майдонида ўйнайди. Сингапурликлар 1-турда бизни мағлуб этган Фаластинни қабул қилишади. Бундан ташқари гуруҳдаги энг кучли рақиб Саудия Арабистони Яман меҳмони бўлади. Ямандаги сиёсий нотинч вазият туфайли учрашув Баҳрайнда ташкил этилади ва бизнинг вақт билан 17:00да бошланади. Маълумот учун, Яман 1-турда Сингапур билан дуранг ўйнади. 

Бошқа гуруҳларда ҳам бир нечта қизиқарли баҳслар бўлиб ўтиши кутиляпти. Хусусан Қувайт - Австралия, Гонконг - Эрон, Мўғулистон - Тожикистон, Малайзия - БАА, Туркманистон - Жанубий Корея тўқнашувлари ҳам эътиборимиздан четда қолмайди. 

ЖЧ-2022 саралаш босқичи. 2-тур. 10 сентябрь 


"A" гуруҳи

10:30. Гуам - Филиппин 

20:00. Мальдив - Хитой 


"B" гуруҳи

16:10. Хитой Тайпейи - Непал 

20:30. Қувайт - Австралия 


"C" гуруҳи

16:30. Камбоджа - Баҳрайн

17:00. Гонконг - Эрон


"D" гуруҳи

16:45. Сингапур - Фаластин 

17:00. Яман - Саудия Арабистони 


"E" гуруҳи

19:00. Афғонистон - Бангладеш 

21:30. Қатар - Ҳиндистон


"F" гуруҳи

14:00. Мўғулистон - Тожикистон

16:30. Мьянма - Япония


"G" гуруҳи

17:30. Индонезия - Таиланд

17:45. Малайзия - БАА


"H" гуруҳи

19:00. Туркманистон - Жанубий Корея

19:00. Шри Ланка - КХДР

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика