Latest news

15:16"Қайрат" "Селтик" тўсиғидан ўтса неча миллион доллар ишлаб олади?  0 15:09"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани бекор қилишга келишиб олди  0 14:4143 ёшигача тўп тепган, Ўзбекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси Павел Бугало 51 ёшда  2 14:28"Челси" 22 ёшли футболчисини "Вильярреал"га сотади  0 13:59Аргентина ва Мессини норозилик намойишлари туфайли Анголадаги ўйиндан воз кечишга чақиришмоқда  1 13:30Суперлига. 20-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Хоразм" ва "Сурхон"да йўқотишлар мавжуд  3 13:12Дуглас Луис АПЛга қайтмоқда  0 12:43Рустам Ашурматов қачон сафга қайтиши маълум  2 12:32АПЛ 1-турининг энг яхши футболчиси аниқланди  1 12:04"Замонавий дарвозабон фақат сейв эмас, жамоа ўйини қуриш ва оёқда ўйнашни ҳам билиши керак" - Денис Иванков билан интервью   3 11:41Паулу Бенту Ўзбекистон терма жамоасида, "Қайрат" тарихий натижага жуда яқин, Кападзе олдидаги катта муаммолар - 20 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   7 11:25Рафинья "Олтин тўп"ни топшириш маросимида иштирок этадими?  6 11:22"Тушунишимча, ҳакам пенальтини ўзи белгиламаган, уни мониторга чақиришган" — "Сўғдиёна" - "Динамо" учрашуви ҳакамлик муҳокамаси  16 10:49"Челси" футболчиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  1 10:27Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи Чехия клубида амалиёт ўтайди  0

ЖЧ-2022 саралаш. 2-турдан кейин барча гуруҳлардаги вазият News

ЖЧ-2022 саралаш. 2-турдан кейин барча гуруҳлардаги вазият

Кеча, 10 сентябрь куни ЖЧ-2022 саралаш босқичининг иккинчи раунд 2-тур баҳслари ўтказилди.

Кечаги ўйинларнинг эътиборга молик жиҳати, қуръа жараёнида биринчи саватчадан жой олган кучли жамоаларнинг курашга қўшилгани бўлди. Жаҳон чемпионатига боришга асосий даъвогарлардан Хитой, Австралия, Эрон, Япония, БАА ва Жанубий Корея илк турни ғалаба билан бошлаган бўлса, Саудия Арабистони дуранг қайд этди. Шунингдек, Қатарнинг ўз майдонида Ҳиндистонни енга олмагани ҳам кутилмаган натижа бўлди. 


"A" гуруҳи

Гуам – Филиппин 1:4 

Мальдив – Хитой 0:5 

Гуруҳдаги ҳар икки учрашувда йирик ҳисоб қайд этилди. Хитой Мальдив уйига сафар уюштириб 5:0 ҳисобида зафар қучган бўлса, Филиппин Гуамдан 4:1 ҳисобида устун келди. Дарвоқе хитойликлар сафида Элкесон ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйди. Хитой биринчи уринишдаёқ гуруҳ пешқадамига айланиб олди.


Кейинги учрашувлар:

10 октябрь. Хитой - Гуам; Сурия - Мальдив

  

"B" гуруҳи

Хитой Тайпейи – Непал 0:2 

Қувайт – Австралия 0:3 

Австралия Қувайтга ҳеч қандай имкониятни қолдирмади ва 3:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувда Мэттью Леки дублга эришди. Қувайтда кечган баҳсни стадионда 12 мингга яқин томошабин кузатиб борди. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Непал Хитой Тайпейидан устун келди.


Кейинги учрашувлар:

10 октябрь. Австралия - Непал; Иордания - Қувайт   


"C" гуруҳи

Камбоджа – Баҳрайн 0:1

Гонконг – Эрон 0:2 

Эрон терма жамоасига Сардор Азмун ва Карим Ансарифад томонидан киритилган голлар Гонконг устидан 2:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди. Камбоджа майдонига сафар қилган Баҳрайн эса 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Қизиғи шундаки, Камбоджадаги "Олимпик" стадионида кечган баҳсни 45 минг томошабин кузатиб борди.

 

Кейинги учрашувлар:

10 октябрь. Эрон - Камбоджа; Ироқ - Гонконг


"D" гуруҳи

Сингапур – Фаластин 2:1 

Яман - Саудия Арабистони 2:2  

Ўзбекистон терма жамоаси жой олган гуруҳда ҳам вазият қизғин тус олмоқда. 1-турда бизни ютган Фаластин навбатдаги учрашувда имкониятни бой бериб қўйди. Гуруҳдаги энг кучли рақиб сифатида қаралаётган Саудия Арабистони эса Яман билан дуранг ўйнади. Кейинги турни миллий терма жамоамиз Тошкентда Яманга қарши ўтказади.

 

Кейинги учрашувлар:

10 октябрь. Саудия Арабистони - Сингапур; Ўзбекистон - Яман

 

"E" гуруҳи

Афғонистон – Бангладеш 1:0 

Қатар – Ҳиндистон 0:0 

1-турда Афғонистонни 6:0 ҳисобида мағлуб этган Қатар бу турда кутилмаганда Ҳиндистон билан 0:0 ўйнади. Тўғри, қатарликлар мураббийи асосан иккинчи таркибни туширди, шунга қарамай амалдаги Осиё чемпионидан кўпчилик ғалаба кутганди. Фашад Нур томонидан киритилган гол Афғонистонга кичик ғалабани тақдим этди. 

 

Кейинги учрашувлар:

10 октябрь. Бангладеш - Қатар; Уммон - Афғонистон


"F" гуруҳи

Мўғулистон – Тожикистон 0:1

Мьянма – Япония 0:2 

Бу гуруҳда Тожикистон кетма-кет иккинчи ғалабасини нишонлаб, биринчи ўринга кўтарилиб олди. Усмон Тошев шогирдлари навбатдаги баҳсни ҳам 1:0 ҳисобида якунлашди. Япония эса сафарда Мьянмани мағлуб этди. Мьянмадаги стадионга 25 мингдан зиёд мухлис ташриф буюрди.

 

Кейинги учрашувлар:

10 октябрь. Япония - Мўғулистон; Қирғизистон - Мьянма 


"G" гуруҳи

Индонезия – Таиланд 0:3

Малайзия – БАА 1:2 

БАА саралаш ўйинларини қийин ғалаба билан бошлади. Малайзиялик футболчилар 1-дақиқадаёқ ҳисобни очишди, бироқ тайм тугашига икки дақиқа қолганида Али Мабхут ҳисобни тенглаштирди. Кейинчалик Али Мабхут яна гол уриб жамоасига илк уч очкони келтирди. Индонезия майдонига сафар уюштирган Таиланд йирик 3:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди.

 

Кейинги учрашувлар:

10 октябрь. БАА - Индонезия; Вьетнам - Малайзия 


"H" гуруҳи

Туркманистон - Жанубий Корея 0:2

Шри Ланка – КХДР 0:1 

Ва ниҳоят "H" гуруҳида иккита корейс жамоаси ғалабага эришди. Жанубий Корея сафарда ён қўшнимиз Туркманистонни мағлуб этган бўлса, шимолликлар Шри Ланкани кичик ҳисобда мағлуб этиб қайтишди. Ашхободда кечган баҳсни 26 минг томошабин стадионда кузатиб боргани ҳам эътиборга молик.

 

Кейинги учрашувлар:

10 октябрь. Жанубий Корея - Шри Ланка; Ливан - Туркманистон 


Энг яхши иккинчи ўрин эгалари бўйича вазият қандай? 

Маълумки, мазкур саралаш босқичида Осиёдан 40та давлат қатнашмоқда. Мусобақа регламентига кўра, ҳар бир гуруҳ ғолиблари (8та) ва энг яхши кўрсаткич қайд этган 4та иккинчи ўрин эгалари (жами 12та жамоа) кейинги босқичга йўл олади. Дастлабки иккита тур натижаларидан сўнг Сурия, Австралия, Эрон ва Япония энг яхши кўрсаткичга эга бўлиб туришибди.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика