Latest news

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  24 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  79 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  11 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  22 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

ЖЧ-2018даги Германия-Швеция "сериали" ҳақида News

ЖЧ-2018даги Германия-Швеция "сериали" ҳақида

Россияда ўтаётган Жаҳон чемпионатида амалдаги чемпион Германия ўрин олган гуруҳдан Швеция ва Мексика терма жамоалари плей-оффга йўл олишди.

Германия эса шармандали натижа қайд этиб, гуруҳда охирни ўринни эгаллади. Биз эса Германия қайд этган натижа хусусида эмас, балки Швеция ва Германиянинг майдондан ташқаридаги ўзаро курашига эътибор қаратишни лозим топдик.

1-қисм. ЖЧ-2018нинг "F" гуруҳида 2-тур доирасидаги Германия - Швеция учрашувидан олдин швециялик журналист германиялик ҳамкасбларига "Биз ютамиз, сизлар мундиални эрта тарк этасизлар. Мана Германияга чипта", деб қоғозда чиқарилган қалбаки чиптани уларга тутиб кулгу қилади.

Эртаси куни эса Германия охирги сонияларда Швециядан ғалабани тортиб олади.

2-қисм. Германия терма жамоасининг мураббийлар штабидаги икки нафар мутахассис Георг Белау ва Ульрих Фойгт эса Крооснинг голидан сўнг Швеция ўтирган захира ўриндиғи томон ташланади ва уларни олдида ўз эҳтирослари билан голни нишонлашади.

3-қисм. Швеция мураббийи эса матбуот анжуманида Германия захира ўриндиғидаги реакциядан хафа бўлганини ва узр сўрашлари лозимлигини айтади.

Эртаси куни ГФИ (Германия футбол иттифоқи) Швециядан расман узр сўрайди.

4-қисм. Швециялик мухлислар Мексика билан ўйиндан сўнг стадионда " Auf Wiedersehen" (хайр) - дея баралла куйлашади.

5-қисм. Германия эса Жанубий Кореядан учралган мағлубиятдан сўнг: "Мексика ва Швецияга омад тилаймиз. Улар ҳақли равишда гуруҳдан чиқишди", дея рақибларига омад тилашди.

Немис машинаси ЖЧ-2018 қанчалик хунук тугатган бўлмасин, аммо Германия вакиллари ушбу майдондан ташқаридаги "сериал"га айланган ўзига хос айтишувни чиройли ва мардларча якунлашгани таҳсинга сазовор.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика