Latest news

14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  5 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  40 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  61 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  24 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  46 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0

ЖЧ-2018да содир бўлиши мумкин бўлган рекорд ва қизиқарли фактлар News

ЖЧ-2018да содир бўлиши мумкин бўлган рекорд ва қизиқарли фактлар

Россияда бўладиган мундиалда бузилиши мумкин бўлган рекордлар ва қизиқарли фактларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурар германиялик Мирослав Клозе саналади. Клозе ўтган мундиалда Роналдонинг рекордини янгилашга муваффақ бўлганди. Клозе ҳисобида айни пайтда 16та гол мавжуд ва бу рекордни янгилаши мумкин бўлган ягона футболчи ҳам Германия терма жамоаси аъзоси - Мюллер саналади.

Томас Мюллер иштирок этган мундиалларда 5тадан гол уриб, ўз ҳисобидаги голлари сонини 10тага етказган. Агарда Россиядаги Жаҳон чемпионатида Мюллер 6та ёки ундан кўп гол уришни уддаласа, унда Клозени рекордини такрорлаши ва балки янгилаши мумкин. Бу иш Мюллерни қўлидан келадими? Буни бир ой давомида билиб оламиз.

Қизиғи, Мирослав Клозе ўзи иштирок этган кетма-кет тўртта мундиалда доим совриндорлар қаторида бўлган. Клозе 2002 йили кумуш, 2006 ва 2010 йиллари бронза медаллари ҳамда 2014 йили Жаҳон чемпиони номига сазовор бўлган. Клозе кетма-кет бешинчи мундиалда қатнашмоқда. Фарқи, бу сафар собиқ ҳужумчи мураббий сифатида мундиалда иштирок этади. Футболчилик даврида мундиалда доим совриндор бўлган Клозе мураббий сифатида ҳам буни уддалаши мумкин. Клозе ЖЧда Лёв бошчилигидаги мураббийлар штабида иш ўрганувчи бўлиб ишлайди. Мундиалдан кейин Клозе "Бавария" ёшлар жамоасини қабул қилиб олади.

Германия терма жамоаси кетма-кет тўртта ЖЧдан буён камида ярим финалга қадар етиб бормоқда. Немис машинаси 2002 йили кумуш, 2006 ва 2010 бронза ҳамда 2014 йили Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Немис машинаси Россиядаги футбол фестивалида ҳам камида ярим финал чўққисини забт этиб, яна совриндор бўладими?

Россиядаги мундиалда 15 нафар футболчида иккинчи маротаба Жаҳон чемпиони бўлиш имконияти мавжуд. Испания терма жамоасидаги Рейна, Пике, Рамос, Силва, Иньеста, Бускетс 2010 йилги мундиалда чемпионлик таъмини татиб кўришганди. Россияда улар бу натижани такрорлашлари мумкин.
Германия терма жамоасида эса бир йўла тўққиз нафар футболчи: Нойер, Боатенг, Хуммельс, Гинтер, Дракслер, Хедира, Кроос, Ўзил, Мюллерда кетма-кет иккинчи бор Жаҳонда тенгсиз бўлиш учун яхши имконият мавжуд.

Миср терма жамоаси дарвозабони Эссам Эль-Хадари агарда мундиалда майдонга тушадиган бўлса, унда ушбу посбон Жаҳон чемпионатида ўйнаган энг қария футболчига айланади. Эссам Эль-Хадари айни пайтда 45 ёшда. Рекорд эса 43 ёшида ЖЧда майдонга тушган Фарид Мондрагонга тегишли.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика