ЖЧ-2018. Уругвай — Франция учрашувига оид қизиқарли маълумотлар
06 jul 2018 17:39
News
ЖЧ-2018. Уругвай — Франция учрашувига оид қизиқарли маълумотлар
Чорак финалда тўқнаш келган Уругвай ва Франциянинг йўллари бир-бирига ўхшаш. Ҳар икки жамоа ҳам гуруҳ босқичида биринчи ўринни эгаллаган. Уругвайликлар гуруҳда Саудия Арабистон, Миср ва Россияни мағлуб этиб, энг юқори очкога эга бўлгандилар. Франция ҳам Австралия ва Перу устидан ғалаба қозониб, Дания билан ўйинда дурранг натижани қайд этган. 1/8 финал босқичида ҳар икки терма гуруҳда 2-ўринни эгаллаган фаворит жамоаларга қарши курашиб, уларни ҳам енгиб ўтишди. Уругвай термаси Португалия устидан 2:1 ҳисобда ғалаба қозонди. Франция эса 4:3 ҳисоб билан Аргентинани ортда қолдириб кетди. Шундай экан, бугунги учрашувда икки жамоа ўзаро мос ва бир-биридан кучли.
Учрашувлар тарихи
XXI асрда бу икки терма ўзаро баҳсларда нечта гол уришганини биласизми? Бор йўғи битта! Ўйинлар сони эса 5та. Фақат 2013 йилда бўлган ўртоқлик учрашувида 1:0 хисоб билан Уругвай зафар қучганди. Бунга қадар эса 2012 йилги ўйинда дурранг (0:0) натижа қайд этилган. ЖЧ-2010 гуруҳ босқичида Уругвай ва Франция ўртасидаги учрашув энг зерикарли ўйинлардан бири бўлганди. ЖЧ-2002даги баҳс ҳам 0:0 билан якунланган. Шунингдек, 2008 йилги учрашувда ҳам ҳисоб очилмаган. Умуман олганда, бу маълумотлар билан бугунги ўйин ҳақида бир нарса дейиш қийин.
Уругвай терма жамоаси
Уругвайда уни «Буюк мураббий» деб аташади. Умрининг асосий қисмини мураббийлик билан шуғулланиш билан ўтказган Табарес 2006 йилдан бери Уругвай термасини бошқаради. Бу жамоани Оскар Табарессиз тасаввур қилиш қийин. У уругвайлик барча футболчиларни яхши билади. Ҳаттоки, уларнинг тиббий маълумотларини ҳам ёддан айтиб бера олади. Оскар бир неча маротаба таркибни тубдан ўзгартирган. Бироқ, ҳар сафар кучли ўйинчилардан иборат жамоа туза олган ва у билан фахрланса арзийди. Аввалига, ҳозирги терма жамоанинг асосий кучи фақат Эдинсон Кавани ва Луис Суарес экандек кўринади. Бироқ, ҳаммаси ҳам сиз ўйлагандек эмас. Уругвайликларнинг ҳақиқий кучи мувозанатни сайлай олишлари ва ҳимояси кучли эканидадир. 2018 йилда Уругвай фақат битта гол ўтказиб юборди. У ҳам бўлса, 1/8 финал босқичида Португалия томонидан йўлланган тўп Уругвай дарвозасини ишғол этди. Унга қадар бўлган 6та ўйинда ҳам улар гол ўтказиб юборишмаганди. Мана шу Уругвайнинг ҳақиқий кучи ҳисобланади.
Уругвай термасининг таҳминий таркиби (4-3-1-2): Муслера – Касерес, Хименес, Годин, Лаксальт – Нандес, Торрейра, Весино – Бентанкур – Суарес, Стуани.
Франция терма жамоаси
Франциянинг таркиби ва танлови кўпроқлики Уругвайникидан учтунроқ. Бироқ, Дидье Дишам футболчиларнинг аниқ таркиби ҳақида чуқур ўйлаб кўриши керак. Шунда Табаресга ўхшаб майдонга кимларни тушуриш кераклигини аниқ билади ва бу борада бош қотиравермайди. Гуруҳ босқичида Францияга сифат ва ўйин услуби борасида бир нечта эътирозлар бўлганди. Улар гуруҳда ўз ишини бир амаллаб уддалашди. Бироқ, плей-оффда тез ва ҳужумкор ўйин кўрсатишди. Турнир бошидан мухлислар французлардан ана шуни кутишганди ўзи. Лекин улар фақатгина плей-оффда буни намойиш эта олдилар. Умуман олганда, Погба ва Канте иштирокидаги ҳимоя зонаси шунчаки ажойиб. Уларга бу борада Матюиди ёрдам беролмайди, чунки у ўйиндан четлаштирди. Лекин ҳозирги таркиб ҳам жуда кучли.
Франция термасининг таҳминий таркиби (4-3-3): Льорис – Павар, Варан, Умтити, Эрнандес – Канте, Погба, Толиссо – Мбаппе, Жиру, Гризманн.
ДУЭЛЛАР
Ҳимоя борасида жуда кучли бўлган Уругвай ва ҳужум борасида кўплаб жамоаларни ортда қолдириб кета оладиган Франция ўртасидаги бугунги баҳс ажойиб ва қизиқарли ўтиши аниқ. Гризманнга бўлган босим туфайли чемпионатда ўзини тўлиқ кўрсата олгани йўқ. Шу сабабли, у бугун бор кучи билан ҳаракатланиши аниқ. Франция Матюидисиз бироз кучсиз кўринади. Бироқ, агар албатта Дешам схемани ўзгаритирмаса, унинг ўрнини Толиссо эгаллайди ва ҳавотирга ўрин қолмайди. Яна захирада Фекир ва Товен жуфтлиги ҳам бор. Бундан ташқари, Павар ва Эрнандес жуфтлиги ҳимояда Лаксальт ва Касересдан қолишмайди. Бироқ, Дешамнинг имкониятлари талайгина. Уларнинг ўрнига яна икки ҳимоячиси Сидибе ва Менди бор. Дидье истаган пайти футболчилар ўрни алмаштириши мумкин. Хулоса ўрида шуни айтишимиз мумкинки, Уругвай ва Франция ўз анъаналарини бироз ўзгартириб, бугун ёрқин ва ажойиб ўйин кўрсатишларига умид қиламиз.
soccer.ru сайтидан Нозима Зарипова таржимаси
Comments