Latest news

20:17"Кристал Пэлас" — "Астон Вилла". Англия кубоги ярим финал ўйини учун таркиблар маълум  0 20:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Андижон" (матнли трансляция)  0 20:08Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Турғунбоев захирада қолдирилди  0 19:56Суперлига. 7-турнинг илк учрашувида "Қўқон-1912" "Хоразм"дан устун келди  11 19:30"Сўғдиёна" — "Андижон". Таркиблар маълум  5 19:17Гвардиола Де Брюйненинг шартномасининг узайтирилмагани сабаб шокка тушгани ҳақида айтган сўзларига изоҳ беришдан бош тортди  0 18:58Про лига. "ФарДУ" — "Жайхун" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  3 18:55Суперлига. "Машъал" - "Сурхон" (матнли трансляция)  4 18:37"Истиқлол" — "Пайкон". Машарипов асосий таркибда  0 18:28АПЛ. "Челси" "Стэмфорд Бриж"да Жексоннинг голи туфайли "Эвертон"ни мағлуб этди  2 17:34"Байер", "Боруссия" ва "Бавария" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 15:51Факт. "Машъал" Термизда тарихий натижа қайд этиши мумкин, Қўқонга 25 йил олдинги тўқнашув қайтди  3 15:38Элит ОЧЛ. Бугун "Ал Аҳли" — "Бурирам Юнайтед" ва "Йокогама Маринос" — "Ал Насср" ўйинлари бўлиб ўтади  7 14:58Суперлига. 7-турни ўтказиб юборадиганлар  2 14:33Рафинья "Барселона" билан шартнома шартларидан норози. Бразилиялик футболчига "Ал Ҳилол" қизиқмоқда  7

ЖЧ-2018. Нигерия Аргентинадан очко олган Исландияни мағлуб этди News

ЖЧ-2018. Нигерия Аргентинадан очко олган Исландияни мағлуб этди

Бугун ЖЧ-2018 2-тури доирасида 3та учрашув ўтказилмоқда.

"D" гуруҳи доирасида Нигерия ва Исландия терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Учрашувдаги вазиятларни шу саҳифада кузатиб бордингиз.

Nigeria

Ahmed Musa - 49', Ahmed Musa - 75'

World Cup Grp. D . Round 2

22/06/2018, 21:00

0
:
2
Finished

Iceland

Stadium: Volgograd Arena, 40904 spectators

Referee: Matthew Conger

45'
90'
44'  Brian Idowu
46'  Brian Idowu (Tyronne Ebuehi)
49'  Ahmed Musa
49'  Victor Moses
75'  Ahmed Musa
75'  Kenneth Omeruo
85'  Kelechi Iheanacho (Odion Ighalo)
90'  Peter Etebo (Alex Iwobi)
65'  Ragnar Sigurdsson (Sverrir Ingi Ingason)
71'  Jon Dadi Boedvarsson (Bjoern Sigurdarson)
83'  Gylfi Sigurdsson
87'  Aron Gunnarsson (Ari Freyr Skulason)


ЖЧ-2018
"D"
гуруҳи, 2-тур
"Волгоград Арена"
Нигерия - Исландия 2:0
Бош ҳакам:
Мэтью Конгер
Голлар: А.Муса 49, 75
Амалга оширилмаган пенальти: Г.Сигурдссон 83

Нигерия: 23.Фрэнсис Узохо, 5.Уильям Эконг, 2.Брайан Идову (21. Тирон Эбуехи, 46), 6.Леон Балогун, 4.Ониние Ндиди, 8.Огенекаро Этебо (18.Алекс Ивоби, 90), 10.Жон Оби Микел, 11.Виктор Мозес, 7.Аҳмед Муса, 14.Келечи Ихеаначо (9.Одион Игало, 85), 22.Кеннет Омеруо.

Исландия: 1.Ханнес Халльдорссон, 6.Рагнар Сигурдссон (5.Сверрир Ингасон, 64), 18.Хёрдур Магнуссон, 2.Биркир Сэварссон, 14.Кари Арнасон, 17.Арон Гуннарссон (23.Ари Скулассон, 87), 10.Гильфи Сигурдссон, 19.Рурик Гисласон, 8.Биркир Бьярнасон, 11.Альфред Финнбогасон, 22.Йон Бодварссон (9.Бьорм Бергманн Сигурдссон, 71).

Огоҳлантириш: Б.Идову 44


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Учрашувга якун ясалди. 1-турда Аргентинадан очко тортиб олган Исландия Нигерия олдида ожиз қолди.

94 - Жон Оби Микел қўлидан лат эди ва тиббий ёрдам олди.

Учрашувга 6 дақиқа қўшиб берилди.

90 - Нигерия таркибида Этебо ўрнига Алекс Ивоби майдонга тушди.

83 - Зарбааааа, эҳҳҳееееҳее. Исландиянинг ҳақиқий юлдузи Гильфи Сигурдссон пенальтидан фойдалана олмади, тўп юқоридан ўтиб кетди. Гильфи ўйинга интригани қайтариши мумкин эди...

81 - Бош ҳакам пенальти белгилади, яшасин VAR тизими. 

80 - Бош ҳакам Мэт Конгер пенальти бўлиши эҳтимоли билан VAR га мурожаат қилди, Кутамиз.

75 - Гооооооолллллл, Аҳмед Мусаааа яна бир чиройли гол киритди. Муса аввалига Кари Арнасондан қочиб кетди, кейин дарвозабонни алдаб ўтиб гол урди.

74 - Зарбааа, Мусадан супер зарба ва дарвоза тўсини

70 - Эконгнинг боши билан берган зарбаси ноаниқ кетди.


Боши ёрилган Рагнар Ихеаначога қарши.


64 - Боя Муса сабаб боши ёрилган Рагнар Сигурдссон майдонни тарк этди. Унинг ўрнига эса Сверрир Ингасон тушди. Рагнарга саломатлик тилаб қоламиз.

57 - Ндидидан ажойиб зарба ва Халлдорссондан супер сейв.


Муса ҳисобни очганидан сўнг.


53 - Муса гол уриб бўлгач бехостан Рагнар Сигурдссоннинг бошини тепиб ўтиб кетди. Рагнарга 3 дақиқадан кўпроқ вақт давомида тиббий ёрдам кўрсатилди. Исланд либосини ҳам алмаштиришга мажбур бўлди, чунки қонли либос билан майдонда ҳаракатланиш мумкин эмас.

49 - Гооооооолллллл, Аҳмед Муссааааа учрашувда ҳисобни очди. Виктор Мозес томонидан етказиб берилган тўпни чиройли тарзда тўхтатиб олган Муса чиройли гол муаллифига айланди. Бу Нигериянинг ўйиндаги биринчи зарбаси эди.

Иккинчи бўлимга старт берилди.

Биринчи бўлимга якун ясалди. Нигерия жуда ҳам пассив бўлган бўлимда ҳисоб очилмади.

Учрашувни ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳам бевосита стадиондан кузатиб бормоқда.

45 - Хавфли вазияттт, Сигурдссоннинг жаримадан етказиб берган тўпига Финнбогасон ва Бьярнасонлар салгина етиб бора олишмади. Лекин, кескин вазият юзага келди.

44 - Африкаликлар стандарт вазиятларни шунчаки кўкка совуришмоқда.

42 - Муса исландлар дарвозабони Халлдорссонни туртиб майдондан ташқарига чиқариб юборди.

38 - Ихеаначонинг жаримадан узатган тўпини Сэварссон майдон ташқарисига чиқариб юборди.


Тиниб-тинчимаган одамлар-эй, нималарни ўйлаб топишмайди-я...


34 - Сэварссон рақиб жарима майдончасида йиқилди, ҳакам Этебо қўполлик ишлатмади деб топди. Қоида бузилмаган эди.

30 - Исландлар майдон марказида тўпни рақиблардан олиб қўйишди, аммо тезкор қарши ҳужумга ўтиб кета олишмади.


Исландия ва Нигерия футболи афсоналари Биркир Кристинссон ва Нванко Кану ўйин бошланишидан олдин майдонга тушишди.


21 - Бьярнассон тўп узатиши зарбага айланиб кетди, Узохо тўпни уриб юборди.

18 - Ўйин темпи юқори эмас ҳозирча.

15 - Исландия сардори Арон Гуннарссон тўпни ён чизиқдан ҳудди бурчакдан оширгандек узатиб бермоқда. Виталий Денисов бўлиб кет-эээ.


Узохо Сигурдссоннинг жаримадан берган зарбасини қайтараётган ҳолат.


Исландлар ўйинни яхши бошлашди, ахир бу Аргентинадан очко тортиб олган жамоа. Нигерия эса ҳозирча фақат либоси билан ажралиб турибди.

6 - Зарба, бу сафар ҳам Сигурдссоннинг жарима майдончасига кирмасдан тепган тўпини яна Узохо ушлаб олди. Бу вазиятда исландлар етакчисига тўпни Финнбогасон етказиб берган эди.

3 - Зарбааа, Гильфи Сигурдссоннинг жаримадан тепган аниқ зарбасини Фрэнсис Узохо қайтариб қолди. Гильфи тўпни деярли тўққизликка аниқ йўналтирган эди. Бошланиши ёмон эмас.

-Учрашув бошланди.

- Ҳар иккала давлат мадҳиялари янгради, сардорлар ўйинни ким бошлашини аниқлаб олишди. Баҳсни бошлашга ҳамма нарса шай.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика