Latest news

18:16Расман: "Сурхон" россиялик ҳужумчи билан хайрлашди  0 17:52Breaking! Аббос Файзуллаев Туркия клубидан таклиф олди  7 17:36"Бухоро" – "Шўртан" учрашуви нейтрал майдонда ўтади  2 17:15Breaking! Ўринбоев фаолиятини Бельгияда давом эттиради  12 17:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. 1-турнинг барча натижалари битта саҳифада  1 16:56"Бунёдкор" пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозониб, "Қўқон-1912"ни мусобақадан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 16:38Расман: Футзал Олимпия ўйинларига киритилди  3 16:21Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси қачон очилади?   13 16:15ЦСКА собиқ ҳужумчиси қамоқдан озод этилди  0 15:47"Футбол олами". "Динамо", "Бунёдкор" ва "Шўртан" дастлабки чорак финалчилар  0 15:39Гвардиола: "Кейинги учрашувда 10 нафар янги ўйинчи майдонда бўлади..."  5 15:15"Ливерпуль" швециялик ҳужумчи учун 100 млн фунт таклиф қилмоқчи  4 14:46"Ал Ҳилол" Рафаэл Леауни нишонга олди  2 14:20Факт: "Хоразм" 21-асрда меҳмонда "Сўғдиёна"ни ютмаган  2 13:55"Милан" собиқ ҳимоячиси "Юве Стабиа" бош мураббийига айланди  0

ЖЧ-2018. Карлуш Кейруш: "Эрон Марокашни мағлуб эта олади" News

ЖЧ-2018. Карлуш Кейруш: "Эрон Марокашни мағлуб эта олади"

Бугун Эрон терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди.

Форслар 1-турда Африка вакили Марокашга қарши баҳс олиб боришади. Ўйин Санкт Петербургдаги 67 минг томошабинга мўлжалланган стадионда бўлиб ўтади. Ўз тарихида бешинчи бор мундиалда иштирок этаётган Эрон бунгача бирор марта гуруҳдан чиқа олмаган.

Ўйиндан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида Эрон термаси устози Карлуш Кейруш қуйидаги фикрларни билдирди:

- "Биринчи ўйин ҳар доим муҳим. Ўйлайманки, иккала жамоа ҳам чиройли ўйин кўрсатиб беради. Ҳам бизда, ҳам Марокашда ажойиб футболчилар бор. Жаҳон чемпионатида иштирок этар экансан, сенда албатта босим ва ҳаяжон бўлади. Бироқ буни тез енгиб ўтиш лозим. Футболда энг яхши тиббиёт бу ғалаба қозониш, шундай экан биз ҳам уч очкони қўлга киритишга уриниб кўрамиз".

- "Марокаш кучли, лекин биз ҳам улардан қолишмаймиз. Эрон ҳаракат қилса бемалол бу жамоани мағлуб эта олади. Биз ўз имкониятларимизни тўлиқ намойиш этишни хоҳлаймиз, шунинг учун ҳам бу ерга келганмиз. Шогирдларим ўйинга тайёр ва ҳамма майдонга тушишни сабрсизлик билан кутмоқда. Менинг режам оддий: аввал ҳимояланиб кейин ҳужумга ўтамиз".

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика