Latest news

00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  3 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 00:03"Алавес" — "Реал". Таркиблар маълум  10 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:52"Болонья" — "Ювентус". Таркиблар маълум  2 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  17 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  8

ЖЧ-2018. Гуруҳ босқичидан сўнг: Африкадан ҳеч ким қолмади News

ЖЧ-2018. Гуруҳ босқичидан сўнг: Африкадан ҳеч ким қолмади

14 июнь куни старт олган жаҳон чемпионатининг гуруҳ баҳсларига якун ясалди.

Кеча бўлиб ўтган тўртта ўйиндан сўнг 1/8 финалга чиққан барча жамоалар ҳамда кейинги босқич жуфтликлари маълум бўлди. Шундай қилиб 32 жамоадан бахтли 16таси курашни давом эттиради.

Статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, УЕФА (Европа)дан 14та жамоа ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритганди. Гуруҳ ўйинлари якунига етгач, тўртта жамоа мундиал билан хайрлашди. Булар - Германия, Исландия, Польша ва Сербия. Мухлислар учун айниқса амалдаги жаҳон чемпиони Германиянинг гуруҳдан чиқа олмагани кутилмаган воқеа бўлди.

КОНМЕБОЛ (Жанубий Америка)дан эса фақат битта жамоа ўз иштирокини гуруҳ босқичидаёқ тугатди. Бу - Перу терма жамоаси. Тўртта жамоа эса 1/8 финалда ўйнайди. Булар - Аргентина, Бразилия, Уругвай ва Колумбия.

ОФКдан тарихда илк марта бешта жамоа ЖЧда иштирок этди ва фақатгина Япония гуруҳдан чиқа олди. Қолган тўрт жамоа Эрон, Австралия, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони шу билан уйга қайтиб кетишди. Бу йил мундиалда Африкадан доимгидек беш жамоа қатнашди. Лекин бу жамоалардан бирортаси кейинги босқичга чиқа олмади. Миср, Марокаш, Нигерия, Сенегал ва Тунис - буларнинг ҳаммаси мундиални тарк этишди.

Ва ниҳоят, КОНКАКАФдан учта жамоа қатнашди ва фақат Мексика гуруҳдан чиқа олди. Панама ва Коста Рика эса мусобақа билан хайрлашди. Эътибор берган бўлсангиз, фақат Африка вакилларидан буёғига ҳеч ким қолмади.

Энди кураш янада қизийди. Буёғига ютқазган жамоа уйига қайтиб кетаверади. Эртадан нимчорак финал баҳсларига старт берилади. Қуйида жуфтликларни яна бир карра эслатиб ўтамиз.    

30 июнь. 19:00. Франция - Аргентина
30 июнь. 23:00. Уругвай - Португалия

1 июль. 19:00. Испания - Россия
1 июль. 23:00. Хорватия - Дания

2 июль. 19:00. Бразилия - Мексика
2 июль. 23:00. Бельгия - Япония

3 июль. 19:00. Швеция - Швейцария
3 июль. 23:00. Колумбия - Англия

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика