Latest news

09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  21 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  0 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  20 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  1 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  10 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  25 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  5 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  3 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  13 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1

“Жайҳун” биринчи лигага ўтиш турнирида қатнашади News

“Жайҳун” биринчи лигага ўтиш турнирида қатнашади

Хоразм вилоятининг Ҳазорасп тумани воҳанинг футболи анча ривожланган марказлари сирасига киради.

Муболаға эмас, қатор йиллардан бери туманнинг турли ёш тоифасидаги жамоалари вилоят биринчиликларининг етакчиларидан бири ҳисобланади.

Бинобарин, бир неча йил аввал “Ҳазорасп” жамоаси Ўзбекистон чемпионатининг биринчи лигасида қатнашиб, чиройли ўйинлари билан ҳазорасплик футбол ихлосмандларига қувончли онларни туҳфа этгани бор гап. Буни ҳанузгача маҳаллий мухлислар ҳузур билан эслаб юришади. Айни дамда, туманда ушбу анъанани қайта тиклаш борасида саъй-ҳаракатлар амалга ошириляпти. Шу ниятда жорий йил бошида “Жайҳун” жамоасига асос солинди. Жамоа  бош мураббийлигига вилоятнинг тажрибали мутахассиси Вали Султонов тайинланди. Кўплаб иқтидорли ёш “чарм тўп” усталари жамоага жалб қилинди.

Ўз навбатида “Жайҳун” жамоаси жорий йилги мавсумни юқори даражада ўтказди. Хоразм вилояти биринчилиги, яъни иккинчи лига мусобақасида муносиб тўп суриб, чемпионликни қўлга киритди. Хоразм вилояти ҳокими кубоги ва Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган турнирда иккинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, вилоят кубогининг финалигача етиб борди. Табиийки, ушбу муваффақиятлар  беэътибор қолмади. Куни кеча Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктамбой Қурбанов жамоа мураббийи ва футболчиларини ҳузурига таклиф этди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувда туман ҳокими Ў.Қурбанов сўзга чиқиб, юртимизда спорт, хусусан, футболни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ибратли ишлар, унинг мазмун ва моҳияти ҳақида атрофлича тўхталиб, “Жайҳун” жамоаси аъзоларини эришган ютуқлари билан қизғин қутлади. Тадбирда қатнашган Хоразм вилояти футбол федерациясининг биринчи вице президенти Равшан Атажонов ҳам жамоанинг келгуси фаолиятига омад тилади.
Тадбир доирасида  2017 йилги Хоразм вилояти чемпиони - “Жайҳун” жамоасини тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди. Тантанали тарзда жамоага биринчи даражали диплом, жамоа аъзоларига диплом, медаль ва совғалар топширилди.

- Бугун жамоамиз учун қувончли кун, -дейди жамоа бош мураббийи В.Султонов. -Фурсатдан фойдаланиб, мавсум давомида бизни қўллаб-қувватлаган туман ҳокимлигига миннатдорлигимизни изҳор қиламиз. Зеро, ушбу рағбат футболчиларимизни юқори марралар сари талпинтирди. Эндиликда, Ҳазорасп тумани, умуман, вилоятимиз футболи шарафини республика миқёсидаги мусобақаларда ҳам улуғлашга ҳаракат қиламиз. Бу футболчиларимизнинг орзусига айланган. Мақсадимиз ушалиши йўлида эса бор куч ва ғайратимизнинг сарфлашга тайёрмиз.

Дарҳақиқат, “Жайҳун” жамоаси яқин орада бошланадиган Биринчи лигага ўтиш турнирига жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Жамоа аъзолари  биринчи лига йўлланмасини қўлга киритиб, Ҳазораспга катта футболни олиб келишни мақсад қилишган. Бу йўлда уларга эзгу ниятимизни билдирамиз.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика