Latest news

13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  0 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  3 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  2 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  36 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  60 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  23 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  45 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  3

Жавоҳир Соҳибов: “Ўйинимизни яхшилаб боряпмиз” News

Жавоҳир Соҳибов: “Ўйинимизни яхшилаб боряпмиз”

“Пахтакор” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейин “шерлар” ярим ҳимоячиси Жавоҳир Соҳибов беллашув ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Рақибнинг кучли ва кучсиз тарафларини тўлиқ ўргандик ва бу бизга фойда келтирди. Мураббийимиз кўрсатмаларини тўғри бажардик. Аста-секин ўйинимизни яхшилаб боряпмиз. Биринчи гол урилгунга қадар “Қўқон-1912” жамоаси ҳам яхши ўйнади. Сўнг устунликни қўлга олдик. Рақибга кейинги баҳсларда омад тилайман. Мурод Исмоилов устозим, шу сабабли унга ва жамоага навбатдаги ўйинларда ғалаба тилайман. Ўзим ҳам қўқонлик бўлганим учун бу жамоага қарши ўйнаш бошқача бўлди.

Қўқон - тарихий шаҳар. Келажакда “Қўқон-1912”нинг юқори ўринлар учун курашишини хоҳлайман. Чунки жамоа ажойиб мухлислари ва шаҳри билан бунга муносиб.
Кейинги ўйинни Чемпионлар лигасида “Тракторсози” билан ўтказамиз. Ғалабани эсдан чиқариб, ўша ўйинга тайёргарликни бошлаймиз", - дейди Соҳибов.

"Пахтакор" матбуот хизмати


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика