Latest news

22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  2 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:13"Женоа" — "Интер". Таркиблар маълум  0 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  32 21:04"Самсунспор" — "Башакшехир". Таркиблар маълум  16 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  1 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  7 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  3 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  14 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  4 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  2 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  7

Жавоҳир Қаҳрамонов: "Локомотив"дан ўтган турдаги мағлубиятдан сўнг бошқача ўйин кутган эдик" News

Жавоҳир Қаҳрамонов: "Локомотив"дан ўтган турдаги мағлубиятдан сўнг бошқача ўйин кутган эдик"

Рестартни кўтаринки руҳда бошлаган "Суғдиёна" навбатдаги турда ҳам ғалабали юришини давом этди.

Ўтган турда пойтахт жамоаси "Пахтакор" устидан зафар қучган Улуғбек Бақоев шогирдлари, Coca Cola Суперлига 5-турида Тошкентда "Локомотив" майдонидан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Баҳсдан сўнг "Суғдиёна"нинг иқтидорли футболчиси Жавоҳир Қаҳрамоновнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Бизга уч очко керак эди. "Пахтакор"ни ютганимиздан сўнг ўз кучимизга бўлган ишонч анча ортди. Тўғриси, "Локомотив"дан аввалги турда учраган мағлубиятидан сўнг кучлироқ ва бошқача ўйин кутгандик. Одатда қолган жамоалар ҳам бундай йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг тайёргарликка катта куч ташайди. Бугун жамоамизнинг тажрибали футболчиси Жасур Ҳасанов стандарт вазиятла маҳоратини кўрсатди. Унда тажриба катталиги шунақа ўйинларда билинади. Тўғри, мавсумни яхши бошламадик. Лекин, вақт ўтган сари машғулотларда бир-биримизни тушунишимиз нормал ҳолатга келди. Карантин пайтида ўзимиз уйда машғулотларни тўхтатмадик ва қаттиқ меҳнат қилдик. Шунингдек иштиёқ ҳам бугун бизда кўпроқ эди. "Локомотив"га кейинги ўйинларда омад тилаб қоламан",- дейди Жавоҳир Қаҳрамонов.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика