Latest news

14:48"Аякс" "Гронинген" билан дуранг ўйнади ва Нидерландия чемпионати якунланишига бир тур қолганида пешқадамликни бой берди  1 14:20"Нефтчи" "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  3 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  3 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  1 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  10 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0 10:30“Барселона“ Ямал ва Рафинья учун 7 та футболчидан воз кечишга тайёр  15 10:21Сергей Лебедев: “Маҳоратли футболчилар мезбонлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди”  3 09:53“Рома“ ҳужумчисига Туркия грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  20 08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  2 08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  3

Жавоҳир Илёсов нега "Локомотив"дан кетган эди? News

Жавоҳир Илёсов нега "Локомотив"дан кетган эди?

"Қизилқум" матбуот хизмати жамоа посбони Жавоҳир Илёсов билан шартнома узайтирилганини эълон қилди.

Шундан кейин 28 ёшли футболчи билан боғланиб, ўзимизни қизиқтирган баъзи саволларга жавоб олдик.

— Айни пайтда Суперлигада ўйнаётган кўплаб голкиперлар "Машъал" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Сиз ҳам катта футболга улар қаторида кириб келгансиз. Айтингчи, Муборакда дарвозабонларни тайёрлашнинг қанақадир сири борми?

—  Буни 2та омил билан изоҳлаш мумкин. Биринчидан, биз академияда ўқиган пайтда ўз ишининг ҳақиқий усталаридан сабоқ олар эдик. Иккинчидан, жамоа селекцияси жудаям кучли эди. Шахсан мени ҳам 2-лиганинг бир ўйинида кўриб қолиб, Муборакка олиб кетишган. Шу жиҳатлар йўлга қўйилса, ҳеч қайси академия оқсамаса керак.

— "Локомотив"да асосий посбон эдингиз. 2022 йилнинг бошида "Қизилқум"га кўчиб ўтишингиз қандай содир бўлди?

— "Темирйўлчилар" сафидаги 3 йил яхши ўтди. Нолийдиган жиҳатлар йўқ. Менга ўз вақтида ишонгани учун мазкур клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Ўтган йил келажагим ҳақида ўйлаб кўрар эканман, бир жойда туриб қолганимни сездим. Ниманидир ўзгартириш керак эди. Шу туфайли янги вариантларни ўрганиб чиқдик. "Қизилқум"га ўтишим эса жамоа олдига юқори мақсад қўйилгании ва яқин акаларим, дўстларим (Т. Абдухолиқов, О. Зотеев, Б. Йўлдошев, Ш. Муҳаммадиев, С. Шоаҳмедов) Навоийга йўл олаётгани туфайли содир бўлди.

— Чемпионатда 5-ўрин қўлга киритилди. Жамоа натижадан қониқдими?

— Бироз юқорироққа кўтарилсак ҳам бўларди. Лекин тақдиримизга шунақа ёзилган экан. Янгиланган таркиб билан 5-ўрин ҳам ёмон натижа бўлмаса керак. 

— Нестеров билан рақобат ҳақида нима дейсиз?

— Бу конкуренция мен учун жудаям фойдали бўлади. Чунки Игнатий Нестеровдан кўп нарса олса бўлади. Бироз захирада қолиб кетганимни ҳисобга олмаса, катта тажриба олдим.

— Мавсум тугаганидан кейин "Металлург"дан қизиқиш бўлди. Нега Бекободга қайтишни хоҳламадингиз?

— Тўғри, қизиқиш бўлди, лекин жиддий таклиф билан чиқишмади. "Қизилқум"да қолишни ўзим кўпроқ хоҳладим. Ҳар йили жамоа алмаштириш ҳам яхши эмас. Ҳозир ишлаяпмиз, тайёргарлик кўряпмиз. Худо хоҳласа, 2023 йил яхшироқ бўлади.

— "Қизилқум"да смета қисқаргани айтиляпти. Сизнинг маошингиз ҳам ўтган йилга нисбатан камайдими?

— Тўғриси, смета ҳақида билмайман. Ҳамма ҳар хил гапиряпти. Лекин мен унақа мавзуларга аралашмайман. Биз раҳбарият билан келишдик. Ўзим томондан айтадиган бўлсам, 2023 йилда пулни биринчи ўринга қўймоқчи эмасман. Аввало, кўпроқ ўйнаб, аввалги формамни тиклашни истаяпман. Шу сабабли молиявий жиҳат бу йил 2-ўринга тушиб қолди.

— Асрор Алиқулов футболчиларни режалари билан таништирдими? Янги мавсумда жамоа олдига қандай мақсад қўйилади?

— Асрор ака билан олдин ишламаган эдим. Лекин футболчи сифатида ҳар доим кузатганман. Кучли ҳимоячи эдилар. Мураббий сифатида ҳам нималарга қодир эканликларини ҳаммага исботлашларига ишонаман. Менимча, мавсум стартигача яхши жамоа шаклланса керак.

Фахриддин Рўзиев суҳбатлашди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика