Latest news

15:17"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  0 14:45Анчелоттининг ўғли "Ботафого" бош мураббийи лавозимини тарк этди  0 14:18Ўзбекистон U-17 терма жамоаси посбони "Нефтчи"да ўйнайди  1 13:53Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!  15 13:27Катта қайта қуриш: "Манчестер Юнайтед" ёзда ярим ҳимояни тўлиқ янгилашга тайёр  7 13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  1 12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  25 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  2 12:02TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги 1/2 финали, Испанияда кубок баҳслари ва бошқалар  1 11:52Алекс Фергюсон 2013 йилда: "Футболчиларга кийиниш хонасида ҳукмронлик қилиш имконини бериш хавфли"  8 11:36"Манчестер Сити" юлдузи АПЛда бир неча кўрсаткичлар бўйича етакчилик қилмоқда  1 10:48Алонсонинг тақдири қайси ўйинга боғлиқлиги маълум қилинди  6 10:21Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  1 09:55"Бухоро" футболчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 09:30"Брентфорд" бош мураббийи: "Ҳусанов қизил олиши керак эди"  7

Жавлон Гусейнов: “Менимча, Индонезиянинг Осиё кубоги мезбонлигини қўлга киритиш имконияти паст деб ўйлайман” News

Жавлон Гусейнов: “Менимча, Индонезиянинг Осиё кубоги мезбонлигини қўлга киритиш имконияти паст деб ўйлайман”

Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Жавлон Гусейнов айни вақтда фаолиятини Индонезиянинг “Борнео” клубида давом эттирмоқда.

Яқинда унинг жамоаси мамлакат Президент кубоги финалига қадар етиб борди ва ҳал қилувчи баҳсда имкониятни бой бериб қўйди. Янги мавсум олдидан Гусейнов билан боғланиб, фикрларини олдик. 

- Жавлон, жамоангиз финал учрашувида имкониятни бой бериб қўйди. Дастлаб, финал борасида фикрларингиз қандай?

- Биз Президент кубоги финалида “Арема”га қарши ўйнадик. Финал икки учрашувдан иборат бўлди. Биринчи баҳс меҳмонда ўйнадик ва 1:0 ҳисобида ютқазиб қўйдик. Жавоб ўйинида ўз майдонимизда тўп тепганимизга қарамай, рақиб дарвозасини гол уролмадик, якунда 0:0 ҳисоби қайд этилди. Тўғриси, омадимиз келмади. Икки ўйин натижасига кўра, финални бой бериб қўйдик. 

- “Борнео” янги мавсумда ўз олдига қандай мақсадларни қўйган?

- Бу йилги мақсадларимиз доимгидек, катта. ОФК кубогида иштирок этиш учун совринли ўринларнинг бирини қўлга киритиш ҳисобланади. Жамоамизнинг ашаддий ишқибозлари бор. Уларга хурсанд қилиш учун майдонга чиқамиз. Мавсум эртага бошланади. Биз 24 июль куни ўз ўйнимизни ўтказамиз. Чемпионат апрель ойининг дастлабки ҳафтасига қадар давом этади. 

- Бу йил жамоа билан шартномангиз якунланади. Ундан кейинги режаларингиз қандай?

- Шартномам 2023 йилнинг февралида якунланади. Бу ерда уч мавсумдан бери ўйнаётганим сабабли, менга яқин бўлиб қолди. Шу сабаб аввало “Борнео”нинг таклифини кутаман. Агар улардан таклиф бўлмаса, бошқа жамоаларни кўриб чиқишим мумкин. 

- Индонезияда асосан нечта жамоа чемпионлик учун курашади?

- Асосан бешта жамоа чемпионлик учун кураш олиб боради. 

- Яқинда интернет тармоқларида Индонезия 2023 йилги Осиё кубогини ўтказиш истагида таклиф берган. Айтингчи, мамлакат бу мусобақани қабул қилишга тайёрми?

- Хабарим бор. Бу кўпчилик янгилик бўлди. Лекин 2023 йилда Индонезияда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Менимча, бундай икки турнирни ўтказишга тайёр эмас. Чунки буёқда ички чемпионат ҳам бор. Менимча, Осиё кубоги мезбонлиги учун имкониятлар кам. Лекин стадионлари ва бошқа томонла ҳамма нарса тайёр.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика