Latest news

02:00Қизиқарли ҳолат: ПСЖдан 19 метр узоқдаги жамоа Лига 1'га чиқди  6 01:54АПЛ. Де Брюйненинг ягона голи "Манчестер Сити"га ғалаба келтирди  36 01:21"Ливерпуль" Трентни "Реал"га қўйиб юборишга тайёр, фақат бир қанча шартлар билан  1 00:41Саудия Арабистони. "Ал Файҳа" асосий рақобатчисини мағлуб қилди ва "учиб кетиш ҳудуди"дан узоқлашди  0 00:15Лаутаро Мартинесда ҳали имкон бор  0 23:43Илёс Зейтуллаев: "Ютганимизда бугун қаҳрамон бўлар эдик"  5 23:22Клублар ўртасидаги ЖЧ вақтида "Реал"ни бошқа мураббий бошқариши мумкин  0 22:54Баҳром Ҳайдаров: "Ютқазаётган вақтимизда ҳам режамиздан чекинмадик ва ҳақли ғалабага эришдик"  2 22:28Суперлига. "Қўқон-1912" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бунёдкор" майдонида зафар қучди  33 21:59Ҳаким Фузайлов: "Амалдаги чемпиондан бир очко олдик, бундан хурсандмиз"  4 21:31Рўзиқул Бердиев: "Очко йўқотишга ҳақли эдик"  20 21:16"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 20:48Микель Артета: "Ливерпуль" чемпионликка ҳақли эди"  0 20:15Суперлига. Пешқадам "Насаф" "Хоразм"ни юта олмади  56 19:59Аббосбек Файзуллаев: "Ҳусанов мени "Сити"га таклиф қилмади"  18

Жасурбек Умрзоқов: "Суперлига жамоаларида ўзимни синаб кўриш вақти келди деб ўйлайман" News

Жасурбек Умрзоқов: "Суперлига жамоаларида ўзимни синаб кўриш вақти келди деб ўйлайман"

"Андижон" жамоасининг қишки ўқув-машғулот йиғинида ўтган мавсумни "Бунёдкор"да ўтказган дарвозабон Жасур Умрзоқов ҳам иштирок этмоқда.

Футболчи ушбу мавсумни шу жамоада ўтказиши кутилмоқда. "Навбаҳор" билан кечган иккинчи ўртоқлик учрашувидан сўнг иқтидорли посбонга бир нечта саволлар билан юзландик. 

- "Андижон"дан тушган таклифни қабул қилдингиз? Жамоани ўзгартириш фикри қачон туғилди?

- Янги жамоага ўтиш фикри менда анчадан бери бор эди. Суперлига жамоаларида ўзимни синаб кўриш вақти келди деб ўйлайман. Бу жамоада юқори даражада ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламан.  

- "Бургутлар" сафига қўшилишингизда Отабек Ғуломхўжаевнинг ҳам ўрни борми?

- Таклиф клуб раҳбарлари ва бош мураббий Отабек Ғуломхўжаевдан келди. Уларнинг чорловини жавобсиз қолдира олмадим. Отабек ака билан ишлаш ҳар доим мароқли бўлган дея оламан. Машғулотларида проффессионаллик юқори бўлади. 

- Сизнинг ёшингизда захирада ўтириш тўғри келмайди. Бу ерда эса ўйин амалиётига эга бўлишингиз учун жуда қулай имконият бор...

- Ҳа, гапингиз мутлақо тўғри. "Андижон"да ҳам рақобат кучли. Ўйин амалиётига эга бўлиш учун ўз устимда ишлашдан ва ҳаракатдан тўхтаётганим йўқ. Ўзимни кўрсатишга ва мухлислар эътиборига тушишга интилмоқдаман. 

- Ортда қолган ўртоқлик учрашувларидан қандай хулосалар чиқарилди? Дейлик дастлабки ўйин "Турон" билан ҳақида тўхталиб ўтсангиз...

- "Турон" билан ўйин мағлубиятга учраган бўлсакда муносиб тўп тепдик. Одатда танаффусдан сўнг футболчиларнинг спорт формасига қайтиши қийин кечади. Бунинг учун вақт керак. 

- "Навбаҳор"га қарши баҳсда водий дербисини кўрдик, жамоа таркиби ёш бўлишига қарамасдан футболчилар охирги дақиқага курашди...

- Ҳозирда жамоамизда ёшларга эътибор кучайтирилмоқда. Биз тўғри йўлдан кетмоқдамиз деб ўйлайман. Амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини беришига аминман. Янги мавсумда янги мақсадлар билан мухлисларнинг ишончини қозонамиз ва олдимиздаги вазифани бажарамиз. 

- Кўп футболчилар кучлироқ клубларга йўл олиш учун ўзлари учун трамплин бўладиган жамоаларга ўтишади. "Андижон" ҳам сиз учун трамплин вазифасини бажарадими?

- Менимча бошқа жамоалар ҳақида гапиришга ҳали эрта. Мен ҳозирда "Андижон" футболчисиман. Насиб қилса биринчи галда ёрқин ўйинларимни кўрсатишга бор кучимни бераман. Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика