Latest news

02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  0 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  5 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  4 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  2 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  6 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  24 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  4 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1

Жасур Ҳасанов 37 ёшга тўлди News

Жасур Ҳасанов 37 ёшга тўлди

Бугун бир неча карра Ўзбекистон ҳамда Қатар чемпиони бўлган Жасур Ҳасанов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Катта Ҳасанов (кичиги бухоролик) бугун 37 ёшга тўлди. 1983 йилнинг 2 август куни Жиззахда дунёга келган Жасур футболдаги фаолиятини ўз вилоятининг бош жамоаси - "Сўғдиёна"да бошлаган. Ҳасанов 1999-2002 йиллар оралиғида жиззахликлар шарафини ҳимоя қилган. Кейин у "Навбаҳор", "Машъал" ва "Бунёдкор" клублари сафида ўйнади. Айнан "қалдирғочлар" таркибидаги ёрқин ўйинлари сабаб Ўзбекистон миллий терма жамоасидан таклиф олди.

2011 йил Қатар яшил майдонларида ўтган Осиё Кубогида терма жамоамиз билан бирга мусобақанинг ярим финалига қадар етиб борган. Бир неча етакчи футболчиларимиз қаторида Жасур Ҳасанов ҳам "легионер"га айланди. Уни Осиё Кубоги мезбонлари бегона қилишмади. Чап қанот ярим ҳимоячимиз Қатар Юлдузлар лигаси вакили "Лаҳвия" билан шартнома имзолади ва ўша йилнинг ўзида мамлакат чемпиони бўлди. "Лаҳвия" либосида 27 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та голга муаллифлик қилган Ҳасанов "Лаҳвия"нинг чемпионлигига муносиб ҳисса қўшди.



Шундан сўнг, Жасур Ҳасанов "Қатар" СК, БААнинг "Эмирейтс" клубларида ўйнади. 2012 йилда яна Ўзбекистонга қайтиб, икки мавсум давомида "Бунёдкор" сафида тўп тепди. Кейин навбати билан "Локомотив", "Қизилқум", "Насаф", АГМК жамоалари таркибида ҳаракат қилди. Ўтган мавсум 17 йиллик айрилиқдан сўнг она юрти Жиззахга қайтган бугунги кун қаҳрамони "Сўғдиёна" клуби билан шартнома имзолади.

Умуман олганда, Жасур Ҳасанов Ўзбекистон олий лигасида 380 дан зиёд ўйинда майдонга тушиб, 38 та голга муаллифлик қилган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосида эса 53 та учрашув ўтказган ва 2 та гол киритган. У бир неча карра Ўзбекистон чемпиони, мамлакат кубоги ҳамда Суперкубоги соҳиби, Қатар чемпиони ҳисобланади.



Жасур Ҳасанов 2009-2010 йилларда "Бунёдкор" таркибида дунёга машҳур мураббий Луис Фелипе Сколари қўл остида тўп тепишга муваффақ бўлган. Айнан бразилиялик мутахассис Жасурнинг майдондаги қирраларидан бирини очишга эришган. Сколари Жасурга фақат қанот бўйлаб тўғри ҳаракат қилмасдан, тезлиги эвазига рақиб жарима майдончасига ёриб киришни ўргатган.



Ҳасанов ўша онларни шундай эслайди:

- "Сўғдиёна" ва "Навбаҳор"да тўп тепганимда мен ҳужумчи ортида ўйнардим. "Машъал"га келибгина мени қанотга қўйишни бошлашди. "Бунёдкор"га келганимда эса Сколари машғулотлардан бирида мендан амплуамни ўзгартиришимни сўради. Унинг учун мен фақат ва фақат олдинда тўп тепишим керак эди. Баъзан орқароққа қайтсам уришиб берарди. Бир хил ўйинларда мени алмаштириб юборган. Кейин билсам, унинг орқага қайтма деган кўрсатмасига амал қилмаган эканман. Бу билан у кучимни тақсимлашни режалаштирган экан.

Фурсатдан фойдаланиб, бугун таваллуд айёмини нишонлаётган Жасур Ҳасановни сайтимиз ижодкорлари ва ўқувчилари номидан муборакбод этамиз. Бугунги кунда унинг ўғли ҳам ота изидан бориб, футболни танлаган. Кичик Ҳасанов "Бунёдкор" академиясида ўйнаяпти.


Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика