Latest news

21:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 - Япония U-23  6 20:56ПСЖ Доннарумма борасида "Челси", "Галатасарой" ва бошқа клублар таклифларини кўриб чиқишга тайёр  2 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  1 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  7 18:13АПЛ топ-клублари "Ал Ҳилол" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  2 17:36"Тоттенхэм" ва "Барселона" "Арсенал" ҳужумчисига қизиқмоқда  3 17:08"Вест Хэм" "Манчестер Юнайтед"дан япониялик дарвозабонни илиб кетмоқчи  4 16:40Де Лигт: "Манчестер Юнайтед" учун ўтган мавсум ўтмишда қолди"  0 16:13"Реал" Винисиус Жуниорга ўринбосар топди – АПЛ юлдузи устувор вариант  4 15:45Breaking! "Ливерпуль" Исак билан келишувга эришди  21 15:22ЦСКА ҳимоячиси: "Туркия чемпионати Файзуллаев учун ЖЧ олдидан трамплин бўлади"  9 14:55Суперлига қайтмоқда! 16-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  6 14:34Расман: Бахтиёр Зайнутдинов – "Динамо М" футболчиси  1

Жасур Ҳакимов: “Пахтакор”да қолишни истайман. Лекин мен учун ўйин амалиёти муҳим” News

Жасур Ҳакимов: “Пахтакор”да қолишни истайман. Лекин мен учун ўйин амалиёти муҳим”

Иқтидорли ҳужумчи Жасур Ҳакимов сўнгги йилларни Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасида ўтказиб келаётганди.

Ўтган мавсум у жамоаси таркибида 22та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасига 6та тўп киритган. Хуқуқий жиҳатдан “Пахтакор” футболчиси саналадиган Ҳакимов айни дамда “шерлар” машғулотларида иштирок этмоқда. Хўш, Жасур бу йил “Пахтакор”да ўйнайдими? Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида унинг ўзига мурожаат қилдик.

- “Пахтакор” билан беш йиллик шартнома тузгандим. У ҳамон ўз кучини йўқотгани йўқ. Шу боис хуқуқий жиҳатдан “шерлар”га тегишлиман. Ўтган йиллари “Сўғдиёна”да ижара асосида ўйнаб келаётгандим. Айни дамда эса “Пахтакор” иҳтиёрига қайтганман. Ҳозирча жамоа машғулотларида астойдил ишлаяпман.

- Келгуси тақдирим ҳақида ҳозирча тайинли гап айта олмайман. Яширмайман айрим клублар мени ўз сафига чорламоқда. Бу борада “Пахтакор” раҳбарияти билан маслаҳатлашган холда иш тутаман.  

- Ўзимга қолса бу йил ҳам гарчи ижара бўлсада, бошқа ўртамиёна жамоага бориб, кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлганим маъқул. Чунки айни ўйнайдиган пайтим келганида “Пахтакор” захирасида ўтириш, бу – ўсишдан тўхтаб қолиш демакдир. Вазиятга реал баҳо берадиган бўлсак, ҳозир “шерлар” сафида ҳужумчи Игорь Сергеевга бўлган ишонч юқори. У миллий терма жамоа даражасидаги ўйинчи. Мураббий ўзига душман бўлмаса керак, уни захирага ўтказиб, мени асосий таркибда ўйнатгани. Яна ким билади дейсиз. Ҳозирча машғулотларда иштирок этяпман.

- Албатта, “Пахтакор”дек Осиёнинг энг кучли клубларидан бири бўлган жамоада ўйнаш шараф. Менимча ҳар қандай футболчи “шерлар” таркибида ўйнашни истайди. Осиё чемпионалар лигасида ўйнаш имкониятини юзага келади. Бироқ гап ўйнаш ўйнамасликда.

- Яқинда Даврон ака Файзиев билан учрашиб, гаплашганимда яна “Сўғдиёна”га қайтишим борасида фикримни сўради. Аммо назаримда жиззахликлар яна мени ижарага олиб ўйнатишни унчалик истамаётгандек. Олдимда бошқа вариантлар ҳам йўқ эмас. Аммо якуний қарорни “Пахтакор” раҳбарияти чиқаради – дейди Жасур Ҳакимов.


Исломбек Рустамбеков.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика