Latest news

19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  70 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19

Жасур Абдураимов: "Осиё чемпионатига қадар футболчиларга интервью беришни таъқиқладим" News

Жасур Абдураимов: "Осиё чемпионатига қадар футболчиларга интервью беришни таъқиқладим"

"CAFA CUP" мусобақаси доирасидаги Ўзбекистон-1 - Туркманистон учрашувидан сўнг ўзбекистонликлар бош мураббийи матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди.

"Бу мусобақадаги бош мақсадимиз Баҳрайндаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўриш. "CAFA CUP" орқали кўплаб футболчиларни синовдан ўтказиб оламиз. Анчадан буён чақирилмаган футболчиларни ҳам Ўзбекистон-2 сафида ўйнатиб кўрдик. Улардан кимлар талабимизга жавоб берса Осиё чемпионатига бориши мумкин. Шу мусобақа тугагач Осиё чемпионатига бориши мумкин бўлган футболчилар деярли аниқланиб бўлади. Баҳрайнга "турист футболчилар"ни олиб кетмайман. Буни очиқчасига айтаман. Менга туристлар керак эмас. 20 нафар бўлса ҳам майдонга тушиб жонини берадиган, ўйинни кучайтирадиган футболчилар қитъа чемпионатига боради.


Октябрь ойига қадар тайёргарлик жараёнида йигитларнинг фикри бўлинмаслиги лозим. Шу мақсадда мен терма жамоа аъзоларига интервью беришни таъқиқлаб қўйганман. Буни очиқчасига айтаман. Сабаби бу ёшда футболчилар юлдузлик касалига дучор бўлишлари ҳеч гап эмас. Шу боис Осиё чемпионатига борайлик, у ерда ижобий натижа қайд этайлик, ана ундан кейин бемалол футболчилару, мураббийлардан интервью олаверинглар. Ҳеч ким қаршилик қилмайди.

Агар Ўзбекистон-2 ва Ўзбекистон-1 "CAFA CUP" мусобақси финалида тўқнаш келиб қолса қайси жамоани бошқараман? (кулади) Агар шундай бўлса Ўзбекистон-2 жамоасини бошқараман. Асосий жамоани эса ёрдамчиларим бошқаришади. Сабаби "машқда қийин бўлса, жангда осон бўлади", - дейди Жасур Абдураимов.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика