Latest news

20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  0 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  1 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  5 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  37 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  6 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  0 16:39Пике "Олтин тўп" учун асосий фаворитларни айтиб ўтди  35 16:10NBA юлдузи АПЛ клуби раҳбариятига кириши мумкин  0 15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  10 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  8 14:17Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин  0 13:48СҚБ халқаро мусобақада ғолиб чиқди  0

Жасур Абдураимов: "Легионер бундай ўйнамаслиги керак" News

Жасур Абдураимов: "Легионер бундай ўйнамаслиги керак"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Металлург" - "Янгиер" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жасур Абдураимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биз кўпроқ ишлашимиз ва ўйин амалиётини кўпайтиришимиз зарур. "Янгиер" яхши жамоа экан, бугун улар яхши ўйин намойиш этишди. Улар олдинги турда "Қўқон-1912" жамоасини мағлуб этишганди. 

Биз ўйинимизни кучайтириш учун ҳаракат қилаяпмиз, хурсанд қиладиган томони йигитлар охиригача курашишаяпти. Сифат озгина етишмаяпти, лекин ҳаракат қилишда давом этаяпмиз. Ҳамма нарсага ҳам вақт талаб этилади. 

- Евгений Чумак нега биринчи бўлимда алмаштирилди?

- Легионер бир бош устун бўлиши керак. 50/50 га холатда биз уни алмаштирдик. Ёшларга кўпроқ имконият беришга ҳаракат қиламан. Легионер шундай ўйин намойиш этмаслиги керак.

- Кейинги турда "Қўқон-1912"ни ўз майдонларингда қабул қиласизлар. Шу ўйин ҳақида фикрингиз?

- "Қўқон-1912" жамоасининг ўйини манга ёқади. Яхши жамоа, ҳар бир чизиқда яхши футболчилар жам бўлган. Зўр ўйин бўлади. 

- Иккита мажбурий ўзгариш футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги билан боғлиқми?

- Йўқ, бу жисмоний тайёргарлик билан боғлиқ эмас. Иван Нагаев жароҳат олди, уни алмаштирдик. Футбол шунақа ўйин, жароҳат ёки қандайдир вазиятларга тайёр туришимиз керак. 

- Кўп йиллар давомида "Пахтакор"да фаолият олиб боргансиз. Жамоага ОЧЛдаги ғалабага нима етишмаяпти деб ўйлайсиз?

- "Пахтакор"да 16 йил ишлаганман. Бу жамоа юрагимда қолган ва шу боис бу борада бирон фикр билдира олмайман.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика