Latest news

10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 10:17"Бунёдкор" сардори жамоани тарк этди  1 09:50МЮ сардорига нарх қўйди  0 09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  0 08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  1 08:00Роналду дунёнинг машҳур фильмида рол ўйнайди  6 07:31"Нефтчи"нинг асосий футболчиларидан бирига ОКМК ва "Андижон"дан қизиқиш бор  6 01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  3 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  5 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  4 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  7 23:10Салоҳ қайтди!  9

Жасур Абдураимов: "Ҳозирги Австралия кучли эмас. Футболчилари роботга ўхшайди" News

Жасур Абдураимов: "Ҳозирги Австралия кучли эмас. Футболчилари роботга ўхшайди"

Бугун барчамизнинг диққат эътиборимиз Ўзбекистон ва Австралия олимпия терма жамоалари ўртасидаги баҳсга қаратилган.

Учрашув даражаси ниҳоятда юқори. Ғолиб шу йили Токиода бўлиб ўтадиган ёзги олимпия ўйинларига йўлланма олади. Муҳим ўйин олдидан ёшлар билан ишлаш бўйича мутахассис, ўз вақтида ёшлар терма жамоаси билан Австралия олимпия терма жамоасини мағлубиятга учратган Жасур Абдураимов рақиб ва футболчиларимиз ҳақида фикр билдирди.

"2016 йил Баҳрайнда ўтказилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида улардан устун келганмиз. Назаримда ўша пайтдаги Австралия ҳозиргисидан кучлироқ эди. Мутахассислар ҳам буни бир неча маротаба таъкидлашган. Бугунги рақибимиз жисмонан бақувват, лекин бемалол ўйнаса бўлади. Мағлубиятга учратиш мумкин. Бизда индивидуал футболчилар кўп, улар ўзларини кўрсатишлари шарт. Шу вақтгача тўртта пенальти ишладик.

Рақибда ташкилотчилик яхши, бироқ футболчилари роботга ўхшайди. Техника ва индивидуал унчалик кучли эмас. Жамоа ўйинни қўрқмасдан ўз қўлига олиши керак. Рақиб жарима майдончаси ичида ҳужумларни тугаллашда аниқ ҳаракат қилинса ғалаба бизники. Фикримча, таркибда ротация қилиш лозим, айниқса бундай баҳсларда",- деди олимпия ва ёшлар терма жамоаси собиқ бош мураббийи Жасур Абдураимов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди


Rating: +42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика