Latest news

17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  0 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  0 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  6 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  4 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  3 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  48 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  13

Жасур Абдураимов: "2:0 ҳисобида олдинда бораётиб ёш болаларча хатоларга йўл қўйдик" News

Жасур Абдураимов: "2:0 ҳисобида олдинда бораётиб ёш болаларча хатоларга йўл қўйдик"

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Металлург" - "Навбаҳор"(2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жасур Абдураимов фикрларини билдириб ўтди

"Ўйин ҳақида нима ҳам айтишим мумкин, 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб ёш болаларча хатоларга йўл қўйдик. Якунда ҳисоб 2:2 кўринишига келди. Йигитлар ҳаракат қилишмоқда. Тўп билан олдинга кўпроқ ўйнашмоқда. Мураббий сифатида биринчи ўринда ўйинга эътибор беряпман. АГМК, "Насаф"га қарши баҳсларда ўйин бўйича мағлубиятга учрамадик. Хатолао футболда бўладиган ҳолат. Лекин характер ҳам бўлиши керак. "Навбаҳор" сафида ҳам футболчилар меҳнат қилмоқда",- дейди Жасур Абдураимов.

- "Навбаҳор"ни қай даражада ўрганган эдингиз? Жамоа яхши ўйнаб турганда 2та гол ўтказиб юборди...

- Айтганимдек "Навбаҳор"ни ўрганиб чиққан эдик. Тактик томондан ютқазмадик. Кимдир охиргача югурмади. 

- Дониёр Нарзуллаев сўнгги учрашувларда майдонга тушмаётгани нима билан боғлиқ?

- Футболда биринчи ўринда характер бўлиши керак. Характер бўлса, машғулотда ўзини кўрсатса эртагаёқ асосий таркибда ўйнайди. Мен бу нарсани кўрмаяпман. Мен шу жиҳатларни кўрсам ўйнайди. 

- "Металлург" кейинги турда "Турон" майдонига сафар қилади. Бу борада фикрларингиз қандай?

- Мураббий сифатида "Металлург"га жавоб бераман. Хурсанд қилаётгани йигитлар ҳаракат қилмоқда. Замонавий футбол ўйнашмоқда. Кўраётган бўлсангиз "Навбаҳор"га ҳамма ҳам 2та гол ура олмайди. 

Иқтидорли ёш футболчилар бор. Уларга 1-2 йил вақт керак. Асосий таркибга тайёр бўлса ёшини аҳамияти йўқ. 

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика