Latest news

10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  2 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  0 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  4 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  1 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  3 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  12 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  4 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2

Жароҳатлар, жанжаллар ва иш ташлаш: Заньоло қандай қилиб Туркияга бориб қолди? (мутолаа учун) News

Жароҳатлар, жанжаллар ва иш ташлаш: Заньоло қандай қилиб Туркияга бориб қолди? (мутолаа учун)

Италиялик истиқболли футболчининг оғир вазияти ҳақида.

Николо Заньоло узоқ вақт давомида энг истиқболли италиялик футболчилардан бири ҳисобланганди. Жаҳон даражасидаги ўйинчилар А Серияга тобора камроқ келишмоқда, шу сабаб лига кўп эътиборни маҳаллий ижрочиларга қаратмоқда. Уларнинг сафида Заньоло ҳам бор эди.

У январда Италияда энг кўп таҳлил қилинган ўйинчилардан бири бўлди. Афсуски, унинг машҳурлиги профессионал муваффақиятлари билан боғлиқ эмасди. Аксинча, барча ўйинчининг майдон ташқарисида қилган ва айтганларини муҳокама қилди. Якунда, барчаси Туркия Суперлигаси билан якунланди.


Заньоло учун оғир пайт: клуб уни мавсум сўнггига қадар ўйинлардан четлатиши мумкин, мухлислар эса ўлим билан таҳдид қилишмоқда (мутолаа учун)


Николо ўз футбол йўлини "Женоа"да бошлади, сўнгра "Фиорентина" академиясига ўтди. "Интер" 2017 йилнинг июлида Заньолони ҳозирда C Серияда иштирок этаётган "Виртус Эстелла"дан 1,8 млн евро эвазига харид қилди.



Аммо, хавбек 29та ўйинда 14та гол урган ҳолда, ўзини "нерадзурри" ёшлар жамоасида яхши кўрсатган бўлса ҳам, у ерда кўп қолмади. Футболчи бир йилдан сўнг "Рома"га ўтди. Римликлар ўйинчи учун 6,8 млн евро тўлади. Римда ёш хавбекнинг иқтидорини юқори баҳолашди. "Бўрилар" италиялик билан шартнома имзолашни жуда ҳам хоҳлашганди ва буни уддалашди.

"Рома" Заньолонинг фаолиятидаги илк жиддий клуб бўлди, сабаби у "Интер"нинг асосий жамоасида ўйнамаганди. Римликлар футболчига катта умид билан қарашди. У А Сериядаги илк мавсумини ҳам ёмон ўтказмади (27та ўйинда 4та гол ва 2та ассист).

Аммо, хавбекда 2019/20 йилги мавсум жароҳатлар билан жиддий муаммолар бошланди. Итальян 2020 йилнинг январида тиззасидан жароҳат олди. Тикланиш учун унга 172 кун талаб қилинди. Сафга қайтган Николо ҳудди шундай жароҳатни бошқа тиззасидан олди. Бу сафар тикланиш муддати 266 кунни ташкил этди.



Шулардан сўнг жароҳатлар Заньоло фаолиятининг ажралмас қисми бўлиб қолди. У 2021/22 йилги мавсум "бўрилар" сафида турли жароҳатлар сабаб 11та ўйинни ўтказиб юборди. Ҳатто жорий мавсум у учун тўлиқ ўтмаган бўлса ҳам (Италияда), футболчи турли муаммолар сабаб 33 кунни ўтказиб юборди.

Хавбек 2021/22 йилги мавсум Конференциялар лигаси финалида ягона голни урди ва "Рома"га ғалаба ва титул тақдим этди. Шундан сўнг барча муаммолар Николонинг ортида қолгандек ва у Жозе Моуринью билан янги марраларни забт этишга тайёрдек эди. Аммо, барчаси бундай кетмади.

Қишда тўсатдан Заньолонинг римликлардан уни қўйиб юборишни сўрагани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Ҳеч ким воқеалар бундай тус олишини кутмаганди. Бунинг устига, Моуринью гарчи унинг кетишни хоҳлаётганини тасдиқлаган бўлса ҳам, ўйинчига ишонч билдирган эди. Шу пайтдан бошлаб барчаси нотўғри кетди.

"Бўрилар" футболчини сотишга рози эдилар, аммо ўз шартлари асосида, аниқроғи ким кўп тўласа, ўшанга. Бундай клуб эса "Борнмут" эди, уларнинг таклифи "Рома"ни қониқтирди. Аммо, хавбек АПЛ аутсайдерларидан бирига ўтишни хоҳламади. Миш-мишларга кўра, унда "Милан" билан келишув бор эди, аммо "россонери" англияликларнинг таклифини яхшилай олишмади.



Заньоло кетишни хоҳлади, аммо ўзи хоҳлаган жойга. Ишнинг бундай ҳолати эса "бўрилар"ни қониқтирмади. Улар ўйинчини сотишга тайёр эдилар, аммо ўзлари учун фойдага. Клуб ва футболчи ўртасидаги муносабатлар жиддий ёмонлашди. "Рома" хавбекни "Борнмут"га ўтказишга уринди. Итальян рад этди ва машғулотлардан бош тортишни бошлади, шу сабаб таркибдан четлатилди.

У ўз навбатида босим сабаб клуб билан судлашишни хоҳлагани айтилди. Трансфер ойнаси ёпилди, вазият эса ҳал бўлмади. Бундан ташқари, у берк кўчада қолди, сабаби Николо ҳеч қаерга кета олмасди, аммо Рим клубида ҳам қололмасди.

Барчаси Заньолога мухлислар таҳдид қилишни бошлаганларидан сўнг янада ёмонлашди. Ҳатто бир марта итальян полицияни ҳам чақиришига тўғри келди. Ўйинчининг бахтига "Галатасарай" томонидан қизиқиш пайдо бўлди. Туркияда трансфер ойнаси қолган лигалардан кўра узоқроқ очиқ бўлади.

Бу сафар хавбек танлашига тўғри келмади, сабаби унда бошқа вариантлар йўқ эди. Футболчи шундай қилиб 8 февралда турк клубига ўтди. Битим нархи 15 млн еврони ташкил этди. "Рома" норози, сабаби Николо учун анча кўпроқ олишлари мумкин эди.



"Заньоло ёш ва катта имкониятга эга, аммо муаммо унга маслаҳат бераётган ва нотўғри қарорлар қабул қилаётган уни қуршаб олган одамлардадир. Буни энг катта муаммо деб ҳисоблайман ва Николо учун афсусдаман. Унда ажойиб сифатлар бор ва буни икки тизза жароҳатидан сўнг тасдиқлади.

Мушаклар, тиззалар ва товонни даволаш мумкин, муаммо бошда бўлса, барчаси қийинлашади. Агар у "Рома"да ўйнамасликка қарор қилганда, уни таркибга қўшмаслик яхши бўларди. Муаммо ҳеч қаерга кетмайди. Агар у ўз муносабатини ўзгартирмаса, ҳар қандай клубда муаммолар яратади", – дейди "Рома" собиқ ўйинчиси Збигнев Бонек интервьюда.

"Рома" бош директори Тьяго Пинту Заньолони хулқ-атвори ва клубга бўлган муносабати сабаб танқид қилди. Футболчининг онаси римликлар унга ишонч билдиришни тўхтатишгани ва 50-60 млн евро эвазига сотмоқчи бўлгани, аммо бунча пулни ҳеч ким таклиф қилмаганини айтди.



У ерда нима бўлганидан қатъий назар, Николога қандай умидлар боғлангани ва якунда қаерда бўлганини ҳисобга олса, барчаси ёмон якунланди. Италияликнинг Туркияда "қайта уйғониши" мумкинлиги ҳақида фикрлар бор. Аммо, 23 ёшида фаолиятини қайта тиклаши керак бўлса, унда нимадир нотўғри кетмоқда.


Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика