Latest news

20:34"Рубин" — "Ростов". Таркиблар маълум  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" "Энфилд"да ўзаро куч синашишмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  0 20:21АПЛ. МЮ ва "Тоттенхэм" ўз майдонида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" "Лестер"га мағлуб эта олмади  0 20:15ЛаЛига. "Барселона" - "Реал" 4:2 (матнли трансляция)  232 20:13Суперлига. "Сўғдиёна" - "Шўртан" (матнли трансляция)  0 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ва "Бодрумспор" ўзаро дуранг ўйнади, Турғунбоев яна захирада қолдирилди  0 20:00Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  2 19:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Хоразм"ни кичик ҳисобда таслим қилди  23 19:30Лерой Сане келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 18:46"Барса"га Гримальдо ва Бастони қизиқми?  0 18:13"Капаз" — "Сумқайит". Таркиблар маълум  0 18:08РПЛ. "Акрон" бешта гол урилган ўйинда "Ахмат"ни мағлуб этди, Эсанов эса...  3 18:00АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Челси"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, учинчи ўринга чиқиб олди, "аристократлар" биринчи бўлимда ўн киши бўлиб қолишди  8 17:28"Машъал" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  1

Жароҳатдаги юлдузлар News

Жароҳатдаги юлдузлар

Асенсио, Рюдигер, Йович ва бошқа футболчилар жароҳатлари туфайли мавсум бошини ўтказиб юборишлари мумкин.

Клублар мураббийлари мавсум бошига имкон қадар тайёр ҳолатда бўлишга ҳаракат қилишади . Чунки, футболчилар ва мухлисларнинг кайфияти стартга боғлиқ бўлади. Мавсумни қанчалик яхши бошласангиз, кейинги натижаларга ҳам шунчалик таъсир кўрсатади. Ёки аксинча бўлиши ҳам мумкин.Шу сабабли, ҳамма мураббийлар футболчилар ҳақида қайғуради. 

Жароҳатларсиз футбол йўқ. Аксарият таниқли ўйинчилар ҳозирданоқ жароҳатга йўлиқишди ва мавсум бошини ўтказиб юборишга мажбурлар. Биз Европанинг энг яхши 5 лигасидан жароҳат олган ўйинчилар рўйхатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Тибо Куртуа. Дарвозабон жароҳати боис 2019 йил 26 августгача сафдан чиққан;

Тибонинг "Реал"да унчалик омади юришмаяпти ва олинган жароҳат унга қимматга тушадиган бўлди.  Энди у "Селта" ва "Вальядолид" билан кечадиган дастлабки 2 учрашувни ўтказиб юборади.

Эктор Бельерин. Ўнг қанот ҳимоячиси жароҳат туфайли 2019 йил 18 августгача сафдан чиққан; 

Испаниялик ҳимоячи январ ойида жароҳатланганди. Маълумотларга қараганда, август ойида жароҳатдан қутилади. Баёнотда тикланиш жараёни узоқ ва қийин кечиши айтиб ўтилганди.

Маттиа Калдара. Ҳимоячи оғир жароҳат туфайли 2019 йил 2 декабрда сафга қайтади; 

Ўтган мавсумда Италиянинг энг истиқболли ҳимоячиларидан бири "Милан" таркибида атиги 2 та ўйинда майдонга тушган - барчаси жароҳатлар туфайли. Афсуски, у яна узоқ вақтга сафдан чиққан, аммо декабрда яна сафга қайтиши керак.

Антонио Рюдигер. Тиззаси қаттиқ шикастлангани учун номаълум муддатга сафдан чиққан;

Ўтган мавсум охирида Рюдигер тиззасини жароҳатлаб олди. У тикланишда давом этяпти, бироқ Премьер-лиганинг дастлабки турларида иштирок этиши сўроқ остида.  

Ферлан Менди. "Реал Мадрид" янги аъзоси 2019 йил 26 августга қадар сафдан чиққан; 

Менди мавсумолди йиғинда жароҳат олишга улгурди. Футболчи дастлабки икки турни ўтказиб юборади. Бу матбуотда Марсело учун имконият ва Зидан учун муаммо сифатида кўрсатилмоқда.

Шиме Врсалько. Ҳимоячининг тиззаси операция қилинди. Шу боис, жамоа таркибига 2019 йил 31 октябрда қайтади;

 Хорват ноябргача майдонга туша олмайди. Ўз ўрнида Диего Симеоне унинг нуқтасига Кевин Трипперни сотиб олишга улгурди.

Рубен Лофтус-Чик. Ўйинчи 2019 йил 15 декабргача сафга қайтмаслиги маълум бўлди;

 Фрэнк Лэмпард учун яна бир муаммо. Ўтган мавсумда Лофтус-Чик Маурицио Сарри қўл остида ўзини кўрсата олди. Янги мураббий ҳам унга ишонмоқда. Аммо, қишгача уни майдонда кўра олмаймиз. Айтганча, худди шундай жароҳат туфайли Каллум Хадсон-Одои ҳам даъволаниш билан банд.

Ларс Штиндл. "Боруссия Менхенгладбах" сардори 2019 йил 1 ноябргача сафдан чиққан;

 Апрел ойида "Боруссия Менхенгладбах" сардори оғир жароҳат олди. Ноябрьга қадар жамоа усиз ўйнашига тўғри келади.  Аксига олиб жамоа етакчиларидан бири - Торган Азар ҳам жамоани тарк этди.

Марко Асенсио. Маҳоратли ярим ҳимоячи 2020 йил 28 февралгача жароҳатини даъволайди;

 "Реал"да жароҳат олувчилар жуда кўп, мана энди Асенсио оғир жароҳат олгани боис анча вақтни тикланиш учун сарфлайди, бу жуда ачинарли ҳол бўлди.

Стефан Йоветич. Ҳужумчи 2019 йил 13 ноябрга қадар сафдан чиққан;

 Ўтган мавсумда Стефан турли жароҳатлар туфайли Лига 1да бор-йўғи 8 ўйинда майдонга тушган. Охирги олган жароҳатидан сўнг, у фақат куз охиридагина сафга қайта олади.

Лука Йович. "Реал"нинг яна бир янги аъзоси номаълум муддатга сафдан чиққан; 

Зидан жамоасида яна бир жароҳат. Сўнгги маълумотларга кўра, Йович дастлабки тур ўйинларига тайёр бўлиши мумкин экан.

Юқорида санаб ўтилган барча футболчиларга соғлик-саломатлик тилаб қоламиз! Янги мавсумда биз йўқотишларсиз жамоаларни ва чиройли футбол кўришни хоҳлаймиз. 

Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика