Latest news

22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  0 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  3 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  4 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  1 20:37Интернетда "Реал"нинг келаси мавсум учун формаси тасвирлари пайдо бўлди  4 20:10"Лочин" 5 нафар футболчи билан шартнома тузди  1 19:48"Сўғдиёна" Шимолий Македония жамоасини ишончли ҳисобда ютди  1 19:20"Нефтчи" Болгария жамоасига имкониятни бой берди  0 18:59Жамшид Саидов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам қизиқарли мавсум бўлади"  2 18:34"Монако" Погба билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда  3 18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  17 17:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ" 5:1 ҳисобида ютди, "Қўқон-1912" U-21 мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  3 17:24"Ғазалкент" назорат учрашувида Қирғизистон клубини мағлуб этди  1 16:58Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак"  3 16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  3

"Жар" стадионидаги 2 учрашув вақти ўзгарди News

"Жар" стадионидаги 2 учрашув вақти ўзгарди

Бу ҳақда ЎзПФЛ расмий сайти маълум қилди.

"ЎзПФЛ Coca Cola Суперлиганинг марказлаштирилган учрашувлари вақтини белгилашда ўйинларнинг Тошкент шаҳрида — 19:00, Тошкент вилоятида — 18:30 ҳамда прожекторида муаммолар бор стадионларда — 17:00 (шомга қадар тугаши инобатга олиниб) ўтишини ҳисобга олганди.

“Сурхон” — “Навбаҳор” учрашуви якунида меҳмонлар устози вақт масаласи ҳақида фикр билдирди. “Пахтакор” раҳбарияти “Жар” стадиони прожекторлари масаласида иш олиб борди, ЎзПФЛ комиссари кеча — 20 август куни ёритиш тизимини қайта кўздан кечирди.

Бугун — 21 август куни ЎзПФЛ ва “Спорт” телеканали ўртасида ўйинлар вақти масаласида учрашув бўлиб ўтди. Вазиятдан келиб чиқиб, “Спорт” телеканали 22 август кунги “Навбаҳор” — “Машъал” учрашувини ҳамда 24 август кунги “Қўқон-1912” — “Андижон" учрашувини 18:30 да жонли эфирга олиб чиқишни маълум қилди. “Жар” мезбонлигидаги сўнгги ўйин — “Локомотив” — “Насаф” 27 август куни 17:00 да старт олиши белгиланганди. Айни вақтда “Спорт” телеканали мазкур учрашув вақти масаласида иш олиб бормоқда. Ўйин ёзиб олинган ҳолатда намойиш этилса ҳеч қандай муаммо бўлмайди, бироқ ЎзПФЛ мухлислар ўйинларни уйдан туриб кузаётгани сабаб, учрашувларнинг жонли ўтишидан манфаатдордир. Бу борада қўшимча маълумот берилади.

ЎзПФЛ теледастурлардаги ўзгаришлар учун “Спорт” телеканалига миннатдорчилик билдиради", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" устози Андрей Канчелськис 10-тур доирасидаги "Сурхон"га қарши ўйиндан кейин мусобақа ташкилотчилигидан норозилигини очиқчасига баён қилган ва ЎзПФЛ директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев россиялик мураббийга жавоб қайтарган эди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика